“тасдиклайман” “Худудий электр тармоклари”аж сирдарё филиали Бош мухандиси Т. Х. Мирзаев


-савол. Ҳайвонлар тишлаганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади ?


Download 196.88 Kb.
bet106/107
Sana08.03.2023
Hajmi196.88 Kb.
#1248614
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
Билим синови савол-жавоблари

48-савол. Ҳайвонлар тишлаганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилади ?
а) хайвон тишлаганида, у ташқи кўринишида соғлом бўлиб кўринса ҳам, ҳайвон шикастлаган яра жойи ва шилинган жойларнинг атрофидаги терини йод билан артиш ва стерил боғлам қўйиш лозим ҳамда жабрланувчини қутуришга қарши эмланиши учун даволаш муассасасига юбориш керак.*
б) хайвон тишлаганида, у ташқи кўринишида соғлом бўлиб кўринса ҳам, ҳайвон шикастлаган яра жойи ва шилинган жойларнинг атрофини сув билан ювиб ташлаш, терини спит аралашмаси билан артиш ва нам латта билан боғ-лам қўйиш лозим, шунингдек жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиб, даво-лаш муассасасига олиб бориш керак.
в) хайвон тишлаганида, тишланган жойни эҳтиёткорлик билан тозалаш, атрофларини йод билан артиш ва ҳамда стерил боғлам қўйиш лозим, шунингдек жабрланувчига совуқ сув ичириш ва салқин жойда чалқанчасига ётқизиб, дам олдириш керак.
г) хайвон тишлаганида, жарбланувчи зудлик билан даволаш муассасасига олиб бориш зарур, йўлда жабрланувчининг ҳолатини кузатиш бориш, унинг боши остига қўйилган кийимларни тўғрилаб туриш, чанқоғини қондириш, совуқ ва ёғингарчи-ликдан ҳимоя қилиш лозим.
49-савол. Томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига қандай бегона жисмлар тушиши мумкин ва бу ҳолатда нима қилиш керак ?
а) томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига кўпинча овқат ейиш вақтида майда тошлар, балиқ ва гўшт суяклари, иш жараёнида ҳар-хил майда нарсалар ва бошқа жисмлар тушиши мумкин. Бегона жисмни қизилўнгачдан ошқозонга ўтиши учун сув ва бошқа овқатларни ейишга уринишлар кўп ҳолларда ёрдам бермайди, шунинг учун албатта даволаш муассасасига мурожаат қилиш керак.
б) томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига иш жараёнида изолятор синиқлари, оғизда ушлаб туриш учун солинадиган майда михлар, сим ва бошқа ҳар хил жисмлар тушиши мумкин. Ушбу бегона жисмни олиб ташлаш ёки қизилўн-гачдан ошқозонга ўтказиб юбориш учун нон ёки бошқа овқатларни ейишга уринишлар кўп ҳолларда ёрдам бермайди, шунинг учун албатта даволаш муассасасига мурожаат қилиш керак.
в) томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига кўпинча овқат ейиш вақтида балиқ ва гўшт суяклари, ҳамда иш қилаётган вақтда оғизга солинадиган тўноғич, кнопкалар, майда михлар ва бошқа жисмлар тушиши мумкин. Бегона жисмни қизилўнгачдан ошқозонга ўтиши учун нон, бўтқа ёки картошка ейишга уринишлар кўп ҳолларда ёрдам бермайди, шунинг учун албатта даволаш муассасасига мурожаат қилиш керак. *
г) томоққа, қизилўнгачга, нафас йўлларига хар хил бегона нарсалар, майда тошлар, хас-чўп, балиқ ва гўшт суяклари, ҳамда иш жараёнида оғизга солина-диган тўноғич, кнопкалар, майда михлар тушиши мумкин. Бегона жисмни қизилўнгачдан ёки ошқозондан чиқариб ташлаш учун ўқчиш, қайт қилишга уринишлар кўп ҳолларда ёрдам бермайди, шунинг учун албатта даволаш муассасасига мурожаат қилиш керак.

Download 196.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling