Тасдиклайман самарқанд вилояти хокимлиги Маданият бошқармаси Тасарруфидаги 13-сон бмсм


Download 106.95 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi106.95 Kb.
#1481218
Bog'liq
Директор ўринбосари Иш режаси 2022 2023


«ТАСДИКЛАЙМАН»
Самарқанд вилояти хокимлиги
Маданият бошқармаси
Тасарруфидаги 13-сон БМСМ
Директори:
_____________ Б.Муҳитдинов.
Август 2022- йил
Самарқанд вилояти хокимлиги Маданият бошқармаси тасарруфидаги 13–сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқув тарбявий ишлар буйича директор ўринбосари А.Нарзиеванинг
2022–2023 ўкув йили учун
ИШ РЕЖАСИ
2008 йил 8 июлда кабул килинган «Болалар мусика саньат мактабларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида»ги,2015-йил 20-ноябрдаги «Болалар мусика саньат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2435-сонли карорларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-йил 31-майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3022-сонли,2018-йил 28-ноябрдаги «2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-4038-сонли қарорларини хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 19-мартдаги Видеоселектрида илгари сурган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта мухим ташаббус”ни яъни Биринчи ташаббус- “Ёшларнинг мусиқа,рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш,ўз қобилиятларини намоён қилишига кўмаклашиш”ташаббусини амалиётга тадбик этиш борасида ўқув – тарбиявий ишларни янада жонлантиришга, иқтидорли ўқувчиларни излаб топиб,уларни ижрочилик махоратини янада оширишга, театр, рақс санъати, ранг тасвир,ҳайкалтарошлик ва амалий санъат каби бадиий ижодий йўналишларга асосий эьтиборимизни қаратишимиз,ижодий ансамбллар фаолиятини такомиллаштиришимиз, мактабимизга Республикамиздаги таниқли санъаткорлар, рассомлар,ҳайкалтарошлар ва ҳунармандларни таклиф қилиб улар ўртасида “Устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйишимиз зарур.
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг оқилона олиб бораётган сиёсатлари натижасида ўқитувчилик касбига хурмат ва эхтиром кундан-кунга ошмокда. Ўқитувчилик хар бир ўқувчи билан чуқур билим эгаси бўлишни, ўз билимини чуқурроқ эгаллаши ва шу билимни ўқувчига етказа билиши билан жуда катта маьсулятни талаб қилади. Ўқитувчи ўқувчига мусиқий таълим сирларини, ўргатиш билан биргаликда, ёш авлод қалбига хурмат –иззат, Ватанга мухаббат ва садоқат туйғуларини сингдириб бориш лозимдир.
Нарпай туман 13-сон Болалар мусиқа ва саньат мактаби жамоаси 2022-2023-ўқув йилида тасдиқланган иш режалари асосида фаолият олиб бориб,ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш,туман,вилоят,Республика ва ҳалқаро кўрик-танловларига пухта тайёргарлик кўриб юқори натижаларни қўлга киритишни,турли тадбирларда муносиб иштирок этишни ўз зиммасидаги вазифалардан деб билади.



Бажариладиган ишлар

Бажарилган муддати

1


2022-2023 ўқув йили учун 13-сон БМСМ ўқув тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарининг иш режасини тасдиқлатиш

Август 2022- йил





2

Мактабнинг бўлим бошлиқлари иш режаларини тасдиқлаш.

Август 2022- йил





3


Ёш мутахассис ўқитувчилар билан сухбат ўтказиш.Дарс ўтиш услуби устида иш олиб бориш

Ўқув йили давомида



4


Мактабда фаолият юритаётган ўқитувчи ва жўрнавозлар дарс жадвалини тузиш



Август 2022- йил





5

2022-2023-ўқув йили учун мактаб жамоасининг тарификациясини тайёрлаш ва тасдиқлатиш.

Август-сентябр 2022- йил

6


Синфдан-синфга ўтиш имтиҳонлари кузги синовга қолдирилган ўқувчилар учун имтихон ўтказишни ташкил этиш.

Сентябрь 2022- йил





7


Ўқитувчиларнинг ўқув йили бўйича хар ойда табелини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Ўқув йили давомида



8


Мактабда барча бўлимлар бўйича
Бўлим йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш

Ўқув йилининг
ҳар чораги давомида 1 марта

9

Мактабда барча бўлимлар бўйича
Ота-оналар йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўқув йилининг
ҳар чораги давомида 1 марта

10


Дарсларни яхши ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан сухбат ўтказиш

Ўқув йили давомида


мунтазам равишда

11


Чорак якуни бўйича ўқитувчилар кенгашига хисоботлар тайёрлаш

Ўқув йили давомида



12



Ўқитувчиларнинг ижро интизомини назорат қилиб бориш

Мунтазам равишда





13

Туман, вилоят,Республика ва ҳалқаро танловлар ҳамда фестивалларга тайёргарлик кўриш ишларини олиб бориш.

Ўқув йили давомида



14

Вилоятдаги БМСМларда ва Маданият бошқармасида ўтказиладиган йиғилишлар ҳамда ўқув семенарларида иштирок этиш.

Ўқув йили давомида



15


Ўқитувчиларнинг очик дарсларини тахлил қилиш

Ўқув йили давомида


мунтазам равишда

16


Ўқитувчилар хужжатларини тўғри расмийлаштирилишини назорат қилиш ва чора тадбирлар кўриш.

Ўқув йили давомида





17


Академик концертлар жадвалини тузиш ва бўлимлар академик концертлари қабулини ташкил этиш.

Декабрь 2022- йил



18

Ўқув йилининг 2-ярим йиллиги учун мутахассислик, мусиқа назарияси ва мусиқа саводи фанлари бўйича дарс жадваллари тузилишини назорат қилиш

Январ 2023- йил



19

Ўқув йилининг 1-ярим йил якунланиши муносабати билан ўқитувчилар кенгашига тайёргарлик кўриш ва хисобот тайёрлаш

Январ 2023- йил

20

Ўқитувчиларни шахсий иш режаларини бўлимлар бўйича назорат қилиб бориш

Ўқув йили давомида





21


2- чорак якуни муносабати билан,ота-оналар йиғилишини ўтказиш учун маърузалар тайёрлаш.

Январ 2023- йил



22


Барча бўлимларда 1-ярим йил академ концертига қатнашмаган ўқувчилар учун қўшимча академик концерт ташкил қилиш ва ўтказиш.

Январ 2023- йил



23


Мусиқа назарияси ва сольфеджио синфи ўқитувчиларини дарсларини тахлил қилиб бориш.

Ўқув йилининг
Хар ойида.

24


Мактаб рахбарияти томонидан ўтказиладиган хафталик йигилишларини ташкил этиш

Ўқув йили давомида,ойнинг ҳар душанба куни.

25


Умумий фортепиано ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш ва тахлил қилиш

Ўқув йилининг


Хар ойида.



26


Мактаб ўқитувчиларининг синф концертларини ташкил қилиш .

Ўқув йилининг хар чорагида.



27

Мактабнинг барча бўлимларида очиқ дарслар хамда услубий маьрузаларни ташкил этиш ва ўтказиш.

13-сон БМСМнинг иш режаси асосида.

28


Чорак якуни муносабати билан ўқитувчилар кенгашига маьлумот тайёрлаш.

Ўқув йилининг хар чораги якунида



29

Битирувчи синф ўқувчиларининг дастурларини эшитиш.

Феврал,март 2023-йил.

30

Фортепиано бўлимининг техник имтихонида иштирок этиш.

2022-йил Ноябр, 2023-йил март ойлари.Режа асосида.

31

Битирувчи синф ўқувчиларининг Давлат имтихонига қатнашиш жадвалини хамда синфдан синфга ўтиш академик концертларни жадвалини тузиш

Апрел 2023- йил.



32

Фортепиано бўлимида ансамбл синфи бўйича академик концерти ўтказиш

Апрел 2023- йил.



33


Умумий фортепиано бўлимида академик концерт ўтказиш

Апрел 2023- йил.





34


Давлат имтихонига хамда синфдан синфга ўтиш имтихонларига тайёргарлик ишларини олиб бориш ва қабул қилиш.

Май 2023- йил.





35


2022-2023-ўқув йили якуни бўйича хисобот тайёрлаш

Май 2023- йил.



36


Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида йиллик хисобот концертига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил қилиш.

Май 2023- йил.



37

Мактаб рахбариятининг 2022-2023 ўқув йили якуни муносабати билан ўтказиладиган ўқитувчилар кенгашига тайёргарлик кўриш ва хисобот бериш

Июн 2023-йил.






13 – сон БМСМактаби
ўқув тарбиявий ишлар бўйича
директор ўринбосари: А.Нарзиева.
Download 106.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling