ҚАРОР ҚИЛАДИ
Биринчи масала юзасидан метод бирлашма раиси А.Холов билдирилган фикр мулоҳазалар мақул деб топилсин
Иккинчи масала юзасидан яъни , БМТ томонидан 1989- йил 20- ноябрда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги конвенсия ҳақида ўқитувчи М. Абдуллоев сўзлаган маърузаси маълумот учун қабул қилинсин
Метод бирлашма аъзоси тарих фани ўқитувчиси А. Кенжаевтомонидан 8- синф тарих фанидан “Бухоро хонлигида ҳарбий иш ”мураккаб мавзусини соддалаштириб ўргатиш усуллари ҳақида билдирилган мулоҳазалари барча ўқитувчиларга тарғибот ва ташвиқот қилинсин
Ушбу карорбажарилишини уз зиммамдаколдираман
Метод бирлашма котиби: ––––––––––––––– М. Абдуллоев
“Тасдиқлайман”
33- умумий ўрта таълим мактаб
директори –––––––– П. Мамарахимов
33- умумий ўрта таълим мактаби ижтимоий фанлар метод бирлашмасининг декабр ойида муҳокама этилган ишлар
БАЁНИ
26.12.2020-йил 33- мактаб
Йиғилиш қатнашчилари:
А.Холов, М.Абдуллоев, . А. Кенжаев
КУН ТАРТИБИДА:
Тарбия ва ижтимоий (Тарих, ҳуқуқ) фанлар ойлиги ни ўтказиш
Ватанимиз конститутсиясининг 28 йиллигига бағишлаб “Конститутсия
Ўзбекистоннинг асосий қонуни ” шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказиш
Ватамиз мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан “Мадҳиямиз миллий ғуруримиз” мавзусида мактабнинг эрталабки сафланишида маъруза
Ижтимоий фанлар метод бирлашма аъзолари томонидан декабр ойининг 26 санасида навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилишнинг биринчи масаласи юзасидан ижтимоий фанлар метод бирлашмаси котиби М.Абдуллоев нутқ сўзлаб, декабр ойи Тарбия ва ижтимоий (Тарих, ҳуқуқ) фанлар ойлиги эканлигини ва биз аъзолар бу фанлар ойлигида масъул эканлигмизини айтиб ўтди. Фан ойлиги юзасидан мактаб доскасида эълон илиниб, мукаммал тадбир режаси ишлаб чиқилди ва тадбир режаси юзаси дан барча ишлар амалга оширилди.
Иккинчи масала юзасидан уқитувчи А. Кенжаев сўзга чиқиб, декабр ойи давомида барча тарбия, тарих ва ҳуқуқ фанлари очиқ деб эълон қилинганлигини хусусан 19- декабр куни фан ойлигига бағишлаб ташкил этилган бактаб семинарида Бойсун туман ҳокими А. Жўраев ва Халқ таълим мудири Б. Эргашев ва бошқа мактабларнинг тарих ўқитувчилари ташриф буюрди ва очиқ дарсларни таҳлил қилиб, намунавий баҳоланганлигини айтиб ўтди.
Конститутсия ва мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллик
байрамларини ўтказилганлиги ҳақида метод бирлашма раиси А.Холов нутқ сўзлаб, “Конститутсия Ўзбекистоннинг асосий қонуни ” мавзусида маруза метод бирлашма аъзоси тарих фани ўқитувчиси М. Абдуллоев томонидан баён этилганлиги, тадбир режа асосида мазмунли ташкил этилганлиги, хусусан конститутсиямиз моддалари ўқувчилар томонидан муфассал баён этилиб, тадбир иштирокчиларига тушинтириб берилганлигини , “Мадҳиямиз миллий ғуруримиз” номли маъруза мактабнинг синфлар кесимида ўқитувчи А. Холов томонидан батафсил ўқувчиларга тушинтириб берилганлигини ва иккала тадбир ҳам жуда кўтаринки руҳда ўтказилганлигини айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |