3.
|
V. Таълим натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Талаба билиши керак:
- ўсимлик жамоалари тўғрисида умумий тушунчаларни, флора билан ўсимликлар қоплами ўртасидаги фарқларни, ўсимликлар систематикаси билан фитоценология ўртасидаги фарқларни, систематик категориялар билан синтаксономик бирликлар ўртасидаги фарқларни, фитоценозларнинг шаклланиш қонуниятларини, уларни классификацияга солиш принциплари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; (билим)
- талаба ўсимликларнинг систематик ўрнини – қайси систематик бирликларга мансублигини мустақил аниқлай олиш, фитоценозларга илмий ном бериш, доминантлик методи ёки эколого-флористик усулда фитоценозларни классификацияга солиш, фитоценозлардаги яруслиликни, улардаги доминант ва эдификатор турларни аниқлаш; мутахассисликка оид замонавий тадқиқот услубларини билиши ва улардан фойдалана олиши; (кўникма).
- талаба фитоценозларни бир-биридан фарқлай олиш, геоботаник бланкаларни тўғри тўлдириш, гербарийлар йиғиш ва уларни тўғри, сифатли қуритиш, тажрибалар қўйиш, замонавий ГИС технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак. (малака)
|
4.
|
VI. Таълим технологиялари ва методлари:
интерфаол кейс-стадилар; (мантиқий фикрлаш, тезкор савол-жавоблар);
гуруҳларда ишлаш;
амалий машғулотлар
тақдимотларни қилиш;
индивидуал лойиҳалар;
жамоа ишлаш ва ҳимоя қилиш учун лойиҳалар.
ижодий ишлар яратиш
|
5.
|
VII. Кредитларни олиш учун талабалар:
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ва тушунчалар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва жорий, оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича ёзма ишни топшириши зарур.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |