13.Автоблокировка ҳамда ярим автоблокировкаларнинг бир-биридан фарқи?
Жавоб: автоблокировкада битта перегон бир неча блок участкага бўлинганлиги сабабли бир блок учустка бўшаганидек бошқасини юбораверади.. Ярим автоблокировкада эса битта перегонни тўлиқ ўтмагунича бошқа поезд юбора олмайди.
14.Кабел тармоғини қазиш ишлари қандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Кишда кабеллар ўтган жойларда 0,4 метрдан ортик чукурлик тупрокни киздириш оркали казилиши шарт. Бунда киздирилаётган катлам юзасидан кабелгача 0,3 метрдан кам бўлмаган қалинликда тупрок катлами сакланишини кузатиш зарур. Эриган тупрокни белкурак билан олиб ташлаш керак.
Лом ва шунга ўхшаган асбобларни қуллаш ман этилади.
Кабелдан 1 метрдан якин масофада ер ковловчи машиналар билан казишни амалга ошириш, шунингдек, нормал чукурликдаги кабеллар устидаги тупрокни юмшатиш учун урувчи болгалардан, ломлар ва чукичлардан 0,3 метрдан ортик чукурликда фойдаланиш ман килинади.
Урувчи ва титраб-ортувчи механизмларни куллашга кабеллардан 5 метрдан кам булмаган масофада рухсат берилади.
Ишлар бошланмасдан олдин КТни эксплуатация килувчи ташкилотнинг электротехник ходимлари назорати остида трассада кабеллар жойлашиши ва чукурлигини аниклаш учун назорат очишлари утказилиши керак.
15.Қандай вақтида кузатувчи(наблюдающий) тайинланади?
Жавоб: Кузатувчи, курувчи ишчи бригадалари, турли ишчилар, такелаж ишини бажарувчилар ва электротехник ходимларга мансуб булмаган бошка шахслар электр курилмаларида наряд ёки фармойиш буйича ишлашганида улар устидан назорат урнатиш учун тайинланади.
Корхонанинг электр хужалиги учун жавобгар шахси томонидан ута хавфли деб топилган электр курилмаларида ишлар бажарилганда, бундай шароитлардаги электротехник ходимлар устидан, шу жумладан хизмат сафаридаги ходимлар устидан кузатувчи тайинланади.
Кузатувчи иш жойида урнатилган ерга улагичлар, тусикдар, плакатлар, кулфлаш курилмаларининг мавжудлигини назорат килади ва электр курилмасининг электр токи билан жарохатланишдан бригада аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб беради.
Иш технологияси билан боглик булган хавфеизлик учун бригадага бошчилик килаётган шахе жавобгардир. У, албатта, унинг таркибига киритилган ва доимо иш жойида булиши шарт. Кузатувчининг иш пайтида бригадани назоратсиз колдириши ва назоратни бошка ишлар билан уриндошлик асосида амалга ошириши хамда бригадани назоратсиз колдириши такикланади. Кузатувчи этиб камида III гурухга эга булган шахс тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |