Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Жавоби: Наряд–ижозат (наряд) –


Download 331.39 Kb.
bet8/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

Жавоби: Наряд–ижозат (наряд) – Ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, етарли даражада белгиланган хавфсизлик чоралари, унинг бошланиш ва тамомлаш вақтларини, иш мазмунини белгиловчи расмий махсус бланкада тузилган фармойиш.
3.Фармойиш ва жорий эксплуатация нима?
Жавоби: Фармойиш – ишни хавфсиз бажариш учун унинг мазмунини, иш жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (керак бўлган тақдирда) ва ишни бажариш топширилган шахсларни аниқловчи оғзаки топшириқ.
4.Ишни хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахслар уларнинг мажбурияти ва хуқуқлари? Жавоби: Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш шартини белгилайди. У нарядда кўрсатилган хавфсизлик чораларини тўғрилиги ва етарли даражадалигига, бригада аъзоларнининг малакаси ва сони бўйича етарлигига, иши хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсни тайинлашга, шунингдек, нарядда кўрсатилган хизматчиларини электр хавфсизлиги бўйича гуруҳи, улар бажариши керак бўлган ишга мувофиқ эканлигига жавобгардир. Иш раҳбари нарядда курсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уни етарлигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига берилган йўриқнома сифати ва тўлалигига ҳамда иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришни ташкил қилишга жавоб беради.
5.Наряд бериш тартиби?
Жавоби: Наряд икки нусхада, телефон ёки радио орқали берилганда эса уч нусхада ёзилади. Телефон ёки радио орқали берилганда наряд берувчи бир нусхада ёзилади. Наряд текстини вабул қилувчи шахс эса, нарядни икки нусхада телефон ёки радиограмма ҳолида қабул қилади ва қайтариб текширилгандан сўнг наряд берувчи имзоси ўрнига унинг исми–шарифи, фамилиясини ёзиб наряд матнини тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Ишбошига, ишга қўйувчи вазифасини ҳам бажариши тайинланган ҳолларда наряд ишбошига қандай усулда берилишидан қатъий назар, икки нусҳада тўлдирилади ва наряднинг бир нусхаси наряд берувчида қолади. Маҳаллий шароитга қараб (яъни диспетчерлик пункти жойлашган ерни ҳисобга олиб) наряднинг бир нусхасииш жойи тайёрлашга рухсат берувчи ва ишлашга ижозат берувчи ходимда (диспетчерда) қолиши мумкин. Бир иш раҳбарига бериладиган нарядлар сонини наряд берувчи белгилайди. Ишларни кетма–кет бажарилиши ва ишлашга кетма–кет ижозат бериш учун, ишлашга ижозат берувчига ва ишбошига (назорат қилувчига) бир йўла бир нечта наряд ва фармойишлар берилиши мумкин. Нарядни иш бошланган кундан бошлаб 15 календар кунгача бўлган муддатга бериш рухсат этилади. Нарядни 1 марта, узайтиришга рухсат берилган кундан бошлаб, 15 календар кун муддатигача узайтириш мумкин.
Иш жараёнидаги танаффусларда наряд ўз кучини сақлаб қолади. Наряд муддатини наряд берувчи ёки ушбу электр ускунада наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходимгина узайтириши мумкин. Наряд муддатини узайтириш тўғрисидаги рухсатнома телефон, радио ёки чопар орқали ишлашга ижозат берувчига, иш раҳбарига ёки ишбошига берилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ходим ўз имзоси билан наряд муддатини чўзган ходимнинг исми ва фамилиясини нарядга ёзиб қўяди. Нарядлар иш бутунлай тамом бўлгандан сўнг 30 кун давомида сақланиши керак, кейин эса йўқ қилиб юборилиши мумкин.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling