Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Download 331.39 Kb.
bet4/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

Тақиқловчи плакатлар
Иш жойига кучланиш беришни тақиқловчи кўчма плакат. Уланмасин Одамлар ишламоқда Оқ фонда қизил ҳарфлар билан ёзилади. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади 240'130; Плакат 1000 В дан паст ва юқори кучланишли электр ускуналарида ишлатилади. Плакат янглиш улаш натижасида иш жойига кучланиш бериш мумкин бўлган ажратгич, узгич ва ўчиргичларнинг юритгичларига, узоқдан бошқарувчи аппаратларнинг кнопка ва калитларига, 1000 В гача кучланишли коммутацион аппаратларга (автоматларга, рубильникларга ва ўчиргичларга) осилади. 1000 В дан паст кучланишли коммутацион аппаратлари бўлмаган схемали (чизмали) қўшилмаларда сақлагич олинган ерга осилади. Одамлар ишлаётган тармоққа кучланиш беришни тақиқловчи кўчма плакат. Уланмасин Тармоқда иш бажарилмоқда Қизил фонда оқ ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги оқ рангда чизилади 240'130; Бу ҳам, фақат адашиб улаш натижасида одамлар ишлаётган ҳаво ва кабель электр узатиш тармоқларига кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларни бошқарувчи кнопкалар, калитлар ва юритгичларга осилади Сиқилган ҳаво, газ юборишни тақиқловчи кўчма плакат. Очилмасин Одамлар ишламоқда Оқ фонда қизил ҳарфлар. Гардиши 10 мм қалинликдаги қизил рангда чизилади 240 130 Электростаниция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида. Ўчиргич ва ажратгичларнинг пневматик юритгичлари ёрдамида ишлаётган одамларга ёки одамлар ишлаётган ўчиргич ва ажратгичларнинг ҳаракатга келиши натижасида янглиш сиқилган ҳаво юбориши; водород, карбонад кислота ва бошқа газ қувурларини янглиш очиш натижасида ишлаётган одамларга хавф туғдирилиши мумкин бўлган жўмрак ва сурилма қопқоқларга осилади
Кўрсатмали плакатлар
Иш жойини кўрсатиб берувчи кўчма плакат. Шу ерда ишлансин Яшил фонда диаметри 200 мм оқ доира. Ёзув доира ичига қора ҳарфлар билан ёзилади. Гардиши 15 мм қалинликдаги оқ рангда чизилади 250 — 250; Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида. Иш жойларига осилади. Очиқ тақсимловчи қурилмаларда, иш жойларида тўсиқлар мавжудлигида, иш жойларининг киришида тўсиқлар орқасига осилади. Юқорида жойлашган иш жойларига хавфсиз кўтарилиш учун йўлни кўрсатувчи кўчма плакат. Шу ердан чиқилсин Юқорида жойлашган иш жойига чиқиш учун рухсат этилган конструкция ёки доимий (стационар) нарвонларга осилади.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling