Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Тезкор хизмат кўрсатиш талаблари?


Download 331.39 Kb.
bet7/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

1.Тезкор хизмат кўрсатиш талаблари?
Жавоби: 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими, шунингдек, навбатчилик қилаётган катта навбатчи электр хавфсизлиги бўйича IV–гуруҳга, қолган ходимлар эса III–гуруҳдан кам бўлмаган гуруҳга эга бўлиши шарт. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарда якка ўзи хизмат қилувчи навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими камида III–гуруҳга эга бўлиши керак. Кучланиш остида бўлган электр ускунани тўсиқсиз ток ўтказувчи қисмига 2–иловада қайд этилганидан кам масофага юк кўтарувчи ва бошқа машина–механизмларнинг ҳамда шахсларнинг яқинлашиши ман этилади. Электростанция ва подстанция электр ускуналарини якка ҳолда кўриб чиқишни электр ҳавсизлиги бўйича III–гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими, ёки V–гуруҳга эга бўлган маъмурий–техник ходим ёхуд корхона раҳбарияти бажариши мумкин. Электротехника алоқаси бўлмаган ходимлар электростанция ва подстанция электр ускуналарини кўриб чиқишни ва экскурсияни корхона маъмурияти рухсати бўлган, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган IV–гуруҳли ходим назорати остида ўтказиши мумкин. Электр узатиш тармоғини кўриб чиқиш ушбу Қоиданинг 367 ва 368 бандларига биноан амалга оширилиши мумкин. Ушбу электр ускуналарда хизмат қилмайдиган ходимни электр ускунага навбатчи ёки тезкор–таъмирлаш ходими ёхуд, якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходим ҳамроҳлигида ижозат бериб киргизиш мумкин. Назоратчи ходим электр ускунада ишлашга рухсат этилган ишчи хавфсизлиини тўла таъминлаши, ҳамда ток ўтказувчи қисмга мутлақо яқинлашмаслик ҳақида огоғлантириш керак. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори бўлган электр ускуналарни кўриб чиқиш пайтида ток ўтказувчи қисмлари ушбу қоиданинг 2–иловасида кўрсатилгандан кам масчофага яқинлашишига қарши қўйиладиган тўсиқлар билан жиҳозланмаган хона ва ҳужраларга кириш ман этилади. (Электр ускунанинг ток ўтказувчи қисмини тўсиш бўйича талаблар "Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари" нинг IV бўлимида келтирилган). Кучланиши 1000 Вольтгача бўлган электр ускунани кўриб чиқишда шчит, электр ускуна, ўлчов асбоби жойлашган шкаф, бошқарув пулти ва бошқа ускуналар эшигини очишга рухсат этилади. Электр ускунани кўриб чиқиш жараёнида бирон–бир ишни бажариш ман қилинади. 6–35 кВ кучланишли электр ускунада ерга туташиш содир бўлса ходимларни ёпиқ тақсимловчи эллектр ускунада 4 метрдан, очиқ тақсимловчи электр ускуна ва электр узатиш тармоқда 8 метрдан кам масофага яқинлашишга фақат тармоқдан улаш, ҳамда кучланиш тасирига тушиб қолган шахсни қутқариш учун рухсат этилади. Бундай ҳолларда, электр ускунада ишлатиладиган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак. Кучланиши 1000 Вольтдан юқори қўл приводли ажратгич (резъединителъ), узгич (отделителъ) ва ўчиргич (вқключателъ) ускуналарини ўчириш ва ёқишда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш керак. Сақлагич қўйиш ва олишда ушбу тармоқдан кучланишни олиш шарт. Кучланишни олиб ташловчи окммутацион аппаратлар ўрнатилмаган электр қўшилмади, сақлагични кучланиш остида олиш ва қўйиш , шу тармоққа уланган истеъмолчи ўчирилган тақдирда рухсат этилади. Иккиламчи занжир ва ёритиш тармоқларида, кучланиш трансформаториида сақлагични қувватни олмасдан ва кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. Кучланиш остида сақлагични алмаштириш керак бўлиб қолса, қуйидаги ҳимоя воситасидан фойдаланиш зарур:
1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускунада диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагини қўллаган ҳолда омбир (штанга) дан;
1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада–изоляцияланган омбир ёки диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнагидан фойдаланилади.
Коммутацион аппаратлар билан жиҳозланмаган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва йиғимларда ўрнатилган сақлагичлар (предохранителлар) устма–уст, фазалар вертикал жойлашган бўлса, сақлагични олиш ва қўйиш истеъмолчидан қувватни олмасдан туриб, кучланиш остида алмаштиришга рухсат этилади. Бундай пайтда кўзни ҳимоя қилиш воситаси ўрнига юзни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тавсия қилинади. Иш олиб борилаётган электр ускуна ҳужрасидан ташқари, хонада қолган барча хона, ҳужра, шчит ва йиғилмаларнинг эшиклари қулфланган бўлиши керак. 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна (ёпиқ, комплект, очиқ тақсимловчи электр ускунанинг хона ва ҳужралари), ҳамда 1000 В кучланишдан юқори бўлган электр ускуна ташқарисида жойлашган 1000 В кучланишгача бўлган шчит ва электр ускуна шчит ва йиғилмаларни калитлари навбатчи ҳисобида бўлиши шарт. Навбатчи бўлмаган эллектр ускуналарида калитлар маъмурий–техник хизматчи ҳисобида бўлиши мумкин. Ҳар бир калит номерланган бўлиши даркор. Калитларнинг бир комплекти заҳирада сақланиши керак. Калитлар тилхат билан қуйидаги ходимларга берилиши керак: якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга–барча хоналарнинг калитлари; тезкор–таъмирловчи ходимлар ичидан ажратилган ишлашга ижозатберувчи шахсга, иш раҳбари ва ишбошига, назорат қилувчига (Ишни хавсиз бажаришга жавобгар шахслар IV– бўлимга қаралсин) фақат иш олиб борилиши учун ажратилган хона калити берилади. Ҳар куни иш тугагандан сўнг ва электр ускуна кўриб чиқилгандан кейин калитлар албатта кайтариб топширилиши керак. Навбатчи бўлмаган электр ускунада иш олиб борилганда ушбу электр ускуна жойлашган хона калити, кўриб чиқилгандан ёки иш батамом тугаллангандан сўнг, узоғи билан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан топширилиши керак. Электр ускуна жойлашган хона калитини узоқ муддатда бериш электр тармоғи корхонасининг тақсимловчи электр ускуналарида тезкор ўчириш–ёқиш ҳуқуқига эга бўлган истеъмолчи ходимига ҳамда якка ўзи кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган навбатчига, тезкор–таъмирлаш ва маъмурий–техник ходимларга бериш заруратини корхона бош муҳандиси белгилайди. Калитни олиш ва қайтариш жараёни исталган шаклдаги иш журнали ёки тезкор диспетчерлик журналларида қайд қилиниши керак. Электр токига тушиб, жароҳатланганни қутқариш учун электр усакунадан кучланишни олиш рухсатсиз бажарилиши мумкин.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling