20.Ишчи-ходимнинг ва ўрта бўғин рахбарларининг тармоқда ўчиш кузатилганда тезкор аварияни олдини олиш тартиби.
21.Электр тақсимловчи қўрилмаларнинг ҳимоя худуди қанча
22.Ходимларнинг электр қурилмаларида ишлаш учун қўйилган талаблар?
Жавоби:Электр хавфсизлиги буйича II-V гурух,га эга булган электротехник ходимларга куйидаги талаблар куйилади:
18 ёшга тулмаган шахсларга электр курилмаларида мустакил ишлашга рухсат этилмайди;электротехник ходимлардан булган шахслар ишлаб чикаришга калакит берадиган (доимий шаклдаги) касалликка ва майибликка эга булмаслиги шарт;
электротехник ходимлар тегишли назарий ва амалий тайёргарликдан кейин билимлар текширувидан утишлари камда электр курилмаларида ишлаш учун рухсат берувчи гувокномага эга булишлари шарт.Университет, институт, коллеж, лицейнинг 18 ёшга тулмаган иш урганувчиларини амалда ишлаб турган электр курилмаларида булишларига 1000 В гача кучланишли курилмаларда электр хавфсизлиги буйича III гурухдан кам булмаган ва 1000 В дан юкори кучланишли курилмаларда - IV гурухдан кам булмаган электротехник ходимнинг доимий назорати остида рухсат этилади.
18 ёшга тулмаган иш урганувчиларни мустакил ишлашга куйиш ва уларга электр хавфсизлиги буйича III кв гр ва ундан юкори гурухни бериш ман этилади. Ишлаб турган электр курилмаларига хизмат курсатувчи электротехник ходимларнинг согломлик колати ишга кабул килинаётганда тиббий текширув билан аникланади ва кейинчалик согликни саклаш органлари томонидан белгилаган муддатларда даврий текширилиб турилади.
Электротехник ходимлар мустакил ишга тайинлангунга кадар ёки электр курилмаларини эксплуатация килиш билан боглик булган бошка ишга (лавозимга) утганда, шунингдек, ушбу лавозимда 1 йилдан ортик мехцат фаолиятини олиб бормаганда, иш жойида ишлаб чикаришни урганиши шарт.
23.Қандай ходимлар электр хавфсизлиги бўйича 1 кв.гурухига эга бўлади?
Жавоб: Ишга янги кабул килинган, коидалар ва йурикномалар буйича билимлар синовидан утмаган ёки муддати утган билимлар синови гувохномасига эга электротехник ходимлар электр хавфсизлиги буйича I кв гурухга эга шахсларга тенглаштирилади. Электр хавфсизлиги буйича I кв гурух, шунингдек, электр токидан шикастланиш хавфи юзага келиши мумкин булган ишларни бажариш билан боглик булган, электротехник булмаган ходимларга хам берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |