Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Шахсий экранловчи компьютернинг синов муддати ҳамда жараёни?


Download 331.39 Kb.
bet6/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

12.Шахсий экранловчи компьютернинг синов муддати ҳамда жараёни?
Жавоби:Шахсий экранловчи кийим комплектларини қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовлари уларнинг техник ҳолатларини текширишдан иборатдир (комплектлар ташқи ҳолатини кўздан кечириш ҳамда кийимлар ва пойабзалларнинг алоҳида ўзгармас токка нисбатан қаршилигини ўлчаш). Экранловчи кийимлар, бош кийимлар ва пойабзалларни кўздан кечириш жараёнида газламанинг ҳолатига, тикилган чокларига, контакт элементларига, тагчармига аҳамият берилиши лозим. Кийимларнинг элементлари ёки пойабзалда нуқсонлар топилса (элементлараро узилишлар, контакт ускуналарининг носозлиги, тагчарм едирилган ёки тушиб қолганлиги, пойабзал йиртиқлиги ёки юза қисмида кучли деформация бўлганлиги ва бошқа ҳолатларда) улар ишлатишдан олиниб, янгиси ёки таъмирлангани билан алмаштирилади. Ўзгармас токка нисбатан қаршиликни ўлчашда экранловчи кийимлар илгакларга осилади. Куртка ва шим контакт чиқишлари ёрдамида электр уланади. Қаршилик 500 В ли мегаометр ёки омметр билан ўлчанади. Ўлчанган қаршилик 10 кОм дан ошмаслиги, ошган тақдирда экранловчи кийим яроқсизга чиқарилади. Чармдан ва резинадан қилинган экранловчи пойабзаллар ўзгармас токка нисбатан қаршилиги 500 ёки 1000 В ли мегаометр билан ўлчаниши лозим. Пойабзал ҳар бир пойининг контакт чиқиши ва у жойлаштирилган металл ванна ўртасидаги қаршилик аниқланади. Пойабзал тагига 1,5 фоиз ош тузи эритилган суюқликда (сувда) яхшилаб ҳўлланган 2-3 қаватли пахтали газлама қўйилади. Бунда қаршилик 10 кОм дан ошмаслиги, ошган тақдирда пойабзал ишлатишдан олиниши ва янгиси билан алмаштирилиши шарт. Экранловчи кийимлар ҳар бир комплектининг техник ҳолати текширилади: ишлатишдан олдин; ишлатиш жараёнида ҳар 3 ойда 1 марта; комплект ёки унинг элементлари таъмирлангандан кейин; омборхоналарда сақлаш жараёнида йилда 1 марта.Текширув натижалари ҳимоя воситаларини текшириш журналига ёзиш билан расмийлаштирилади.
13.Резина гиламчанинг синов жараёни?
Жавоби Диэлектрик гиламларни қабул қилиш-топшириш синовлари ГОСТ га асосан ўтказилади. Таглик ва гиламлар ишлатиш жараёнида электр синовларидан ўтказилмайди. Улар кўздан кечириш жараёнида яроқсизга чиқарилади. Гиламлар камида ҳар 6 ойда бир марта чиқиндилардан тозаланиши ва кўздан кечирилиши лозим. Агар тешиклар, йиртилган жойлар ва шунга ўхшаш носозликлар аниқланса, ушбу ҳимоя воситаси янгиси билан алмаштирилиши лозим. Тагликлар ҳар 3 йилда 1 марта кўздан кечирилади.
ПТБ ва ПТЭ

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling