Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш
Download 331.39 Kb.
|
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.Монтернинг сақлагич камари ва хавфсизлик армонлари ҳақида маълумот Жавоби
Кўрсатувчи плакат
Электр ускуналарининг ток ўтказувчи қисмларини ерга уланган участкаларига кучланиш беришга йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатувчи кўчма плакат Ерга уланган Гардиши 10 мм қалинликдаги оқ рангда. Кўк фонда қора ҳарфлар билан ёзилади 240 — 130; 80 — 50. Электростанция ва подстанцияларнинг электр ускуналарида ишлатилади. Плакат электр ускуналарининг ерга уланган участкаларига янглиш кучланиш бериш мумкин бўлган ажратгич, узгич ва куч ўчиргичларига ва уларни узоқдан бошқариладиган кнопка ва қулфларига осилади. 11.Монтернинг сақлагич камари ва хавфсизлик армонлари ҳақида маълумот? Жавоби:Камарларнинг статик ва динамик юклама билан механик мустаҳкамлигининг намунавий синовлари ГОСТ 5718-77 талаблари асосида ўтказилади. Сақлагич камарлари ва хавфсизлик арқонларини қабул қилиш-топшириш ва 12 ойда 1 марта ишлатиш синовларида механик мустаҳкамлиги статик юклама билан текширилади. Синашга олинган камарлар аввал кўздан кечирилиб, камар тасмасида маҳаллий шикастлар йўқлиги (куйган, кесилган ва шунга ўхшаш), парчинли уланган жойларда люфтларнинг йўқлиги, белбоғ, камар чоклари ва қопламанинг тўла сақланганлиги, камар чарми ёғ билан шимдирилганлиги ва қайирганда ёрилмаслиги, капрон арқонлар ипларида узилган жойларининг йўқлиги, занжир бўлакларидаги кавшарланган чокли жойлари ва ҳалқалари текис ҳамда ғадир-будур жойлари йўқлиги, пружинали карабин калитининг бузилмаганлиги, карабин юзасининг силлиқлиги, тешилган, тирналган ва бошқа шунга ўхшаш камчиликлар йўқлиги, камарнинг ҳамма металл бўлаклари (парчинли уланган жойларидан ташқари) рух билан қопланганлиги аниқланиши керак. Камарнинг ташқи юзаси кўздан кечирилгандан ва мустаҳкамлигига таъсир қилувчи майда камчиликлар бартараф қилингандан сўнг, у статик юклама билан синалади. Бунинг учун камар диаметри 300 мм бўлган қаттиқ таянчга (3.5-чизма) маҳкамланиб, ишлатишга қабул қилишда карабинга 300 кг, даврий ишлатиш синовларда эса 225 кг оғирликдаги юк 5 минут мобайнида осиб қўйилади. Карабинни илдириш учун мўлжалланган ярим ҳалқа ва хавфсизлик арқонни маҳкамлаш учун мўлжалланган ҳалқа ҳам шу тартибда синалади. Синов юки камарни вертикал ёки горизонтал ҳолатларида динамометр орқали бериладиган тортиш кучи билан алмаштирилиши мумкин. Синов тамом бўлгандан сўнг камар ва унинг деталларида бузилиш аломатлари бўлмаслиги зарур, карабин қулфи (зулфини) тўғри ва тўлиқ унинг ўйилган жойига тушиши шарт. Download 331.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling