Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш
Меҳнатни муҳофазаси қилиш кунини ўтқазиш тартиби
Download 331.39 Kb.
|
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун
5. Меҳнатни муҳофазаси қилиш кунини ўтқазиш тартиби:
Жавоби: “Меҳнатни муҳофаза қилиш куни” корхонанинг барча участкаларида, цехларида ва бўлинмаларида иш вақтининг бир вақтида ўтказилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш кунлари санаси ишлаб чиқариш спецификасига мос хусусиятлари ва ҳар хилликларини ҳисобга олган ҳолда жамият тасарруфидаги бошқармалар, хизматлар, марказлар, минтақавий темир йўл узеллари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари учун буйруққа асосан белгиланади. “Меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да смена ишчилари навбатчиликдан бўш вақтларида иштирок этишлари шарт. Олдиндан тузилган ва тасдиқланган жадвал асосида бўлимларга борилганда, корхонанинг (станцияларнинг) тўғридан тўғри раҳбарларидан бири ёки муҳандис-техник ходимларнинг бевосита раҳбарлиги остида “Меҳнатни муҳофаза қилиш куни” ўтказилади. Бўлим бошлиғига меҳнатни муҳофаза қилиш кунини ўтказиш ва ташкил этиш юклатилади. Корхонанинг цехларида ва бўлимларида меҳнатни муҳофаза қилиш кунини ўтказиш учун масъул шахсларнинг рўйхати корхона бўйича буйруқ билан тасдиқланади. Корхонада “Меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да иштирок этиш учун даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология назорати, ёнғин қўриқчиларидан вакиллар, шунингдек бошқарма, марказ ва “МТУ” УК меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларини таклиф қиладилар. Ушбу вакиллар бўлим раҳбарларига амалий ёрдам бериш ва берилган мавзулар бўйича дарсларни маҳоратли ўтказишлари учун тайёр бўлиши лозим. Корхона раҳбарлари томонидан тасдиқланиб ва касаба уюшмаси билан биргаликда “Меҳнатни муҳофаза қилиш куни”нинг Дастури ишлаб чиқилади. Дастурда, меҳнат муҳофазаси бўйича энг долзарб муаммолари кўзда тутилган бўлиши керак, хусусан: - ташкилий масалалар; - меҳнат шароитлари ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича режалар, тадбирлар ва ишларнинг бажарилишини текшириш ва кўриб чиқиш; - меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича усталар, раҳбарларнинг ҳисоботи ва тушунтиришларини тинглаш, текширув далолатномалари ва кўрсатмаларни бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш; - ўқув-машқлар тренажёрларида ёки технологик полигонларда ишлаб чиқаришда хавфсизлик усуллар бўйича машғулотлар ўтказиш; - илғор иш тажрибасини, технологик жараёнларни ва хавфсиз иш амалиётини ўрганиш ва амалга ошириш; - меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ва бошқа меъёрий далолатномаларни (техника хавфсизлиги қоидалари, хатлар, варақалар маълумотларини), тармоқ меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизимини (МХСТ) қайта кўриб чиқиш ва ўрганиш. - хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари, сабаблари ва уларни олдини олиш бўйича кўрилган чоралар таҳлилининг мунтазамлиги; - электр токи уришидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда бошқа бахтсиз ҳодисаларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш; - хоналарда санитар-маиший нормал ишларни ташкил этиш, ишчиларни махсус кийим бошлар, пойабзал, ҳимоя воситалари, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, махсус кийимларни ювиш ва таъмирлашни ташкил этиш; - “Ўқитиш усуллари тўғрисида” ги Низомга мувофиқ ишчилар билан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техник машғулотлар ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш; - ҳар йили ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича билимларни текшириш ҳолати; - 3 босқичли назоратнинг 1, 2 ва 3 босқичларини ташкил этиш даражаси; - иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш; - ишчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибини тўғри ташкил этиш; - ходимларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш, иш жойларида қулай меҳнат шароитларини яратиш билан боғлиқ бошқа ишларни ташкил этиш. Download 331.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling