Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Амалий тажриба орттириш (стажировка)


Download 331.39 Kb.
bet25/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

Амалий тажриба орттириш (стажировка)
Янги ишга кирувчи, бошқа ишга ўтувчи (лавозимлар, иш жойлари), поездлар ҳаракати ва хавфи юқори иш шароитлари билан боғлиқ бўлган барча ишчилар амалий тажриба орттириши лозим.
Амалий тажриба орттиришдан мақсад - хавфсиз иш бажариш бўйича амалий (касбий) маҳоратларни ва билимларни ходим томонидан ўзлаштиришдир.
Ўз касби (мутахассислиги)га нисбатан пастроқ малакага эга бўлган иш жойига (масалан локомотив машинистини машинист ёрдамчиси касбига) ўтказилганда амалий ўқишдан ўтиш шарт эмас.
Амалий тажриба орттиришни ўтказишга бригадир, катта тажрибага эга бўлган малакали ходим раҳбарлик қилиши мумкин. Амалий тажриба орттиришни ўтказиш бўйича раҳбарликни мазкур иш шароитидан келиб чиққан ҳолда цех(бўлинма, станция) бошлиғи аниқлайди.
Амалий тажриба орттиришнинг дастлабки пайтида амалиётни ўтаётган ходим, иш жойидаги жавобгар раҳбарнинг ишлашини кузатган ҳолда иш усуллари ва услублари бўйича ўқувдан ўтади. Иш услубларини аста-секин ўзлаштириш жараёнида амалиётдан ўтказиш бўйича раҳбарнинг кузатувида мустақил иш бажаради. Амалий тажриба орттиришни ўтказиш раҳбари этиб бир киши тайинланиши мумкин. Амалий тажриба орттириш жараёнида амалиётни ўтаётган ходимни назоратсиз қолдириш тақиқланади.
Цех (станция) бошлиғининг, амалий тажриба орттиришдан ўтиш муддати кўрсатилган ва уни ўтказиш бўйича жавобгар шахс белгиланган, ёзма фармойишига асосан ходимни амалий тажриба орттиришга (10-иловага мувофиқ) рухсат этилади.
Участка раҳбари ёки станция бошлиғи амалий тажриба орттиришни ўтказилганлиги тўғрисида станциянинг, ишлаб чиқариш участкасининг, цехнинг ТНУ-19 шаклидаги журналига расмийлаштиради.
Жорий йўл-йўриқ
Наряд-ижозатнома билан расмийлаштириладиган хавфи юқори бўлган ишларда: электр қурилмаларида ва электр ҳаво йўлларида ёки уларнинг яқинида иш бажаришдан олдин, шунингдек ўз иш вазифалари билан боғлиқ бўлмаган (юк ортиш ва тушириш, қор кураш, майдонларни тозалаш, аварияларни бартараф этиш ва шанбаликларда ишлаш каби) ишларга жалб қилинганда, барча ходимлар билан жавобгар иш раҳбари томонидан йўл-йўриқ ўтказилиши ва бу ҳақида барча зарурий хавфсизлик чоралари кўрсатилган ҳолда, йўл-йўриқларни қайд этиш журналига ёзилиши керак.
Жорий йўл-йўриқ иш бошланишидан олдин бевосита темир йўлларда ва поездлар яқинида ишлаётган станциялар ходимлари, сигналчилар, йўл монтёрлари, вагонларни қаровчилар, техник хизмат кўрсатиш пунктларида вагонларни таъмирлаш билан банд бўлган ишчилар, сигналлаштириш, марказлаштириш, блокировкалаш ва алоқа электр механиклари, зарурият туғилганда бошқа касб эгалари билан станция оралиқ масофада юзага келган тезкор вазият ва мураккаб метерологик шароитларда хавфсизлик чоралари кўрилишини тушунтириш учун ўтказилади.
Жорий йўл-йўриқдан (ўз иш вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ва шанбаликларга жалб қилинган ходимлардан ташқари) озод қилинган касблар, лавозимлар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай рўйхат корхонанинг тегишли ҳужжатлари (Низом, стандарт ёки корхона буйруғи) га киритилган бўлиши керак.
Жорий йўл-йўриқ бевосита темир йўлларда ва транспорт воситаларида, электр ҳаво йўллари яқинида, юқорида ишлаганда, заводлар, локомотив ва вагон деполаридаги таъмирлаш ишларида, бинолар ва кўприклар қурилишларида, юк кўтариш машина ва механизмларида, буғ ва сув иситиш қозонларида, босим остида ишлайдиган сиғим ва аппаратларда, электр ва механик қурилмаларида ва бошқа хавфи юқори бўлган меҳнат шароитларида иш бажарилишидан олдин станция бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, станция бош муҳандислари (улар йўқ пайтида, “МТУ” УК раҳбарияти томонидан йўл-йўриқ ўтказиш жавобгарлиги юклатилганлиги тўғрисидаги буйруқ асосида станция ва маневр диспетчерлари, станция ва разъезд навбатчилари), усталар, механиклар, бригадирлар ва смена катта ишчилари, йўриқчилар, электромеханиклар, иш бажарувчилар ва иш раҳбарлари томонидан ўтказилади. Йўл-йўриқ, хавфи юқори бўлган ишларни бажаришда ёки мураккаб метереологик шароитларда қисқа ва аниқ кўрсатмалар сифатида ўтилади.
Иш сменаси жараёнида иш тавсифи ёки метеорологик шароит ўзгарганда хавфсизликнинг қўшимча чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида, йўл-йўриқлар журналида қайд этилмасдан, радио алоқаси ёки овоз кучайтирувчи алоқа воситалари орқали ишловчиларга хабар беришга рухсат этилади.
Корхонадан 3 км ва ундан олисда ишлаётган бир ёки кам сонли (2 киши) гуруҳдаги ходимларга иш раҳбари томонидан иш бошланишидан олдин телефон орқали жорий йўл-йўриқ ўтказишга рухсат этилади.
Жорий йўл-йўриқ телефон алоқаси орқали ўтказилганда, “йўл-йўриқ берувчининг имзоси” ва “йўл-йўриқ олувчининг” имзоси устунларида ҳар бир ходим ўз журналида “телефон орқали” деб ёзиб ўз имзоси билан тасдиқлаб қўйиши керак.
Ишловчилар билан ўтказилган жорий йўл-йўриқ иш бажарилаётган цехдаги, станциядаги, бўлинмалардаги йўл-йўриқларни қайд этиш журналларида расмийлашти-рилади.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling