Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Download 331.39 Kb.
bet37/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

10.Ходимларнинг хуқуқлари
Жавоб : 1.Корхона маъмуриятидан иш жойларидаги мехнат шароити, мехнатни мухофаза килиш стандартлари, коидалари ва меъёрлари талабларига мувофик келишини талаб килиш;
2. Корхона маъмуриятидан иш жойларидаги шароитлар ва мехнатни мухофаза килиш холати хакида маълумот берилишини талаб килиш;
3. Агар узининг саломатлиги ёмонлашганлигини мехнат шароити билан боFлик деб хисобласа, корхона маъмуриятидан навбатдан ташкари тиббий курикдан утишлигини талаб килиш;
4. Узининг иш жойида бериладиган шахсий химоя воситаларини талаб килиш;
5. Мазкур иш жойида кулланиладиган имтиёзлар ва товонлар хакида маълумот олиш;
6. Бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан мажбурий сугурталаниш хукукларига эга.
11.Уч-босқичли назорат деганда тушинча
Жавоб: Мехнатни мухофаза килишни бошкариш тизимида уч боскичли маъмурий- жамоатчилик назорати - иш жойларида, ишлаб чикариш участкаларида, цехларда иш шароитлари ва мехнат хавфсизлиги холати, шунингдек барча тузилмавий булинмалар, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан конунчилик, мехнат хавфсизлиги стандартлари, мехнатни мухофаза килиш коидалари, меъёрлари, йурикномалари ва бошка меъёрий техник хужжатларга риоя килиши устидан маъмурият ва касаба уюшма кумиталарини биргаликдаги назоратининг асосий шакли хисобланади.
Уч боскичли назорат корхона рахбарлари ва мухандис-техник ходимлари томонидан лавозим вазифасига мувофик маъмурий назорат ташкил этилишини, шунингдек жамоатчилик назорати олиб борилишини истисно этмайди.
12.Уч-босқичли назоратнинг 1-босқич ўтилиш тартиби
Жавоб:Биринчи боскичда - иш жойлари, ускуналар, химоя воситалари ва иш бажарувчилар.
Назоратнинг биринчи боскичи уста, бригадир, электромеханик ва мехнатни мухофаза килиш буйича вакил томонидан хар иш куни (смена) бошланиши олдидан, зарурат туFилганда (хавфлилиги юкори ишларда ва бошкаларда) - иш куни (смена) давомида амалга оширилади. Иш хусусиятидан келиб чиккан холда, агарда назорат килинадиган объектда икки кишигача ишласа, биринчи боскични ташкил этиш тартиби, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, “МТУ”УК ва жамият тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чикилиб тасдикланган стандарт ёки мехнатни мухофаза килиш буйича Низомга мувофик белгиланади.
Назоратнинг биринчи боскичида куйидагиларни текшириш тавсия этилади:
- темир йуллар, стрелкали утказгичлар, сигналлаштириш, марказлаштириш, блоклаштириш (СМБ) курилмалари ва контакт тармоклари куригини расмийлаштириш журналида иш жойлари ва ишларни бажариш вактлари тугрисидаги ёзувларни уз вактида кайд этилиши, станцияларда локомотив бригадаларига иш бажарилаётган жойлар хакида ва темир йулларда ишлаётганларга эса поездлар харакати тугрисида хабар бериш тартибига риоя килиниши, станция темир йуллари ва уларнинг ораликларида ишлаш учун огохлантириш берилиши буйича буюртмаларнинг мавжудлиги, шу жумладан поездларни кушни йулдан утказиш пайтида йуллардан уз вактида ходимларни чикиши, темир йулларда ва стрелкали утказгичларда ишлашда, МСБ курилмаларига ва контакт тармокларига хизмат курсатишда сигналчилар ва сигнал жихозларини мавжудлиги;

  • автоуловларнинг узиб куядиган курилмаларини ва саралаш станцияларга келадиган вагонларнинг махсус зиналарини носозликларини бартараф этилганлиги, корхона худудида, темир йул шахобчалари ва станцияларда ногабарит жойларни махсус белгилар ва сигналли- огохлантириш ранглари билан белгиланиши таъминланганлиги ёки бартараф этилганлиги;

  • манёвр ишлари ва стрелкали утказгичларга хизмат курсатиш пайтида хавфсизлик чораларига риоя килиниши;

  • вагонларга техник хизмат курсатиш пунктларида, айникса йулларни кесиб утишда ходимларни хавфсизлик коидаларига риоя килишини, таркибларни курикдан утказиш жойида куйилган тусикларнинг ишончлилиги;

  • юк кутариш машина ва механизмлари билан юк кутариш ва тушириш ишларини, биринчи навбатда электр хаво йуллари якинида, шунингдек юкорида ишлашда мехнатни мухофаза килиш талаблари таъминланганлиги;

  • контакт тармокларига, электр курилмаларига, электр хаво йулларига хизмат курсатиш ва таъмирлаш ишларида берилган наряд-ижозатномаларни тугри расмийлаштирилганлиги ва хавфсизлик техникаси талабларини уларга киритилганлиги, электр хавфсизлиги таъминланганлиги ва ерга улагичларни мустахкам ва ишончли урнатилганлиги;

  • мехнат хавфсизлиги, йул харакати коидалари, автомобиль ва мотор-рельс транспортидан фойдаланишда техник ишлатиш коидалари талабларига риоя килиниши, махсус кийим, махсус пойабзал ва бошка шахсий химоя воситаларини мавжудлиги ва улардан фойдаланиш шартлиги;

  • ходимларнинг умумий холати ва ишга тайёргарлиги. Ходимларда локомотив, дрезина, юк кутариш крани, узи юрар йул машинаси, автокран, автомобил ва бошка транспорт воситаларини бошкариш, шунингдек махсус ишларни бажариш хукукини берувчи гувохномаларнинг мавжудлиги;

  • йулларни кесиб утишдаги хавфсизлик маршрутлари, уларнинг курилиши, шунингдек харакатланувчи таркиб утаётганда ходимнинг хавфсизлигини таъминловчи туриш урни;

  • курилмалар (туширилган юклар) га якинлашиш габаритларини таъминланиши, белгиланган жойларда мехнат хавфсизлиги белгиларини мавжудлиги;

  • харакатланувчи таркибнинг, юк кутариш кранларининг, машиналарнинг, ускуналарнинг ва асбобларнинг созлиги, блокировкалаш курилмаларининг ва огохлантирувчи сигналлаштириш мосламаларини ишлаши;

  • иш жойлари, тусиклар, тушамалар, тахта супачалари, иш майдончалари холати, бегона жисмларни йуклиги, утиш йуллари ва кесишмаларнинг бушлиги, иситиш курилмалари холати, дарвозаларни, эшик ва деразаларни иссикликни саклаш даражасида жихозланиши;

  • тортиш ва суриш шамоллатгич мосламаларининг, чанг ва газ ушлагич курилмаларнинг, махаллий сургичларнинг созлиги;

  • юклар, тайёр ва ярим тайёр махсулотларнинг тахланиши;

  • ёетин учириш воситаларининг мавжудлиги, портловчи ва ёетинга хавфли модда ва материаллар билан ишлашда хавфсизлик коидаларига риоя килиниши;

  • ишловчилар билимларини текширилганлиги тугрисидаги гувохномаларнинг мавжудлиги;

  • мехнатни мухофаза килиш буйича йурикномаларни мавжудлиги ва уларга иш жараёнида риоя килиш;

  • станция йуллари, буғинлар(горловина), тепача(горка), тепача ости саралаш парки темир йулларини ёритилиш холати;

  • электр асбоблари, ёритгичлар, кушгичлар ва электр симларининг холати;

  • олдинги текширувда аникланган камчиликларни бартараф этиш буйича тузилган тадбирларнинг бажарилиши;

  • ичимлик сувининг ва аптечкаларнинг мавжудлиги.

Биринчи боскич текширувлари тугагандан кейин унинг натижалари уч боскичли текширувни кайд этиш журналида расмийлаштирилади (2-илова). Журналда текширув санаси, текширувчининг фамилияси ва лавозими, аникланган камчиликлар (шу жумладан коида бузувчиларнинг фамилиялари) курилган чоралар, аникланган камчиликларнинг бажариш муддатлари ёзилади. Расмийлаштирилган ёзувлар текширувчиларнинг имзолари билан тасдикланиши лозим.
Аникланган камчиликлар булинма бошлитининг назорати остида дархол бартараф этилиши керак. Агар аникланган камчиликларни булинманинг кучи билан бажариш иложи булмаса, булим(цех) бошлети текширув тугаганидан кейин, тегишли чораларни куриш учун юкори лавозимдаги бошлетига мурожаат килиши керак..
Мехнатни мухофаза килиш буйича коидалар ва меъёрларнинг купол бузилиши натижасида ходим сооигига зарар етказадиган ёки аварияга олиб келувчи холатлар юзага келса, уларни бартараф этмагунга кадар ишлар тухтатилиши керак.
Участка (цех) устаси ва мехнатни мухофаза килиш вакиллари хар хафтада биринчи боскич текшируви натижасида аникланган коида бузарликлар ва бу борада курилган чоралар буйича мажлисларда жамоа аъзоларига маълумот бериши керак.
Участка устаси хар иш куни(смена) охирида ишлаб чикариш участкасида мехнатни мухофаза килиш холати тугрисида цех рахбарига хисобот бериши керак.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling