Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Йўрикномаларнинг миқсади ва ўтилиш тартиби


Download 331.39 Kb.
bet35/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

5.Йўрикномаларнинг миқсади ва ўтилиш тартиби
6.Амалиётга қўйилишидан мақсад? Ва неча кун?
7.Меҳнатни муҳофазаси қилиш бўйича қандай билим синови турлари мавжуд
Жавоб :
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни синаш бирламчи, даврий ва навбатдан ташқари турларига бўлинади. Барча тоифадаги ходимларнинг билим савияларини синаш корхона томонидан тайинланган амалда бўлган доимий комиссияда ўтказилади (11, 12- иловалар). Бунда амалда бўлган доимий комиссияларга кўйидагилар кушимча киритилади:

  • электр хужжалиги бўйича жавобгар шахслар (ушбу Низомнинг 24 бандига мувофик билимлари тегишли текширувдан ўтган), башарти электр хавфсизлиги бўйича 2, 3, 4, 5 малака гурухига эга бўлган ходимларнинг билими синалаётган бўлса;

  • Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат кумитаси вакили, башарти юқ кутариш қурилмаларидан фойдаланиш, монтаж қилиш, тайёрлаш, таъмирлаш, хамда разрядли юклар, газдан фойдаланиш, сақлаш ва уларни ташиш ишлари билан банд бўлган, шунингдек козонназорат объектларига хизмат курсатувчи ходимларнинг билими синалаётганда;

  • бош механиклар;

500 ва ундан ортик ходимлар ишлаётган ва билимлари синалиши керак бўлган ташкилотларда ушбу Низомнинг 11-илова 5-бандига асосан корхона раҳбарлари раислигида бўлиши керак.
Мехнатни мухофаза қилиш бўйича билимлар синовларини ташкиллаштириш ва ўтказиш корхона раҳбарлари ва имтихон комиссиялари раислари зиммасига юклатилади.
Билимларни синаш тасдиқланган жадвал асосида ўтказилиши керак. Жадвал комиссиянинг хар бир аъзосига синов бошланишидан бир ой олдин етказилиши керак. Даврий синов муддати ва жойи туғрисида имтихон топширувчи камида 15 кун олдин огоҳлантирилиши керак.
Бирламчи йўл-йўриқдан ўтгандан кейин укув дастурига мувофик ходим назарий жихатдан укитилади. Бундан кейин меҳнат ҳавфсизлиги бўйича амалий билимларини узлаштириш (стажировка)га куйилиб, унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва йўриқномалари доирасида ходимларнинг билим савиялари текширилади.
Менатни муҳофаза қилиш бўйича билимларни техник фойдаланиш қоидалари, электр хавфсизлиги ва бошқалар билан (зарурат тугилганда) бир вақтда текшириш барча ходимлар иш жойида бирламчи йўл-йўриқдан ўтгандан ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича укитилгандан кейин ўтказилади. Иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш конспектларига мувофик цехлар, станциялар бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилган саволномалар бўйича билимлар текширилади.
Бирламчи билимлари текширилгандан сунг “Билимлари текширилганлиги туғрисида” тегишли холда расмийлаштирилган ягона шаклдаги Гувохнома берилади.
Гувохнома шакли ушбу Низомнинг 6-иловасида берилган.
Электр курилмаларига хизмат курсатувчи ходимларга комиссия, электр ҳавфсизлиги бўйича тегишли гурухни бериши керак хар-хил касб(лавозим)ларда ишловчиларга бериладиган электр хавфсизлиги гурухи ушбу Низомнинг 10-иловасида берилган.
Ушбу Низомнинг 7-иловасида курсатилган муддатларда барча ходимлар вақти-вақти билан меҳнатни муҳофаза қилиш сохасидаги билимлари бўйича синовлардан утишлари шарт. Станциялар, цехлар бошликлари, усталар йил бошида билим синови жадвалларини тузадилар ва улар корхона, станция бошлиги ёки бош муҳандис томонидан тасдиқланади, 2-5 класс станцияларида станция бошлиқлари томонидан тузилиб ташишни ташкил этиш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Жадвал шакли ушбу Низомнинг 7-иловасида курсатилган.
Электр таъминоти корхонасида электр ҳавфсизлиги бўйича 1-гурухга эга бўлган ходимларнинг хар йиллик билимлари синови, бевосита иш жойида электр ҳавфсизлиги бўйича йўл-йўриқни бериш ва уни мазмуни узлаштирганлигини текшириш доирасида амалга оширилади. Бундай йўл-йўриқ текширув корхона электр хужалиги бўйича жавобгар шахс ёки унинг ёзма фармойишига мувофик электр ҳавфсизлиги бўйича 3-гурухга эга бўлган ходим амалга оширади. Бошқа бўлинмалардаги электр ҳавфсизлиги бўйича 1-гурухга эга бўлган ходимларнинг хар йиллик билимлари синови, ушбу Низомнинг 11-Иловасида курсатилган комиссияда амалга оширилади.
Ўзбекистон темир йўлларидан техник фойдаланиш қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари, стандартлари ва меъёрлари, истеъмолчиларнинг электр курилмаларидан фойдаланишда ҳавфсизлик техникаси қоидалари, козонназорат объектларини тузилиши ва ҳавфсиз ишлатиш қоидалари доирасида билимларни синовдан ўтказиш муддати туғри келганда, уларнинг хаммаси бўйича имтихон топшириш бир вақтда ўтқазилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича навбатдан ташқари билимларни синаш, куйидаги холларда ўтказилади:
мехнатни мухофаза килиш буйича янги ёки кайта ишлаб чикилган меъёрий хужжатлар кучга киритилганда;
янги ускуна фойдаланишга топширилганда ёки янги технологик жараёнлар жорий этилганда;
ходим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кушимча билимлар талаб килинадиган бошқа ишга ўтказилганда ёки бошқа касб(лавозим)га тайинланганда;
окибати оғир ёки ўлим билан тугаган, гурухий бахтсиз ходисалар содир бўлганда, шунингдек авария, портлаш, ёнғин ёки захарланишлар келиб чикканда;
давлат назорати ва текшируви ташкилотлари талабларига мувофик;
ишда уч ойдан ортик танаффус булганда;
мехнат мухофазаси буйича 1 ва 2 сонли огохлантириш талонлари олинганда;
мехнатни мухофаза килиш буйича алохида иш режими киритилганда;
Эслатма: мехнатни мухофаза килиш буйича навбатдан ташкари билимлар синови утказилган такдирда, ундан кейинги режали даврий билимлар синови ушбу Низомнинг 10- Иловасига мувофик белгиланган тартибда ташкил этилади.
Жамият электр таъминоти корхоналари ходимларидан ташкари барча ходимларнинг, шу жумладан электр хавфсизлиги буйича 1-малака гурухига эга булганларнинг мехнатни мухофаза килиш буйича билимларини синаш натижалари алохида вараклардаги баённомалар ёки билимларини текшириш журналларида, шунингдек уларнинг гувохномаларида бир йула расмийлаштирилади.
Синовдан утказилганларнинг билимларини бахолаш (яхши, коникарли, коникарсиз)дан ташкари ишчини мустакил ишлашга куйиш тугрисида хулоса берилади. Журнал-баённома шакли 8-иловада курсатилган.
Жамият электр таъминоти корхоналарида электр хавфсизлиги буйича 2-5 малака гурухига эга булган ходимларни мехнатни мухофаза килиш сохасида билимларини синаш натижалари, истеъмолчиларнинг электр курилмаларидан техник фойдаланиш ва истеъмолчиларни электр курилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси ва махаллий ишлаб чикариш йурикномаларида келтирилган ЭУ-39 (ушбу Низомнинг 9-иловада курсатилган ) журналида расмийлаштирилади.
Синаш пайтида агар ходимнинг билимлари коникарсиз деб топилса, у холда унга мустакил ишлашга рухсат этилмайди ва икки хафтадан ошмаган муддатда билимлари такрорий синовдан утказилади.
Такрорий билимлари синаб курилгунга кадар ишловчи мураббий (уста ёки бригадир) кузатуви остида иш олиб боради. Поездлар харакати ва хавфи юкори булган шароитлардаги бошка ишлар билан боглик ва мехнатни мухофаза килиш буйича билимлари такрорий синовдан утмаган шахслар белгиланган тартибда хавфи юкори булмаган ишларга утказилади.
Билимлари синовига, шу жумладан такрорий билимлари синовига сабабсиз катнашмаганлар мехнат интизомини бузганлик деб каралади. Ушбу коидабузарликка йул куйган шахсларга нисбатан Узбекистон Республикаси мехнат кодексига мувофик, корхона ички мехнат тартиби коидаларида белгиланган интизомий жазо чоралари кулланилади.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling