Қарор қилди
1. Навоий транспорт прокурори Давлат адлия маслахатчисининг 2019-йил 28-февралдаги 10/102-2019-сонли «Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли темир йўл бекатларида қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғриси» ги такдимномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қизилтепо темир йул бекати бошлиғи Ҳаёт Идиев ўзаро тўлов интизомини мустаҳкамлашга каратилган қонун талабларини бузиб дебитор қарздорликка йул қўйиб, мехнат интизомини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Узбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм, 2-бандига асосан ўртача ойлик иш хақининг 10 % микдорида жарима солинсин.
3. Бинокор темир йул бекати бошлиги Шербек Шоназаров ўзаро тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун талабларини бузиб дебитор қарздорликка йўл қўйиб мехнат интизомини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Узбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 181-моддаси 1-кисм, 2-бандига асосан ўртача ойлик иш хақининг 10 % микдорида жарима солинсин.
4. Майлисой темир йул бекатида мавжуд дебитор қарздолик “Учқудуқ Наврўз” МЧЖ 2017-йилнинг 5-май куни келиб чиққан, Майлисой темир йўл бекати бошлиғи Зохиджон Бобоқуловга 2018-йилнинг 13-ноябр куни бекати бошлиғи вазифасига буйруқ чиққанлиги инобатга олинсин ва муҳокама билан чеклансин.
5. Тинчлик, Навоий ва Кармана темир йул бекатларидаги дебитор қарздорликлар асосан вагонларни туширишда ва ортишда ўз меъёридан ортиқча туриб қолиши оқибатида, яъни жаримадан келиб чиққанлиги инобатга олинсин.
6. Ушбу баённомани ижро этиш назорати Бухоро минтақавий темир йўл узелининг юк ва тижорат бўлими бошлиғи в/б И.И. Камолов зиммасига юклатилсин.
Баённи юк ва тижорат бўлими тафтишчиси
Фузаилов Ф.Ш. ёзди тел. 60-208
«Тасдиклайман»
Бухоро минтакавий темир йул
узели УК бошлиги в/б
____________ А.Ю. Эргашев
Do'stlaringiz bilan baham: |