Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М. Номазов “01”декабрь 2020 йил


Download 35.1 Kb.
bet2/5
Sana16.04.2023
Hajmi35.1 Kb.
#1359969
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИТС баённома ва ис гази баён

Йиғилиш қарор қилади:
1.Ўқувчи-ёшлар оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва гиёҳвандликка, чекишга ва ичкиликбозликка қарши курашиш ғояларини сингдириш вазифаси барча гуруҳ мураббийлари зиммасига юклатилсин:
2.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш ЁБИБДЎ зиммасига юклатилсин.
Котиб: Ш.Қаршибоев

Тасдиқлайман”


Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори _________М.Номазов
23”декабрь 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида “2020 йил 22 декабрдан 2021 йил 21 январгача Ватанпарварлик ойлиги ҳамда Ис-газидан захарланиш ва унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзусида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Касб-ҳунар мактаби фаоллари зали “23”декабрь 2020 йил


Йиғилиш раиси: М.Номазов

Таклиф этилди: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Самарқанд


вилоят ФВБ бўлим бошлиғи
Подполковник Шавкат Бақоев, вилоят ФВБ
бўлим бошлиғи Булунғуртуман ФВБ бўлими
бошлиғи Ф.Убаев.
Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,
мактаб психологи, мактаб ҳамшираси гуруҳ
мураббийлари, ишлаб чиқариш таълими усталари, 201 нафар ўқувчилар

Йиғилиш котиби: Ш.Қаршибоев


(Ш.Бақоев, Ф.Убаев, М.Номазов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов, О.Камолов)
Кун тартиби:
1.15 декабрдан 15 январгача Ватанпарварлик ойлиги тўғрисида.
2.Ис-газидан захарланиш, ёнғинга қарши курашиш чораларининг кўрилиш жараёнлари.
3.Ис-газидан захарланишнинг олдини олиш чоралари.

Йиғилишни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилиш иштирокчиларига кун тартибидаги кўриладиган масалалар билан таништириб ўтди. Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов ўз сўзини давом эттириб, 2020 йилнинг 22 декабридан 2021 йил 21 январгача Ўзбекистон Республикасида Ватанпарварлик ойлиги эълон қилиниши ўзбек ўғлонларининг ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини шакллантириш, ватан олдидаги бурчларини англаб етиши, ватанимизнинг сарҳадларини мустаҳкам химоя қилишларида мардоновор кўрсатаётган жасоратлари тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, бугунги кунда юртимизда қиш мавсуми бошланганлиги сабабли хаво ҳароратининиг кескин пасайиб кетиши натижасида аҳоли ўртасида иссиқлик русурсларига бўлган эҳтиёж аввалгиданда ортиб бориши ва аҳоли ўз уйларида газ ва кўмир ёқилғиларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб бориши тўғрисида ва ундан тўғри фойдаланиш қоидалари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.


Ушбу масала юзасидан Самарқанд вилояти ФВБ бўлим бошлиғи Подполковник Шавкат Бақоев сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги совуқ кунларда аҳолининг иссиқлик тизимига бўлган эҳтиёж ортиб бориши ва ундан қоидалар асосида фойдаланиши тўғрисида ахборот воситаларида кенг ёритиб борилаётганлиги ва ўзбошимчалик билан ноқонуний иссиқлик тизимидан фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз холатлар юзага келаётганлиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб ис-газидан захарланиш ва унинг олдини олишда аҳолининг қидаларга риоя этиши, газ тизимидаги носозликларни бартараф этишлари, ўт ёқиладиган печларни созлигини таъминлаши, электр симларининг очиқ холатда бўлишининг олдини олишлари, турли давлатларда ишлаб чиқарилган қўлбола иситиш печларидан фойдаланмаслиги тўғрисида тушунчаларини бериб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Булунғур туман ёнғинга қарши ФВБ бўлими бошлиғи Ф.Убаев сўзга чиқиб, ўз сўзида Ис-газидан захарланиш, иситиш печларининг носозлиги оқибатида юзага келаётган кўнгилсиз холатлар ва унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, аҳолининг ушбу қоидаларга риоя этмаслиги, турли қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиши оқибатида кўнгилсиз холатлар жумладан, ис-газидан захарланиш, ёнғин холатларининг келиб чиқишида асосий сабаб носоз иситиш мосламалари, газ печларининг носозлиги ва асосан ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши оқибатида мана шундай кўнгилсиз холатлар келиб чиқаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, ўз сўзида ушбу холатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар асосан ахолига ва барча таълим масканларида тарғибот тушунтириш ишларини олиб бориш ва аҳолининг Ис-газидан захарланишнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни етказишдан иборталиги тўғрисида ўзининг асосий тушунчаларини бериб ўтди..
Йиғилиш сўнгида Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида 2020 йилнинг 22 декабридан 2021 йил 21 январгача Ўзбекистон Республикасида Ватанпарварлик ойлиги ва Ис-газидан захарланиш ва унинг олдини олишга қаратилган чоралар, оилада иссиқлик тизимидан фойдаланишда қатъий қоидаларга риоя этиш тўғрисида тушунчаларини бериб ўтди.



Download 35.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling