Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М. Номазов “01”декабрь 2020 йил


Download 35.1 Kb.
bet1/5
Sana16.04.2023
Hajmi35.1 Kb.
#1359969
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИТС баённома ва ис гази баён


Тасдиқлайман”
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори _________М.Номазов
01”декабрь 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида 1 декабрь ОИТС ва ОИВ га қарши курашиш куни муносабати билан “ОИТС ва ОИВ аср вабоси! Биз гиёҳвандлик, ичиш ва чекишга қаршимиз” мавзусида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Касб-ҳунар мактаби фаоллари зали “01”декабрь 2020 йил
Йиғилиш раиси: К.Тайлоқов
Таклиф этилди: Булунғур туман саломатлик марказининг
ходимлари З.Саттарова ва Ф.Ғуломова
Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,
мактаб психологи, мактаб ҳамшираси гуруҳ
мураббийлари, ишлаб чиқариш таълими усталари, 242 нафар ўқувчилар

Йиғилиш котиби: Ш.Қаршибоев


(М.Номазов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов, О.Камолов)
Кун тартиби:
1.ОИТС, гиёҳвандлик, ичиш ва чекишга қарши кураш
2.”Инсон умид билан яшайди” номли видеофильм намойиши тўғрисида.


Йиғилишни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов кириш сўзи билан очиб берди ва бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган, инсон ҳаётига ўзининг бир қатор салбий оқибатлари билан таъсир этувчи, одамларни айниқса ёш ўсиб келаётган навқирон ўсмирларни ўз домига тортаётган офат бу гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, чекиш каби иллатлар ёшларни ҳаётини захарлаши ва натижада билиб билмасдан турли юқумли касалликларга дучор бўлиб қолаётганлиги тўғрисида ўзининг тушунчаларини бериб ўтди.
Йиғилишни касб-ҳунар мактабининг ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари С.Омонова сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги кунга келиб дунё ҳамжамияти олдида турган глобал муаммолардан бири бу “гиёҳвандлик, ОИТС” масаласидир деб таъкидлади. Бу муаммога қарши инсоният бир неча ўн йиллардан буён курашиб келмоқда, лекин ҳали ҳамон ўзининг долзарблиги билан киши эътиборини ўзига тортади. Нашавандлик кишилик жамиятида қадим замонлардан маълум бўлишига қарамай, сўнги йиллар ичида бамисоли эпидемиядек бутун дунёга тарқалиб кетди.Бу касалликка асосан ёшлар гирифтор бўлиб қолаётганлиги тўғрисида тушунчаларини бериб ўтди.
Ушбу масала юзасидан касб-ҳунар мактби психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги кунда дунё ҳамжамияти, шу жумладан хеч биримиз бу масалага четда томошабин бўлиб турмаслигимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди. Мавжудодлар ичида энг онгли ҳисобланган инсон энг аввало узоқ яшаш ташвиши кўндаланг бўлиб туради. Соғлом турмуш тарзи узоқ умр кўришнинг пойдевори ҳисобланади ва буни ҳамма яхши билади. Унинг унсурлари, кун тартибига амал қилиш,овқатланиш тартиби, жисмоний фаоллик, оила ва никоҳ тартиби, мехнат ва ҳордиқ тартиби ва бошқалар киришини инобатга олсак, соғлом турмуш тарзи узоқ умр кўришнинг пойдевори эканлигига амин бўламиз деб ўз фикрини якунлади.
Ушбу масала юзасидан Булунғур туман саломатлик марказининг ходими З.Саттарова сўзга чиқиб, ўз сўзида ОИТС касаллигини келиб чиқиши ва тарихи тўғрисида гапириб берди. Дунё бўйича ОИТС касаллигига чалинганлар сони 30 миллиондан ортиқлиги, афсуски бу касаллик бизнинг мамлакатимизда ҳам борлиги тўғрисида фикр юритди. ОИТС-бу одамнинг ҳаётий аъзолари фаолиятини бутунлай издан чиқарувчи ва охири ўлим билан тугайдиган касалликдир. ОИТС вируси одамларнинг юқумли касалликларга қарши кураш воситаси бўлган иммунитет тизимини жароҳатлайди ҳамда барча юқумли ва юқумсиз касалликларга мойил қилиб қўяди. Касаллик бир одамдан бошқа одамга қон, уруғ,стерилланмаган игна, шприц ва жарроҳлик буюмлари орқали юқади. ОИТС кассаллиги вирусга қарши дорилар билан даволанади. Даволаш жараёнида дорилар маълум вақтда қабул қилишга қатъий риоя қилишлари керак. Бироқ бу дорилар касалликни бутунлай даволай олмайди. ОИТС билан зарарланган киши жамият учун ҳавфли эмас. Бундай касалликка ҳар ким дучор бўлиш эхтимоли бор. Бундай касалликка чалинган кишига нистатан эътибор,ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш лозим. Шунинг учун у ишдан ёки ўқишдан ҳайдалмаслиги, ишини йўқотмаслиги ёки оиласидан ажраб, алоҳида яшашга мажбур бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди. Ушбу масала юзасидан Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ҳамшираси Ш.Маматқулова ОИТС ва ОИВ унинг инсон ҳаётига бўлган салбий таъсири ва унинг олдини олишда қандай соғлом турмуш тарзини шакллантириш кераклиги тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчиларига ”Инсон умид билан яшайди” номли видеофильми намойиш этилди.



Download 35.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling