Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М. Номазов “01”декабрь 2020 йил


Download 35.1 Kb.
bet4/5
Sana16.04.2023
Hajmi35.1 Kb.
#1359969
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИТС баённома ва ис гази баён

Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори _________М.Номазов
12”декабрь 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида Хотин-қизлар қўмитасининг Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 9 декабрдаги АН-05-20-2947-сонли хати ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Касб-ҳунар мактаби фаоллари зали “12”декабрь 2020 йил


Йиғилиш раиси: М.Номазов

Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,


мактаб психологи, касб-ҳунар мактабининг хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Алиқулова,
мактаб ҳамшираси Ш.Маматқулова 32 нафар иштирокчи

Йиғилиш котиби: Н.Турдибоева


(М.Номазов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов, О.Камолов, С.Алиқулова)
Кун тартиби:

  1. Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 9 декабрдаги АН-05-20-2947-сонли хатининг мазмун-моҳияти тўғрисида.

  2. Ҳар хил масалалар.

Йиғилишни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг ЁБИБДЎ С.Омонов сўзга чиқиб ўз сўзида, кун тартибидаги кўриладиган асосий масалалар юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди ва Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 9 декабрдаги АН-05-20-2947-сонли хатининг мазмун-моҳияти ва ушбу хатда берилган асосий топшириқ ва вазифалар юзасидан ўзининг тушунчаларини бериб ўтди.


Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан касб-ҳунар мактабининг психологи сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 8 октябрда ўтказилган видеоселектр йиғилишда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини жорий этиш вазифаси берилганлиги ва ушбу дафтарда ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган ишсиз, боқувчсини йўқотган аёллар рўйхати киритилганлиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди.
Ушбу масала юзасидан касб-ҳунар мактабининг хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Алиқулова сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларнинг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш ва уларга кўмаклашиш бизнинг асосий мақсадимиз эканлиги, бунда хотин-қизлар билан ўз муаммоларини ҳал этиш бўйича жойларга чиқиб, уларнинг яшаш шароити билан ўрганиб, улар билан сухбатлар олиб бориш кераклиги, айрим ёши каттароқ бўлган аёлларимиз ўз муаммоларини бошқа бир кишига айтишга ёки мурожаат қилишга ор қиладилар, лекин шундай холатларнинг олдини олиш мақсадида аёллар ва хотин-қизлар билан муаммоларини ҳал этиш бўйича алоҳида сухбатлар ташкил этиш зарур эканлиги тўғрисида тушунчаларини бериб ўтди.
Йиғилиш сўнгида йиғилиш иштирокчилари томонидан ўзлари қизиқтирган саволлар берилди ва атрофлича жавоб берилди.
Йиғилиш қарор қилади:

  1. Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 9 декабрдаги АН-05-20-2947-сонли хатининг мазмун-моҳияти касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ходимларга тушунтириш ишларини олиб бориш касб-ҳунар мактабининг хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Алиқуловага юклатилсин.

  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш касб-ҳунар мактабининг ЁБИБДЎ С.Омонов зиммасига юклатилсин.

Қарорлаштирувчи: Н.Турдибоева


Тасдиқлайман”



Download 35.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling