Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М. Номазов “01”декабрь 2020 йил


Download 35.1 Kb.
bet3/5
Sana16.04.2023
Hajmi35.1 Kb.
#1359969
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИТС баённома ва ис гази баён

Йиғилиш қарор қилади:

1.Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва ёнғинга қарши кураш борасида гуруҳ ўқувчилари ўртасида гуруҳ мураббийлари томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилсин.


2. Касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида тушунтириш тарғибот ишларини олиб боришда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан яқиндан ҳамкорликда ишлар олиб борилсин.
3.Ушбу қарор ижросини таъминлашни касб-ҳунар мактабининг ЁБИБД ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Котиб: Ш.Қаршибоев

Тасдиқлайман”


Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори _________М.Номазов
10”декабрь 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида Хотин-қизлар қўмитасининг Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 5 декабрдаги АН-05-20-2917-сонли хати ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Касб-ҳунар мактаби фаоллари зали “10”декабрь 2020 йил


Йиғилиш раиси: М.Номазов

Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,


мактаб психологи, касб-ҳунар мактабининг хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Алиқулова,
мактаб ҳамшираси Ш.Маматқулова 35 нафар иштирокчи

Йиғилиш котиби: Н.Турдибоева


(М.Номазов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов, О.Камолов, С.Алиқулова)
Кун тартиби:

  1. Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 5 декабрдаги АН-05-20-2917-сонли хатининг мазмун-моҳияти тўғрисида.

  2. Одам савдоси ва ушбу жиноят таъсирига тушиб қолаётган хотин-қизларнинг аянчли аҳволи тўғрисида.

Йиғилишни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилиш иштирокчиларини йиғилишда кўриладиган кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов ўз сўзини давом эттириб Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Ҳалқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўртасида имзоланган ҳамкорлик иш режасида 2020 йил 25 ноябрь-10 декабрь кунлари “Зўравонликка қарши 16 кун”, Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 27 ноябрдаги 87-06-1093-сонли хати ва Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 5 декабрдаги АН-05-20-2917-сонли хатининг ижросини таъминлаш, касб-ҳунар мактабида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ва таҳсил олаётган ўқувчи қизларнинг ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ва зўравонликка қарши курашишда барча хотин-қизларнинг тенглиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди.


Ушбу масала юзасидан Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг психологи О.Камолов сўзўга чиқиб, ўз сўзида жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва уларнинг ҳуқуқлари тўғрисида атрофлича тушунчалар бериб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, ўз сўзида, жамиятимизда хар қандай тажовузкорликларга
сабаб бўлаётган омиллар етишмовчилик ёки нотинчлик туфайли эмас, балки
арзимас можаролар, севгисига (севги деб аталса) етиша олмаслик, ғийбат,
туҳмат ва ҳирсий зўравонликлар туфайли юзага келмоқда. Шунинг учун
ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги
“Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек,
оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827 сон
қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш бўйича
НАЗОРАТ-РЕЖАда ёшлар ўртасида суициднинг олдини олишга
қаратилган долзарб вазифалар киритилганлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Кун тартибидаги кўрилаётган масала юзасидан Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Алиқулова сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги кунда жамиятимизнинг турли жабхаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг қўлга киритаётган ютуқлари билан биргаликда ўз ҳуқуқларини билмаслиги оқибатида алданиб қолаётган аёллар ва уларнинг тақдирлари тўғрисида фикр юритар экан, мана шундай аёлларимиз фарзанд боқиш ва пул топиш мақсадида турли оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги натижада одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлиги барчага сир эмаслиги, мана шундай холатларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Ҳалқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ўртасида ҳамкорлик иш режаси тасдиқланган ва ушбу иш режага мувофиқ 2020 йил 25 ноябрдан 2020 йил 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” тадбири ўтказдирилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирда хотин-қизлар ва аёлларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва хотин-қизлар ва эркакларнинг оила ва жамиятдаги ижтимоий ўрни тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди.
Йиғилиш сўнгида Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг ЁБИБДЎ С.Омонов сўзга чиқиб, ўз сўзида ҳар бир инсон ҳеч қачон шуни эсдан чиқармаслиги керакки, организмдаги мавжуд барча аъзоларимизнинг қандай ишлаши, биринчи галда, бизнинг кайфиятимизга, руҳиятимизга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бу ўта муҳим тиббий – ижтимоий муаммолардан бири
эканлиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди.
Йиғилиш қарор қилади:

  1. Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 2020 йил 5 декабрдаги АН-05-20-2917-сонли хатининг мазмун-моҳияти касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ва ходимларга тушунтириш ишларини олиб бориш касб-ҳунар мактабининг хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Алиқуловага юклатилсин.

  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш касб-ҳунар мактабининг ЁБИБДЎ С.Омонов зиммасига юклатилсин.

Қарорлаштирувчи: Н.Турдибоева


Тасдиқлайман”

Download 35.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling