Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М. Номазов “01”декабрь 2020 йил


Download 35.1 Kb.
bet5/5
Sana16.04.2023
Hajmi35.1 Kb.
#1359969
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОИТС баённома ва ис гази баён

Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори _________М.Номазов
15”декабрь 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маданий-маърифий тарғибот учрашуви” ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Касб-ҳунар мактаби фаоллари зали “15”декабрь 2020 йил


Йиғилиш раиси: М.Номазов

Таклиф этилди: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 32736-сонли ҳарбий қисм хизматчилари


катта лейтенант Ҳамидов Нозимжон, кичик сержант
Исмоилов Улуғбек, Ғафуров Мирсаид, Ўзбекистон
Республикаси Мудофага кўмаклашувчи Ватанпарвар
ташкилоти Булунғур туман ўқув спорт техника клуби
маънавий-маърифий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосари
Хидирова Нилуфар ва Оқтепа жоме масжиди имом
хатиби Рустамов Мансур хожи
Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,
мактаб психологи, мактаб ҳамшираси гуруҳ
мураббийлари, ишлаб чиқариш таълими усталари, 228 нафар ўқувчилар

Йиғилиш котиби: Ш.Қаршибоев


(Н.Ҳамидов,У.Исмоилов, М.Ғафуров, Н.Хидирова, М.Рустамов, М.Номазов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов, О.Камолов)
Кун тартиби:
1.Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва она ватанга содиқ фарзанд бўлиб тарбия топишларида таълим муассаса ва ҳарбий қисм ҳамкорлиги.
2.Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 32736-сон ҳарбий қисм фаолияти билан танишув

Йиғилишни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилиш иштирокчиларига кун тартибидаги кўриладиган масалалар билан таништириб ўтди. Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов ўз сўзини давом эттириб, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ўзбек ўғлонларининг ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини шакллантириш, ватан олдидаги бурчларини англаб етиши, ватанимизнинг сарҳадларини мустаҳкам химоя қилишларида мардоновор кўрсатаётган жасоратлари тўғрисида ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди.


Кун тартибидаги кўрилаётган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 32736-сонли ҳарбий қисм хизматчиси катта лейтенант Ҳамидов Нозимжон сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги кунда республикамизда ёшларга яратилиб берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий қисмлар ва ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ёш хизматчиларни ватанга содиқ хизматчи сифатида тарбиялаш, ватанимиз сарҳадларини мардоновор химоя қилишлари учун барча харбий техника ва қурол яроғлар билан таъминланганлиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёшлар ўртасида ҳарбий спорт мусобақаларини ўтказиш ва ҳарбий қисм фаолияти билан таништиришда таълим муассаса ва харбий қисм ҳамкорлигини йўлга қўйиш асосий вазифа эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти Булунғур туман ўқув спорт техника клуби маънавий-маърифий ишлар бўйича бошлиқ ўринбосари Хидирова Нилуфар сўзга чиқиб, ўз сўзида ватанпарвар харбий спорт ташкилоти фаолияти тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Оқтепа жоме масжиди имом
хатиби Рустамов Мансур хожи сўзга чиқиб, ўз сўзида ёшларни ватан олдидаги бурчлари ва ватанга хизмат қилишдек шарфли бурчлари тўғрисида тушунчаларини бериб ўтди
Йиғилиш сўнгида Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ватан олдидаги ёшларнинг бурчлари тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди.
Йиғилиш сўнгида йиғилиш иштирокчилари томонидан ўзлари қизиқтирган саволлар берилди ва берилган саволларга жавоблар берилди ҳамда ҳарбий қуроллар кўргазмаси ўтказилди.


Йиғилиш қарор қилади:

1.Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва ватан олдидаги бурчлари бўйича касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориш вазифаси ЁЧТ раҳбари зиммасига юклатилсин.


2.Ушбу қарор ижросини таъминлашни касб-ҳунар мактабининг ЁБИБД ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Котиб: Ш.Қаршибоев
Download 35.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling