“Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори ввб К. Тайлоқов “ ” 2020 йил
Download 35.78 Kb.
|
13,11,2020 йиғилиш баённомаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б А Ё Н Н О М А С И 16.11.2020 йил Йиғилиш раиси
- (К.Тайлоқов,С.Омонов, Ф.Турсунқулов) Кун тартиби
- 2.Турли диний оқимларнинг ёшлар онгига салбий таъсири ва унинг олдини олиш чоралари.
- Йиғилиш қарор қилади.
Танлов котиби: Ш.Қаршибоев
“Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори ввб_________К.Тайлоқов “___” ____________ 2020 йил Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида “Ҳалқаро диний бағрикенглик куни” муносабати билан ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И 16.11.2020 йил Йиғилиш раиси: К.Тайлоқов Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари, гуруҳ мураббийлари, ишлаб чиқариш таълими усталари, 248 нафар ўқувчилар Йиғилиш котиби: С.Омонов (К.Тайлоқов,С.Омонов, Ф.Турсунқулов) Кун тартиби: 1. Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ва диний бағрикенглик тушунчасини кенг тарғиб қилиш, ёшларни ватанга бўлган садоқат тушунчасини шакллантириш. 2.Турли диний оқимларнинг ёшлар онгига салбий таъсири ва унинг олдини олиш чоралари. Йиғилишни касб-ҳунар мактаби директори ввб. К.Тайлоқов кириш сўзи билн очиб берди ва ўз сўзида бугунги кунда республикамизда дин эркинлиги ва эътиқод эркинлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилганлиги тўғрисида тўхталиб, бугунги кунда барча халқларнинг тинчлигига раҳна солиб турган, ўзларига динни ниқоб қилиб олган диний экстремистик ва террористик гуруҳларнинг ёшлар онгига салбий ва бузғунчи ёт ғояларни сингдиришга уринаётганлиги сир эмаслиги, уларнинг бундай ғоялари таъсирига тушуб қолмаслик учун ёшлар кўпроқ илм олишга интилишлари зарур эканлиги тўғрисида ўз тушунчаларини бериб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, ўз сўзида бугунги кунда фан-техника тараққиёти, замонавий ахборот технологияларининг кириб келиши ва улардан ёшларимизнинг оқилона фойдаланиши ҳамда бу жараёнларнинг мафкуравий жараёнларнинг глобаллашувига олиб келаётганлигини таъкидлаб ёшларимиз онгига турли хил ёт ғояларнинг кириб келмаслиги учун барчани огоҳлик ва хушёрликка даъват этди. Ушбу масала юзасидан мактабнинг ЁБИБД ўринбосари С.Омонов сўзга чиқиб, ўз сўзида ўқувчи-ёшларнинг диний экстремизм ва фундаментализм, миссионерлик ва прозелитизм каби салбий иллатлар ва оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш энг долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.У киши бугунги кунда Ўзбекистонда турли дин вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз динларига эътиқод қилишлари учун барча шароит яратилганлигини айтиш баробарида Конституциямизда: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади.Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” дейилган жумлани изоҳлаб ўтди.Шундай бўлишига қарамасдан ноисломий конфессиялар ва янги секталарнинг Республика ҳудудига экстремистик руҳдаги ва халқимиз учун ноанъанавий мазмунга эга диний адабиётларни, аудио ва видео кассеталарни олиб киришга қаратилган ҳаракатлари йил сайин кучайиб бораётганлигини, баъзи ноанънавий конфессиялар туб аҳолини “инжиллаштириш”, яъни ўз динларига тортиш билан маҳаллий тилда ибодат маросимларини ўтказиш, миссионерлик фаолияти, аҳоли орасида ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ тилларида миссионерлик адабиётларини тарқатишга зўр бераётганлгини алоҳида мисоллар асосида таъкидлаб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, ўз сўзида бугунги ўсиб келаётган ёшларнинг билим олишлари учун барча замонавий шарт-шароитлар, фан-техника тараққиёти, замонавий ахборот технологиялардан оқилона фойдаланишлари учун шароитлар яратиб берлганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан касб-ҳунар мактабининг ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси мудири Ф.Маматмуродов сўзга чиқиб, ўз сўзида ҳозирги кунда глобал муаммога айланиб бораётган энг долзарб муаммолардан бири бўлган ўзларига динни ниқоб қилиб олган турли диний оқимларнинг инсон ҳаётига салбий таъсири ва унинг таъсирига ёшларнинг тушиб қолишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Ушбу масала юзасидан касб-ҳунар мактабининг психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида бугунги куннинг долзарб мақвзуси бўлган диний оқимларнинг инсон ҳаётига салбий таъсири ва унинг олдини олишда кўриладиган чоралар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, ҳозирги кунда ёшу-қарини ўз домига тортаётган одам савдоси, у билан боғлиқ жиноятлар, унинг аянчли оқибатлари борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтар экан, инсон – табиат гултожи эканлигини ва у ақл-идроки, забони, хулқ-атвори ва турмуш тарзи билан бошқа мавжудотлардан ажралиб туришини айтиб ўтар экан шу билан бир қаторда ҳар томонлама адолат тамойилларига асосланган қонунларимизда инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳақ-ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Йиғилиш қарор қилади. 1. Ёшларнинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида мактабда ташкил этилган фан тўгараклар фаолиятини назоратга олиш вазифаси ЁБИБДЎ С.Омонов зиммасига юклатилсин: 2.Гуруҳ ўқувчилари давоматини назорат қилиб бориш ва ўқувчиларнинг дарс машғулотларига мунтазам иштирокини таъминлаш, турли кўнгилочар тадбирларга қатнашишининг олдини олиш гуруҳ мураббийлари зиммасига юклатилсин. Download 35.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling