“Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори ввб К. Тайлоқов “ ” 2020 йил
Download 35.78 Kb.
|
13,11,2020 йиғилиш баённомаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б А Ё Н Н О М А С И 18.11.2020 йил касб-ҳунар фаоллар зали
- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Жахон узра хилпирар байроғимиз” мавзусида
Танлов котиби: Ш.Қаршибоев
Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Жахон узра хилпирар байроғимиз” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир Б А Ё Н Н О М А С И 18.11.2020 йил касб-ҳунар фаоллар зали Тадбирни касб-ҳунар мактабининг ЁБИБД ўринбосари С.Омонов кириш сўзи билан очиб берди ва ўз сўзида тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан табриклаб, давлатимиз мустақиллиги муносабати билан давлат тимсоли бўлган, бутун жахон давлатларида хилпираб турган, жахон олимпиадалари, спорт мусобақаларида, Ўзбекистон давлат элчихоналарида хилпираб турган бизнинг ғуруримиз бўлган давлат байроғининг янада баланд кўтарилишида бугунги ва эртанги ўсиб келаётган ёшлар қўлида эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси мудири Ф.Маматмуродов сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилиганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тадбир иштирокчиларини табриклади ва ўз сўзини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида ўзининг тушунчаларини бериб ўтди. Ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш ва байроқдаги асосий рамзларнинг маънолари тўғрисида ўзининг қисқача маълумотларини берди. Тадбирни бадиий қисмини очиб бериш учун касб-ҳунар мактаби психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги мунорсабати билан республикасимизнинг турли масканларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Жахон узра хилпирар байроғимиз” мавзусида кўтаринки рухда ўтказдирилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу сана муносабати билан радио ва телевиденияларда, ОАВ ларида жойларда ўтказилаётган тадбирларни кенг ёритиб берилаётганлиги тўғрисида ҳам тўхталиб, бугунги кун муносабати билан йиғилиш иштирокчиларини табриклаб ўтди ва ўз сўзини давом эттириб тадбирнинг бадиий қисмини олиб бориш учун Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 7–гуруҳ ўқувчиси Мусурмонова Муниса ва 4–гуруҳ ўқувчиси Актамов Абубакрларга сўз навбати берилди. Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 7-гуруҳ ўқувчиси Мусурмонова Муниса ва 4–гуруҳ ўқувчиси Актамов Абубакрлар сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлитгининг 29 йиллиги муносабати билан мактабнинг ўқувчилари томонидан бадиий кўринишлар тайёрлаб келинганлигини таъкидлаб ўтди. Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 1-гуруҳ ўқувчиси Толипов Амал ва 7-гуруҳ Джаббаров Фахриддинлар томонидан ўзбек ҳалқининг ифтихори ва ғурури бўлган байроғимиз ва унинг қабул қилиниши тўғрисидаги маълумотлар берилди ва ўзбек ҳалқининг машаққатли босиб ўтган машаққатли тарихини улуғловчи шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбир давомида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Давлат байроғи Ватан тимсоли” мавзусидаги видеоролик намойиш этилди. Ушбу видеороликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилиниши ва байроғимизнинг БМТ ва Ҳамдўстлик давлатлари байроғи қаторидан жой олишидаги ўзбек ҳалқининг машаққатли меҳнати самараси эканлиги, ёшларнинг жағон ареналарида бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз бўлган Давлат байроғининг баланд кўтарилиши акс эттирилган лавҳаклар билан таништирилди. Тадбир сўнгида касб-ҳунар мактабининг ЁБИБД ўринбосари С.Омонов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини яна бир бор табриклади ва ушбу бадиий тадбирда фаол иштирок этган қатнашчиларни рағбатлантирди. Download 35.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling