Тадбир котиби: Ш.Қаршибоев
Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ҳамда “ Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир
Б А Ё Н Н О М А С И
21.10.2020 йил Касб-ҳунар фаоллар зали
Тадбирни касб-ҳунар мактабининг ЁБИБД ўринбосари С.Омонов кириш сўзи билан очиб берди ва ўз сўзида тадбир иштирокчиларини Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносбати билан барча тадбир иштирокчиларини табриклаб, ўз сўзида ўзбек ҳалқининг ўтмиш тарихига бир назар югуртириб ўтишини лозим деб билди ва сўзини давом эттириб, бундан 30 йил аввал ўзбек халқи ва Ўзбекистон давлати ҳақида жуда кам халқлар билиши мумкинлиги ва шундай давлат ер юзида мавжуд эканлиги ҳақида кўпгина давлат ҳалқлари билиши мумкинлиги, мустақиллигимиз шарофати билан дунёга Ўзбекистон деган ном танилишида бизнинг тилимиз, динимиз, эътиқодимиз, мустақил рамзларимиз муҳум аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Тадбирда Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси мудири Ф.Маматмуродов сўзга чиқиб, ўз сўзида республикамизнинг турли таълим масканларида, ташкилотларда ўтказдирилаётган Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ҳамда “ Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остидаги тадбирларда тилимизнинг нақадар нафислиги ва ўз тилимизнинг давлат тили мақомига кўтарилишидаги ҳалқимизнинг машаққатли меҳнатлари ҳақида ва буюк шоирларимиз, мутафаккирларимиз соф ўзбек тилида ижод этганлиги ва ўз асрининг буюк намоёндаларидан бири бўлган Алишер Навоий томонидан ўзбек тилига берган таърифи ҳақидаги тушунчаларини бериб ўтди. Ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси мудири Ф.Маматмуродов ўз сўзини давом эттириб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам тадбир иштирокчиларига қисқача маълумот бериб ўтди.
Тадбирда касб-ҳунар мактаби психологи О.Камолов сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини табриклади ва ушбу тадбирда мактабнинг фаол ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий қисмида ўзбек тили ва унинг тарихи тўғрисидаги саҳнавий кўринишлар тайёрланганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтилди.
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 7-гуруҳ ўқувчиси Райимова Мухлиса ва 9–гуруҳ ўқувчиси Абдурашидов Сардор сўзга чиқиб, ўз сўзида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини табриклаб, ушбу сана муносабати билан мактабнинг ўқувчилари томонидан бадиий кеча тайёрлаб келинганлигини таъкидлаб ўтди.
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 1-гуруҳ ўқувчиси Умирзоқов Сардор ва 8-гуруҳ Қаххоров Жавлонлар томонидан буюк шоир ва ғазал мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ғазалларидан парчалар ўқиди, 7-гуруҳ ўқувчилари томонидан рақс ижро этилди. Тадбир давомида тадбир иштирокчиларига 7-гуруҳ ўқувчиси Рахмонова Шахзода томонидан Ватан ҳақида, 9-гуруҳ ўқувчиси Эргашев Нодир томонидан Алишер Навоийнинг ғазалларидан куйланган қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир сўнгида касб-ҳунар мактабининг ЁБИБД ўринбосари С.Омонов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини яна бир бор табриклади ва ушбу бадиий тадбирда фаол иштирок этган қатнашчиларни рағбатлантирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |