Тасдиқлайман” фио
Порталнинг турдош тизимлар билан ўзаро алоқалари тавсифларига қўйиладиган талаблар
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Порталнинг иш режимларига қўйиладиган талаблар
Порталнинг турдош тизимлар билан ўзаро алоқалари тавсифларига қўйиладиган талабларПортал компонентлари ўртасидаги ахборот айирбошланиши реал вақт режимида (онлайн) ягона маълумотлар базаси орқали амалга оширилиши лозим. Портал компонентлари ўртасидаги мулоқот стандарт алмашинув форматлари асосида амалга оширилади. Алоқа усуллари ва воситалари қуйидагиларни таъминлаши лозим: TCP/IP протоколи ва турли типдаги алоқа каналларидан фойдаланиш имкониятини; марказлашган бошқаришни; алоқа каналларидан узатиладиган ахборотни ҳимоялаш функцияларини давлат ва халқаро стандартларда баён қилинган ахборотни ҳимоялаш бўйича талабларга мувофиқ амалга ошириш. Маълумотлар бундай зарурат вужудга келиши билан (ва серверга кира олиш имконияти бўлганда) дарҳол жўнатилиши лозимки, бу тизимни жавоб қайтариш вақтини ҳамда алоқа каналларига юкламани камайтириш имконини беради. Бошқа ахборот тизимилари билан маълумотлар алмашинуви маълумотларни узатишнинг мувофиқлаштирилган форматлари ва протоколлари бўйича амалга оширилиши лозим. Порталнинг иш режимларига қўйиладиган талабларПортал учун қуйидаги ишлаш режимлари белгиланиши лозим: Ишлашнинг нормал режими. Ишлашнинг авария вазиятидаги режими. Портал ишлашининг асосий режими бўлиб нормал режим ҳисобланади. АТ ишлашининг нормал режимида: Порталга кириш бутун сутка мобайнида тақдим этилиши лозим. Портал Администратори томонидан Портал функцияларига киришни аниқлашни созлаш имконияти тақдим этилиши керак . Серверли дастурий таъминот ва серверларнинг техник воситалари хизмат кўрсатишга танаффуслар билан сутка мобайнида ишлаш имкониятини таъминлаши лозим. Порталнинг авария вазиятидаги ишлаш режими Порталнинг ва/ёки техник таъминотнинг битта ёки бир нечта компонентларининг ишдан чиқиши билан тавсифланади. Порталда унда содир бўлаётган асосий ҳодисаларни диагностика қилиш, Портал функциялари бажарилиш жараёнини тарссировкалаш ва мониторинг қилиш имконини берувчи воситалар кўзда тутилган бўлиши лозим. Бунинг учун порталда ҳодисалар мониторинги учун қулай интерфейс ишлаб чиқилган бўлиши керак. Шунингдек, трассировкалаш Windows ОТ(операцион тизим)нинг ичига ўрнатилган компонентлари(масалан, tracert, ping ва бошқа) билан ўтказилиши лозим. Авария вазиятлари, ёки дастурий кодда хатолар вужудга келганда , диагностикалаш воситаси муаммони идентификациялаш учун администратор ва таҳлилчига зарур бўлган тўлиқ ахборот тўпламини сақлаш имконини бериши керак. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling