Тасдиқлайман” фио
Порталнинг ривожланиш истиқболлари, модернизацияси
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи ахборот тизимлари билан ўзаро ишлашга қўйиладиган талаблар
Порталнинг ривожланиш истиқболлари, модернизациясиПорталнинг ривожланиш ва модернизация қилиш истиқболларини амалга ошириш мақсадида қуйидагиларни кўзда тутмоқ лозим: Портал функционалини масштаблаштириш имкониятини; Портал фойдаланувчилари сонини масштаблаштириш имкониятини; Портални модернизация қилиш учун Портал ишини жиддий ўзгартирмасдан ва тўхтатмасдан, Портал жорий созланишларини ўзгартириш имконини берувчи воситаларни кўзда тутмоқ лозим. Талабнома берувчи шахсий кабинети функцияларини амалга оширишда бажариш сифатига қўйилган қуйидаги талабларга таянмоқ лозим: Ишлаш барқарорлиги – техник воситалардаги бузилишлар, кириш маълумотларидаги хатолар ва хизмат кўрсатиш хатоликлари туфайли чекланишлар вужудга келгандан кейин дастур ишининг давом этишини таъминлаш қобилияти; Таркибийлик - дастурнинг барча ўзаро боғланган қисмларини бир бутун қилиб ташкил қилиш; Ўзлаштиришнинг осонлиги – дастурий ҳужжатлар ва дастурни бутун дастур ва унинг қисмлари фаолияти мантиқини тушунишга ёрдам берувчи ғояда акс эттириш; Модификацияланувчанлик (ўзгарувчанлик) – эксплуатация қилиш жараёнида зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш соддалигини таъминлаш; Такрорлаш қобилияти – намунали лойиҳа ечимлари ёки дастурий воситаларга кирувчи компонентлардан фойдаланиш даражаси. Ташқи ахборот тизимлари билан ўзаро ишлашга қўйиладиган талабларПортал замонавий модулларни ўз ичига бириктириши, яъни кенгайиш имкониятига эга бўлиши ва шу билан бирга бошқа тизимлар билан интеграция бўлиши ҳамда маълумот алмашиш имкониятига эга бўлиши лозим. Бошқа тизимлар билан интеграция қилишда алмашиниладиган маълумотлар турлари, алмашишда фойдаланиладиган тармоқ технологиялари ва топологиялари ва маълумот базаларининг турлари лойиҳалаштириш босқичида аниқлаштирилади ва тасдиқланади. Бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш жараёнида O’z DSt 2590:2012 ва O’z DSt 1135:2007 талаблари инобатга олиниши лозим. Ахборот алмашинуви HTTPS протоколига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим. Интаграция REST API стандарти асосида тузилади. Ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро маъулмотларни алмашиш, қабул қилиш, шунингдек фойдаланиладиган ташқи маълумотлар базалари рўйхати лойиҳа олди техник лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади. Юқорида баён этилган асосий талаблар ушбу техник топшириқда келтирилган бўлиб, тизимни лойиҳалаш жараёнида Буюртмачи томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling