Тасдиқлайман” фио


Портални модернизация қилиш ва ривожлантиришда йўл қўйиладиган чегаралар


Download 0.72 Mb.
bet16/34
Sana27.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1134036
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
Asosiy

Портални модернизация қилиш ва ривожлантиришда йўл қўйиладиган чегаралар


Портални бундан кейинги такомиллаштириш (модернизация қилиш ва ривожлантириш) ечилаётган масалалар миқдорини кенгайтириш, техник ва дастурий воситаларнинг такомиллашган типлари ва версияларини қўллашга қаратилган бўлиши керак. Бунда техник воситалар (процессор, она платаси, тезкор ва ташқи хотира ва ҳ.к.) элементларини мос равишда алмаштириш билан, функционал масалаларнинг ахборотни узатиш, унга ишлов бериш ва керакли ҳажмларда сақлаш (кенгайтириш, тўлдириш), эҳтиёжи қондирилиш шарти бажарилганда, Портални модернизация қилиш ва ривожлантириш чегаралари ўрнатилиши керак эмас. Қисман модернизация қилинган Порталга версиялар (дастур версиясини Соэлаш/Тизим конфигурациясида кўриш мумкин) рақами ўрнатилиши лозим.
Портал ва ДТнинг барча остки тизимлари ўзгарувчан бўлишлари ва модернизациялаш ва турли қўшимча тузатишлар киритиш имкониятига эга бўлишлари керак.
Модернизациялашнинг йўл қўйиладиган чегаралари:

  • янги ҳисобот, мониторинг, аналитика тизимини ишлаб чиқиш имконияти;

  • янги бизнес жараёнлар ва ҳужжат ҳаракати схемаларини ишлаб чиқиш;

  • ходимлар модули функцияларини кенгайтириш;

  • хавфсизлик ва маълумотларга кира олиш остки тизимини кучайтириш;

  • бошқа ахборот тизимлари билан интеграцияланиш.

Модернизацияниг йўл қўйиладиган вақт муддатлари “Модернизациялашнинг йўл қўйиладиган чегаралари” бандида белгиланган вазифалар доирасида 3 календар ойидан ошмаслиги лозим.
      1. Порталнинг ишончлилигига қўйиладиган талаблар.


Портал дастурий таъминоти масштаблаштириш ва рад этишга бардошлилик имкониятини ҳисобга олиб лойиҳаланиши зарур. Таклиф этилаётган ечим ҳар қандай таркибий модулининг ишдан чиқиши аввал киритилган даслабки маълумотларнинг йўқотилишига олиб келмаслиги керак.
Лойиҳавий ечимлар комплекс компонентларидан бирининг, унинг вазифасидан қатъий назар, рад этиши ёки ишдан чиқиши вақтига, барча зарур тузатиш ишлари тугатилгандан кейин, кейинчалик Портал ишлаш қобилиятини тиклаш билан, барча тўпланган ахборотнинг сақланишини таъминлашлари керак.
Ташкилий, ташкилий-техникавий тадбирларни ва дастурий-аппарат воситаларини мувофиқлаштирилган ҳолда қўллаб ишончлилик даражасига эришиш зарур.
Порталнинг ишончлилиги қуйидагилар ҳисобига таъминланади:

  • ечилаётган масалалар классига мос келувчи техникавий воситалар, тизимли ва базавий дастурий таъминотни қўллаш;

  • АТ маъмурий бошқариш жараёнларини ўз вақтида бажариш;

  • дастурий-аппарат воситаларини эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш;

  • фойдаланувчилар ва хизмат кўрсатиш персоналини дастлабки ўқитиш.

Рад этишни бартараф этиш вақти қуйидаги параметрларда ўрнатилиши лозим:

  • танаффусда ва электр таъминоти параметрларининг ўрнатилган чегараларидан чиқишда – 30 минутдан ортиқ эмас.

  • танаффусда ва дастурий таъминот параметрларининг ўрнатилган чегараларидан чиқишда – 3 соатдан ортиқ эмас.

Тизим ишлашида унинг ишончлилигига таъсир кўрсатувчи қуйидаги авария вазиятлари бўлиши мумкин:

  • сервер электр таъминотининг ишдан чиқиши;

  • фойдаланувчи тизим ишчи станцияси электр таъминотининг ишдан чиқиши;

  • локал тармоқ электр таъминотининг ишдан чиқиши(тармоқ бузилиши);

  • портални созлашда ва синаб кўришда аниқланмаган Портал хатоси;

  • сервер дастурий таъминотининг ишдан чиқиши.

Ускуна ишончлилигига қуйидаги талаблар қўйилиши керак:

  • аппарат платформалари сифатида юқори ишончлиликка эга воситалар қўлланилиши зарур;

  • ечилаётган масалалар классига мувофиқ келувчи техник воситаларни қўллаш;

  • АТнинг аппарат-дастурий комплекси ишдан чиқиш ҳолатларида тикланиш имкониятига эга бўлиши керак.

Электр таъминоти ишончлилигига қуйидаги талаблар қўйилади:

  • Порталнинг камида 80 минут автоном ишлаш имконияти билан серверларни узлусиз таъминот манбаи билан коплектация қилиш ;

  • портал, автоном ишлаш режимига ўтиш ҳақида хабар бериш амалга ошириладиган, маъмурий бошқариш остки тизими билан бутланиши лозим.

Аппарат ва дастурий воситалар ишончлилиги қуйидаги ташкилий тадбирлар ҳисобига таъминланиши даркор:

  • фойдаланувчилар ва хизмат кўрсатиш персоналини дастлабки ўқитиш;

  • маъмурий бошқариш жараёнларини ўз вақтида бажариш;

  • дастурий аппарат воситаларини эксплуатация қилиш ва улрга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш;

  • маълумотлардан заҳиравий нусха кўчириш процедураларини ўз вақтида бажариш.

Остки тизимлар дастурий таъминотининг ишончлилиги қуйидагилар ҳисобига таъминланади:

  • умутизим ДТ ва Ишлаб чиқувчи томонидан ишлаб чиқиладиган ДТ;

  • созлаш, қидирув ва хатоларни истисно қилиш тадбирлар мажмуинин ўтказиш;

  • кейинги таҳлил ва конфигурацияни ўзгартириш учун остки тизимлар бўйича тизимли хабарлар ва хатолар журналини юритиш.

Ишончлилик бўйича талаблар бажарилишини текшириш лойиҳалаш босқичида ҳисоблаш йўли билан, синовлар ва эксплуатация қилиш босқичларида эса – Ишлаб чиқувчининг Буюртмачи билан келишилган методикаси бўйича амалга оширилиши керак.
Ишончлиликни таъминлаш бўйича ташкилий чоралар қуйидагилар ҳисобига фойдаланувчилар хатоларини минималлаштириш ёки ишдан чиққан компонентларни алмаштиришни кўзда тутади:

  • хизмат кўрсатувчи персоналнинг етарли малакаси;

  • ходимлар ишинининг бажарилишини регламентлаш ва меъёрий таъминлаш;

  • Портал компонентларининг штатдан ташқари ишлаш ҳолатлари ҳақида фойдаланувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимларига ўз вақтида хабар бериш;

  • бузилишларни ўз вақтида диагностика қилиш.

Ишлаб чиқилаётган ечимлар ЯИДХП ишончлилигига талабларни қабул қилиши даркор.

      1. Download 0.72 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling