Тасдиқлайман” фио
Портал хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эргономика ва техник эстетикага қўйиладиган талаблар.
Портал хавфсизлигига қўйиладиган талаблар.Компоненетлар ва дастурий модулларни ишлаб чиқишда фойдаланилган барча техникавий ечимлар, шунингдек аппарат таъминотига қўйилган талаблар эксплуатация пайтида техника хавфсизлиги, ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, ҳамда атроф муҳитни муҳофазалашнинг амалдаги меъёрлари ва қоидаларига мос келиши керак. Кучланиш остида бўлган Портал техник воситаларининг барча ташқи элементлари тасодифий тегиб кетишдан ҳимояга эга бўлишлари , техник воситаларнинг ўзи эса, “Меҳнат хавфсизлиги” стандартлари тизими. Электр хавфсизлик. Ерга уланган ҳимоя қилувчи сим, ноллаштириш” ва ЭТҚ(Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари)га мувофиқ ноллаштириш ёки ерга уланган ҳимоя қилувчи симга эга бўлишлари керак . Электр таъминоти тизими кучланиш занжирларидаги юкланишлар кучайиб кетганда ва қисқа туташувларда ҳимоявий ўчирилишни, шунингдек авария вазиятида қўлда ўчиришни таъминлаши лозим. Умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари маиший элктр ускуналарга қўйиладиган меъёрларга мос келиши керак. Ёнғин ҳолатларида захарли газлар ва тутун чиқмаслиги лозим. Электр таъминоти ўчирилгандан кейин ҳар қандай ёнғин ўчириш воситаларининг қўлланилишига йўл қўйилади. Эргономика ва техник эстетикага қўйиладиган талаблар.Дастурий ечимни қуриш тамойиллари фойдаланувчи тайёргарлигининг нисбатан паст даражада эканлигини ҳисобга олиши керак. Портал ўзлаштириш учун онсон бўлиши ва ечим танлашда ноаниқликни истисно қилиши зарур. Ташқи кўринишга келганда, Портал ишлаб чиқарувчилари фойдаланувчи интерфейсини ягона услубда расмийлаштиришни таъминлашлари лозим. Фойдаланувчи билан диалог қисмида Портал ишлаб чиқарувчилари қуйидагиларни таъминлашлари лозим: намунали ва кўп ишлатиладиган операцияларни бажариш учун фойдаланувчи билан диалогни оптималлаштириш. Ушбу талаб ўз ихтисос доирасини яхши билган ва автоматлаштириш соҳасида мутахассис бўлмаган фойдаланувчига қулай, интуитив жиҳатдан тушунарли бўлган навигацияни кўзда тутади; фақат маълум фойдаланувчи кира оладиган имкониятларнигина экранда акс эттириш; фақат жорий амалий масалани ечиш учун зарур бўлган ахборотнигина экранда акс эттириш; стандарт ҳаракатлар учун тугма босишлар миқдорини минималлаштириш билан клавиатурани ишлатиш; узоқ муддатли ишлов бериш жараёнлари кечишини экранда акс эттириш; ахборотни киритиш майдонлари билан ишлашда справочниклардан фойдаланиш имконияти. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling