Ходимларнинг талаб қилинадиган иш тартиботи
Фойдаланувчиларнинг иш режими функционал масалалар ечимини таъминловчи ходимларнинг лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
Порталнинг хизмат кўрсатиш ходимлари Портал билан иш бошлашдан аввал махсус тайёргарлик ўтишлари лозим.
Тайёргарликка ишлаб чиқувчи ташкилот ишлаб чиққан ўқув материали асосида Портал билан ишлаш бўйича консультация, Портал эксплуатация ҳужжатлари, фойдаланувчи, администратор ва ҳ.к. қўлланмасини ўрганиш киради. Эксплуатация ҳужжатлари ўрганилгандан кейин, Портал билан ишлаш қоидаларини билиш бўйича аттестация ўтказиш зарурати Буюртмачи томонидан белгиланади.
Йўналишларнинг кўрсаткичлари.
Порталнинг йўлланмага мувофиқлик даражаси ушбу техник топшириқ талабларининг, айниқса унинг остки тизимларда ва модулларда бажариладиган (масалан, режалаштирилганига нисбатан фоизда) автоматлаштирилган функциялар ва вазифалар таркиби (ва мазмуни) қисмига, дастлабки ва ҳисобий ахборот ва олинган ечимларнинг аниқлиги ва ишончлилигига, уларни бевосита ишлатиш имкониятига тегишлиларининг, бажарилиши билан белгиланади. Портал ўзининг дастурий таъминотини модификация қилмасдан туриб, фойдаланилаётган техник воситаларни модернизациялаш йўли билан ишлов берилаётган ахборот унумдорлиги ва ҳажми бўйича масштаблаштириш имкониятини кўзда тутмоғи лозим. Масштаблаштириш имкониятлари фойдаланилаётган базавий дастурий таъминот воситалари бидан таъминланиши керак.
Бошқарув жараёнлари ва методларининг ўзгаришига Порталнинг мослашувчанлик даражаси
Порталнинг автоматлаштирилаётган фаолият турларига ва ахборотлаштириш (автоматлаштириш) объектига унинг меъёрий –маълумотнома қисми ўзгаришига мослашувчанлиги тўлиқ бўлиши керак ва бунга ахборот базасидаги маълумотлар таркиб- мазмунини тўлдириш ва ривожлантириш билан эришилади.
Агентлик ишининг ҳамда ташкилот ичида ҳужжат алмашинуви тизимининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, Порталда ҳужжат алмашинувининг қаттиқ, ўзгартириш қийин бўлган жараёнларини яратиш зарурати мавжуд бўлиши керак.
Портал шундай тарзда ишлаши керакки, фойдаланувчилар учун у бўйича остки тизимлар (функциялар) бажариладиган интеграллашган ҳужжат айланиш тизими берилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |