“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л
Download 7.15 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodij bilim asoslari
9-С И Н Ф
Ушбу мазмуний йўналишнинг ўқув материалларини ўқитиш ўқувчиларга қуйидаги имкониятларни яратади: бизнес (тадбиркорлик) ва бизнесмен (тадбиркор) тушунчаларининг моҳиятини ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги аҳамиятини тушуниш; фирмаларнинг очилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар, уларни ташкил қилиш ҳақида тасаввурга эга бўлиш; тадбиркорни иқтисодий омилларни бирлаштирувчи шахс ва бошқарувчи сифатида тавсифлай олиш; тадбиркор ва унинг ходимлари ўртасидаги муносабатларнинг тамойиллари билан танишган ҳолда ўзини тадбиркор сифатида тасаввур қилиш ва ўз ходимлари билан қай тариқа муносабат қилишни моделлаштира олиш; мактаб иқтисодиёти мисолида тадбиркорлик фаолиятининг микромоделини туза олиш; бошқарувнинг безнесдаги аҳамияти, менежмент ва менежер тушунчаларининг тавсифи, бошқарувнинг элементлари-мақсад, режалаштириш, олдиндан кўра билиш ва х.к. каби тушунчаларни пухта ўзлаштириш; мактаб хўжалиги мисолида бошқарув тамойилларига тушуниб етиш; бизнесда ҳисоб-китобнинг нечоғъли муҳим эканлигини, тадбиркор учун ҳисоб-китоб юритиш энг асосий вазифалардан бири эканлигини тушуниб етиш; меҳнатга ҳақ тўлаш турлари ва тамойилларини англай билиш; фирманинг маблағъларини, уларнинг сарф қилиниш тартибини, фирма фаолиятини таҳлил қила олиш; бозорни маркентинг нуқтаи назаридан ўрганиш; маркетинг фаолиятининг бозордаги ўрни, талаб ва таклиф тушунчаларини маркетинга боғълиқ ҳолда такроран ўрганиш; рекламанинг бизнес фаолиятидаги рўлига баҳо бериш; нархларнинг бозордаги ўрнатилиш тартибини, ўз маҳсулотига нархни белгиланаётганда фирмалар биринчи навбатда нималарга аҳамият беришлари кераклигини англаш; банкларнинг иқтисодиётдаги ўрнини, турларини, улар кўрсатадиган хизматлар турларини тавсифлай олиш; банк кредити, кредит фоизи ва банк заҳираси тушунчаларини чуқур ўрганиш; давлатнинг бизнесга таъсир ўтказиши сабабларини, йўлларини аниқ билиш; давлатнинг харажатлари ва маблағълари ўртасидаги боғълиқликларни тушуниб етиш; солиқларнинг моҳиятини тушуниш ва солиқ тизимидан хабардор бўлиш; халқаро бозор ва у ердаги фаолият тамойиллари тўғърисида тушунчага ега бўлиш; экспорт, импорт, божхона тўловлари каби тушунчалар билан яқиндан танишиш; Ўзбекистоннинг Мустақиллик йилларида жаҳон иқтисодиётида эгаллаган мавқеини тавсифлай олиш; ишсизлик тушунчасини ўрганиш; ишсизлик даражаси кўрсаткичларини ъисоблай олиш; ишсизликка қарши Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора ва тадбирларни санай олиш. Download 7.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling