“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л
Download 7.15 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodij bilim asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ресурслар тақсимлашнинг самарадорлиги.
- II. Бозор иқтисодиётининг камчилиги.
2. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва заиф томонлари. I. Бозор тизимимнинг афзаллиги икки йўналиши эътиборга лойиқ; 1) Ресурслар тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни тақсимлашга ёрдам беради. Рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйгъунлаштиришнинг анча самарали усулларни ва ишлаб чиқаришга янги, технологияни қўллашни тақазо этади. Бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у жамиятга мавжуд ресурслардан зарур товарларни энг кўп миқдорда ишлаб чиаришни таъминлайди. 2) Эркинлик – бозор тизими фойдаси ҳисобига муҳим ноиқтисодий далил бўлиб шу ҳолат хизмат қиладики, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. Кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйгъунлаштириш-жамиятни ташкил қилишнинг асосий муаммоларидан биридир. Бундай уйгъунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Бири- марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси– бозор тизими восита орқали ихтиёрий ҳамкорлик. Фақат бозор тизимигина иқтисодий фаолиятини мажбур қилишмасдан уйқунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор тизими тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади. II. Бозор иқтисодиётининг камчилиги. Бозор иқтисодиётининг танқид қилувчиларнинг фикрига кўра, бундай иқтисодиёт ўзининг бош назорат механизми – рақобатнинг тугашига йўл қўяди ва ҳатто буни рагъбатлантиради. Улар рақобат кучсизланишининг иккита асосий манбайи мавжуд бўлишини кўзда тутади. 1) Иқтисодий нуқтаи назардан рақобат мақбул бўлсада, ҳаммадан кўпроқ алоҳида ишлаб чиқаришга ўзининг шафқатсиз таъсирини ўтказади. Бозор иқтсодиётидаги эркин муҳитда тадбиркорлар фойда кетидан қувиб ва иқтисодий мавқеини яхшилашга интилиб, рақобатнинг чекланган йилидан озод бўлишга харакат қиладилар. Фирмаларнинг қўшилиб кетиши, компанияларнинг хуфиёна келишуви, шавқатсиз рақобат– буларнинг ҳаммаси рақобатнинг кучсизланиши ва унинг тартибга солувчилик таъсирининг йўқолишини тақазо қилади. 2) Айрим иқтисодчиларнинг фикрича, бозор тизими рагъбатлантирадиган техника тараққиётининг ўзи рақобатнинг заифлашишини тақазо қилади. Янги технология, одатда қуйидагиларни : а) жуда катта миқдордаги реал капиталдан фойдаланишни; б) йирик борзорлар бўлишини; в) комплексли, марказлашган ва қатъиян бир бутун бўлиб бирлашган бозорнинг таркиб топиши; г) бой ва ишончли хом ашё манбаларини талаб қилади. Бундай технология бозорнинг хажмига нисбатан кенг миқёдаги ҳисобланувчи ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлиши зарурлигини билдиради. Энг яхши технологияни қўллаш асосида ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигига эришиш, кўпинча кўп миқдордаги хали майда фирмалар эмас, унча кўп бўлмаган хали йирик ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлишини тақазо этади. Бу гуруҳ иқтисодчилар рақобатнинг сўниб бориши билан бозор тизими ҳам ресурсларни самарали тақсимлаш механизми сифатида кучсизланиб боради деб хисоблайдилар. Ишлаб чиқарувчилар ва таъминловчилар истеъмолчининг ҳохиш иродасига камроқ бўйсунади ва уларнинг мустақиллиги истеъмолчининг мустақиллигига путур етказади. Талаб билдириш ёрдамида шахсий ва ижтимоий манфаатларининг уйгъунлашуви жараёни ўз кучини йўқота бошлайди. Download 7.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling