“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л


Download 7.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/83
Sana20.11.2023
Hajmi7.15 Kb.
#1788580
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   83
Bog'liq
iqtisodij bilim asoslari

Иккинчи босқичда- инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негизида иқтисодий 
ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад 
қилиб қўйилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб И.А.Каримов асарида бу босқич 
учун бир қатор вазифалар ажратиб кўрсатилади. 
Биринчи вазифа-- давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида 
бошланган ишни охирига етказиш. Бунда давлат мулкини хусусийлаштириш, 
тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб– қувватлаш, кичик хусусий
корхоналар ташкил қилишни рагъбатлантирш ҳисобига ишлаб чиқаришда 
давлатга қарашли бўлмаган қисмнинг улушини ошириш кўзда тутилади. 
Иккинчи масала – ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва 
барқарорликни таъминлаш. Бу ҳам корхоналар ва тармоқларнинг, умуман 
давлатнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигига эришиш имконини 
беради. 
Учинчи вазифа - миллий валюта- сўмни яна ҳам мустахкамлашдан 
иборат. 
Бу эса сўмнинг конвертацияси, қатъий валюталарга эркин суръатда 
алмаштириш лаёқатли демакдир, унга пулнинг қадрсизланишига қарши 
таъсирчан чораларни қўллаш, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни 
купайтириш ҳамда ички бозорни шундай моллар билан тўлдириш, 
корхоналарнинг четга мол чиқаришини . 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда иқтисодиёни бозор муносабатларига 
ўтказишда икки босқичли тараққиёт юзага келади. Биринчи босқичда давлат 
сектори ва бозор хўжалигидан иборат ярим эркинлашган иқтисодий тизим 
юзага келади. Иккинчи босқичда иқтисодиёт тўлиқ эркинлаштирилади 
хусусийлаштириш тугалланади, нархлар эркин қўйиб юборилади, давлат 
корхоналарининг монопол мавқеи тугатилади. 
Лекин бундан Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш 
мақсадига тўлиқ эришилди ва бу cоҳада қўйилган вазифалар тўлиқ 
бажарилди деган хулоса келиб чиқмайди. Чунки бозор иқтисодиётига 
асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг 


мустаҳкам пойдеворини шакллантириш хар бир даврда кун тартибига янги 
вазифаларни қўяди. 
Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, хозирги босқичда 
..Иқтисодни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш... нафақат 
иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиёсий вазифаларни хал қилишнинг 
асосий шартидир. Бу эса иқтисодиёт соҳасида қуйидаги аниқ вазифаларни 
амалга оширишни кўзда тутади. 
 Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш 
жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштириш; 
 Хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида 
амалда мулкдорлар синфини шакллантириш; 
 Мамалакат иқтисодиётига хориж сармоясини, аввало, бевосита 
йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай хусусий шарт-
шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш ; 
 Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий тараққиётда устивор ўрин олишига 
эришиш; 
 Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустахкамлаш, 
иқтисодиётимизнинг жахон иқтисодий тизимига кенг кўламда 
интеграциялашувини таъминлаш; 
 Иқтисодиётдан мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада 
мустахкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом 
эттириш. 

Download 7.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling