“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л


бу тадбир хилма-хил мулкчиликни вужудга келтиришни таъминлайди


Download 7.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/83
Sana20.11.2023
Hajmi7.15 Kb.
#1788580
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
iqtisodij bilim asoslari

бу тадбир хилма-хил мулкчиликни вужудга келтиришни таъминлайди, 
чунки давлат мулки ҳисобидан нодавлат мулкнинг барча шакллари ва 
турлари ривожланади. 
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
мулкчиликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган давлатнинг 
монопол хукмронлигига чек қўйиб, жамиятда фаоллик кўрсатаётган 
эркин тадбиркорлик ташаббусига кенг йўл ва имкониятлар очиб 
беришдан иборат. 
Аслида хусусийлаштириш иқтисодиётнинг давлатлаштиришдан 
қайтиш йўлларидандир. Хусусийлаштириш давлат мулкини маълум даражада 
хақиқий эгалари – фуқароларга бериш демакдир. 
Давлат мулкини хусусийлаштириш сиёсати мамлактнинг ўзига хос 
хусусиятларини, махаллий ва миллий шароитларни, урф-одаларни ҳисобга 
олган ҳолда олиб боришини кўзда тутади. 
Ижара муносабатларини ривожлантириш ва акционерлик мулкини 
шакллантириш давлатлаштиришдан қайтишнинг муҳим йўналишларидир. Бу 
жараён маълум тадбирларга риоя қилинган холда олиб борилиши лозим, бу 
аввало, ихтиёрийлик асосида, ошкоралик ҳамда жамоатчиликнинг умум 
иштирокида амалга оширилиб, меҳнат жамоаларининг иқтисодий 
манфаатига, давлат манфаатларига путур етказмаслиги, шу билан бирга 
истеъмолчилар манфаатларига хам зид бўлмаслиги зарур. Бу ҳолда махсулот 
хажми, сифати ва мехнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни 
бошқаришни яхши ташкил этиш, мавжуд моддий-техник, молиявий ва 
мехнат ресурсларидан, фан ва техника ютуқлари, янги технологиядан 
самарали фойдаланиш, товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига 
бозорда нархларнинг пасайишига эришиш йўли билан аҳолининг моддий 
фаровонлигининг ошишига эришиш талаб этилади. 


Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ 
мулкчиликнинг ҳамма шакллари тенг хуқуқли эканлиги конституцион тарзда 
эътироф этилди ва давлат мулки монополизмини тугатиш хамда бу мулкни 
хусусийлаштириш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни реал шакллантириш 
вазифаси қўйилди. Аввало мулкчиликнинг турли хил шакллари қарор 
топиши учун тенг хуқуқий нормалар ва амал қилиш механизмлари яратилди. 
Ўзбекистонда 
мулкни 
давлат 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштиришга ёндошувнинг муҳим хусусияти– уни дастурлар асосида 
босқичма- босқич амалга оширишдан иборат. 
1992-1993 йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида даври 
бўлди, бу босқичда хусусийлаштириш жараёни умумий уй-жой фондини, 
савдо, махаллий саноат, хизмат кўрсатиш корхоналарини хамда қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини қамраб олди. Енгил, 
махаллий саноатга, транспорт ва қурилишга, бошқа тармоқларга қарашли 
айрим ўрта ва йирик корхоналар кейинчалик сотиб олиниш хуқуқи билан 
кўпроқ ижара корхоналарига, жамоа корхоналарига, ёпиқ холдаги 
хиссадорлик жамиятларига айлантирилди. 
Акцияларнинг назорат пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинди. 
Хусусийлаштиришнинг 
биринчи 
босқичида 
давлат 
халқ 
хўжалигининг иқтисодий жихатдан самарасиз бўлган, бироқ бутун 
мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида муҳим ролга ўйнайдиган айрим 
секторларини, айрим корхоналарни сақлаб туришни ва маблагъ билан 
таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олди. 
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичи 
натижасида кичик хусусийлаштириш амалда тугалланди, давлат мулкини 
бошқариш учун керак бўлган муассасаалар тизими таркиб топтирилди. 
Савдо, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, махаллий ва саноат 
корхоналари хусусий ва жамоа мулки сифатида берилди. Натижада 1998 
йилда савдо сотиқ ҳажми ва умумий овқатланиш ялпи маҳсулотининг 95 
фоиздан ортиқрогъи давлатга қарашли бўлмаган секторга тўгъри келди. Уй– 
жойларни хусусийлаштириш жараёнида илгари давлат ихтиёрида бўлган бир 
миллиондан ортиқ квартира ёки давлат уй– жой фондининг 95 фоиздан 
ортиқрогъи фуқароларнинг хусусий мулки бўлиб қолди. 
Давлат ижтимоий дастурида белгилаб берилган иккинчи босқич 
1994 – 1995 йилларга тўгъри келди. Бу босқичда кўплаб ўрта ва йирик 
корхоналар ҳиссадорлик жамиятларига айлантиради хамда уларнинг 
акциялари республика қимматбаҳо қогъозлар бозорининг асосини ташкил 
этди. Давлат мулкининг ҳиссадорликка айлантирилиши билан бир қаторда 
кичик хусусий бизнес корхоналари қизгъин ташкил қилинди. 
Мулкни давлат тассаруфидан чиқаришнинг ва хусусийлаштиришнинг 
бу босқичда очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларини вужудга келтириш, 
давлат мулкини танлов асосида хамда “ким ошди” савдосида сотиш 
амалиётга жорий қилинди. Кўчмас мулк ва қимматли қогъозлар бозорининг 
янги муассасалари барпо этилди. 


Республика иқтисодиёти 1996 йилдан бошлаб мулкни давлат 
тассаруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг учинчи босқичига кирди. 
Бу 
босқич 
якунловчи 
характерга 
эга 
бўлиб, 
бу 
даврда 
хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхатига кирмаган барча объект ва 
корхоналар давлат тассаруфидан чиқарилади. 
Республикада хусусийлаштиришнинг адресли йўналтирилганлиги 
унинг навбатдаги хусусиятидир. Бу эса аҳолининг барча қатламларига 
мазкур жараёнда аниқроқ ва натижалироқ қатнашиш имконини беради. 
Хусусийлаштиришнинг адресли йўналтирилганлиги уй-жойларнинг ўз 
эгаларига имтиёзли ёки бепул берилишида, аҳолининг кўпроқ муҳтож ва 
заиф қатламларини қўллаб-қувватлашнинг турли хил дастурлари бюджет 
маблақлари ҳисобига қопланишида, қишлоқ аҳолиси ўз ёрдамчи хўжалиги 
учун чек ерлар олиши кабиларда ўз ифодасини топади. 
Ўзбекистон хусусийлаштиришнинг тўловлилиги унинг навбатдаги 
муҳим хусусиятидир. Пулни тўлаш орқали давлат тассаруфидаги корхона ва 
объектларни хусусусийлаштиришда пулни бепул тақсимлаш билан богълиқ 
салбий ҳолатлар бартараф этилиши билан бирга қатор муаммоларни хал 
қилиш имконияти 
- Иккинчиси – бўш пул маблагъларини харакатдаги, ишдаги капиталга 
айлантириб, пулни пул топади деган қоидани амалга ошириш.
- Учинчиси – қарз бериш орқали пул маблагъларини турли тармоқлар 
ўртасида қайта тақсимлаш билан ишлаб чиқариш ресурсларининг 
кўчиб туришини таъминлайди. 

Download 7.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling