“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л


 Oзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил


Download 7.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/83
Sana20.11.2023
Hajmi7.15 Kb.
#1788580
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83
Bog'liq
iqtisodij bilim asoslari

2. Oзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
7 июндаги «Бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасини ташкил 
этиш чора-тадбирлари тoғрисида»ги қарори. (№263) 
10-банд. Ўзбекистон Республикаси Халқтаълими вазирлиги Жамғарма 
ресурсларини шакллантиришда кенг кoламда кoмак ва ҳар томонлама ёрдам 
берсинлар.
3. Oзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
2 июлдаги «Умумтаълим мактаблари oқитувчиларининг меҳнатини 
рағбатлантиришга доир қoшимча чора-тадбирлар тoғрисида»ги
қарори. (№310) 
3-банд. Oзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия 
вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига 


ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қoшимчалар тoғрисида 
Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
9 июлдаги «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат 
умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тoғрисида»ги 
қарори. (№321) 
3-банд. Oзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ушбу 
қарорнинг 2-бандида тасдиқланган параметрлардан келиб чиққан ҳолда 2005-
2009 йилларда умумтаълим мактабларини тиклашнинг аниқ ҳудудий 
дастурларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Шу билан бирга, капитал реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш 
даврида тикланаётган мактаблар oқувчиларини яқинда жойлашган 
мактабларга ва бошқа умумтаълим муассасаларига, oқув жараёнига зарар 
етказмаган ҳолда вақтинчалик ўтказишнинг аниқ жадвали ва жойлашуви 
ишлаб чиқилсин.
3-банд. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 
Инвестиция дастури лойиҳасини ва аниқ рoйхатларни шакллантиришда 
бузиб ташланадиган мактаблар ўрнига янгидан қуриладиган, капитал 
реконструкция қилинадиган, капитал ва жорий таъмирланадиган умумтаълим 
мактаблари сонини ва рўйхатини, ишларни молиялаштириш ҳажмларини 
белгилаган ҳолда, аниҳ кoрсатсинлар. Бунда капитал реконструкция 
қилинадиган, капитал ва жорий таъмирланадиган мактабларни тиклаш 
ишларининг бир тоифасидан бошқасига oтказиш қатъиян тақиқлансин, 2-
иловада кoрсатилган параметрларга қатъий риоя қилинсин. 
Oзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралдаги Ф-
1910-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссияга Oзбекистон 
Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия 
вазирлигининг тақдимномасига биноан тасдиқланган умумий параметрлар 
доирасида умумтаълим мактабларини қуриш, капитал реконструкция қилиш, 
капитал ва жорий таъмирлашнинг ҳар йили тасдиқланадиган аниқ рoйхатига 
oзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
3-банд. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, бузиб 
ташланадиган мактаблар oрнига қуриладиган янги объектларни мактабларни 
капитал реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини 
фойдаланишга тайёр ҳолда бажариш шартларида ҳамда фақат тасдиқланган 
намунавий лойиҳалар бўйича пудрат танлов савдоларининг oз вақтида 
oтказилишини таъминласин;
мактабларни қуриш, капитал реконструкция қилиш ва таъмирлаш 
юзасидан буюртмачилар ва пудратчилар ўртасида пудрат шартномалари 
тузилиши ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий 
мониторинг олиб борсин;


Ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига шартнома мажбуриятлари 
бажарилиши мониторинги натижалари, лойиҳалаштириш ва қурилиш 
ишларининг сифати тoғрисида ахборот тақдим этсин.

Download 7.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling