«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


Download 43.74 Kb.
bet8/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

Семинар раиси: Раҳмат. Яна сўзга чиқадиганлар борми. Марҳамат.
т.ф.д., проф. А.Х.Нишанов: Бугунги диссертантимизнинг илмий тадқиқот иши давлат бошқарувида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда ва миллий кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим саналади. Бунга илмий ғоя асосида ёндашув ҳосил қилинса натижа юзага чиқади чунки исбот бор. Танланган соҳада қўллаш учун ғоя, амалга ошириш ва тадбиқ қилиш мавжуд. Иш тўлиқ якунланган деб ҳисоблайман. Ушбу ишни илмий кенгаш семинарида кўриб чиқишга тавсия қиламан.
Семинар раиси: Раҳмат. Яна сўзга чиқадиганлар борми. Марҳамат.
т.ф.д., доцент. Н.О.Рахимов: Ҳурматли семинар иштирокчилари, шуни таъкидлаш жоизки, диссертант ўз ишига яхши ёндошган. Диссертацияда дастурий мажмуа функционал тузилмасини кейинги семенарларда батафсилроқ ёритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Иш тўлиқ якунланган деб ўйлайман. Ушбу ишни илмий кенгаш семинарида кўриб чиқишга тавсия қиламан.
Семинар раиси: Раҳмат ҳаммага. Агар бошқа сўзга чиқадиган бўлмаса ўзим ҳам фикримни билдириб ўтсам. Мен ҳам ушбу ишни қўллаб қувватлайман ва кейинги семинарларда муҳокама қилишга тавсия қиламан.
Махманов Ботир Қудратовичнинг “Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини мониторинг қилиш усул ҳамда моделларини ишлаб чиқиш” мавзусини ихтисослик ўзгармаган ҳолда, диссертацияни «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусига ўзгартириш учун берилган тавсияга қўшиламан.
Иш тўлиқ бажарилган. Диссертацияга берилган тақризда кўрсатилган ва муаллиф тан олган камчиликларни бартараф қилиб, ўзгартириш киритган ҳолда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар бeрувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш семинарида муҳокама қилишга тавсия қилиш мумкин.
ДИССЕРТАЦИЯ ИШИНИНГ ИХТИСОСЛИК ПАСПОРТИГА МУВОФИҚЛИГИ
Махманов Ботир Қудратовичнинг «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусидаги диссертация иши 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослигининг қуйидаги бандларига мос келади:

  • дастур ва дастурий тизимлар таҳлили, лойиҳалаштириш модел, усул ва алгоритмлари;

  • дастурлар ва дастурий тизимларнинг ўзаро алоқасини таъминлаш учун моделлар, усуллар, алгоритмлар, дастурлаш тиллари ва дастурий воситалар;

  • маълумотлар ва билимлар базасини бошқариш тизими;

  • инсон машинаси интерфейси: машина графикаси, визуализация, тасвирга ишлов бериш, виртуал воқейлик тизимлари, мултимедия алоқалари моделлари, усуллари, алгоритмлари ва дастурлари.


Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling