«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАНЛИГИ


Download 43.74 Kb.
bet10/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАНЛИГИ
Тадқиқот мавзуси бўйича жами 36 та илмий иш чоп этилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган 1 та Scopus мақола, илмий нашрларда 6 та илмий мақола, 2 таси хорижий ва 4 таси республика журналларида нашр қилинган, ҳамда 3 та ЭҲМ учун яратилган дастурий воситаларни қайд қилиш гувоҳномалари олинган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ
Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малака фаолияти мониторингини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган ахборот моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалари асосида:
Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида функционал жараённинг ахборот IDEF моделлари, маълумотлар базасининг IDEF1Х моделлари, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти мониторинги жараёнини математик таъминоти ва алгоритмлари асосида Давлат фуқаролик хизматчилари касбий-малака фаолияти мониторингини юритишга мўлжалланган ва қарор қабул қилишга кўмаклашувчи Smart Learning дастурий мажмуаси жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 1432/15-01 сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг маълумотларини шакллантириш вақти 1,3% га қисқартириш имконини берган;
Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида малака фаолиятини баҳолаш ва мониторинг жараёнига online режимида тегишли натижавий маълумотларни умумлаштирган ҳолда тайёрлаш каби имкониятларини таъминловчи «SMART LEARNING-2» мониторинги дастурий мажмуаси жорий этилган(Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 1432/15-01 сон маълумотномаси). Натижада, ДБА профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларнинг электрон портфолиосини шакллантириш вақтини 1,4% га қисқартириш, ҳисоботларни расмийдаштиришда шаффофликни 1,15 % га оширишга, назорат синовларини баҳолаш жараёнларида шаффофликни 2,5 % фоизгача кўтарилишига эришилди;
Яратилган дастурий мажмуаси рақамли интеграция асосида давлат фуқаролик хизматчисининг малака ошириш ахборот тизимига, давлат фуқаролик хизматчисининг ягона электрон ахборот порталига интеграциялари йўлга қўйилди (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 1432/15-01 сон маълумотномаси). Натижада, онлайн тизимда малака ошириш, электрон-услубий материаллардан самарали фойдаланиш, мустақил интеллектуал салоҳиятини ва ихтиёрий вақтда мулоқатни амалга ошириш, амалий кўниқмаларни шакллантириш даражаси 1,38 % га ошириш имконини берди.
Семинар раиси: Б.Қ.Махманов томонидан бажарилган диссертациясини 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар бeрувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш семинарида муҳокама қилишга тавсия қилиш бўйича очиқ овозга қўйилди.
Тарафдорлар: 19 та; қаршилар: йўқ; бетарафлар: йўқ.

Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling