"тасдиқлайман" Навоий вилоят перинатал
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси вилоят бўлим бошлиғи (И.Пирматов)га
Download 82 Kb.
|
1 2
Bog'liqБАЁННОМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош юрист маслаҳатчи (Х.Шарипов)га
- Баёнлаштирди С.А.Бобоқуклов
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси вилоят бўлим бошлиғи (И.Пирматов)га:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган режали текширишлари давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш профилактика муассасалари рахбар-ходимлари орасида таъмагирлик жиноятига мойил бўлган тиббиёт ҳодимлари аниқланган тақдирда, тўпланган хужжатларини жамоада ўрганиш ва келгусида шу каби салбий холатларни олдини олиш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдим этиб бориши сўралсин. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош юрист маслаҳатчи (Х.Шарипов)га: Вилоят перинатал марказдаги барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарларидан ҳамда ишчи ходимларидан коррупцияга қарши курашиш бўйича кафолат хатлари (тилхат) олинсин. Йиғилиш қарорини ижросини назорат қилиш марказнинг ўринбоаси А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин. Баёнлаштирди С.А.Бобоқуклов “ТАСДИҚЛАЙМАН” Навоий вилоят перинатал марказ директори _________Б.Қ.Аллаёров “______” июль 2018 йил Навоий вилоят перинатал марказида навбатдан ташқари ўтказилган йиғилиш БАЁНИ № 65/_______ 2018 йил 25 июль Навоий шаҳри Раислик қилувчи : Навоий вилоят перинатал марказ дириктори Б.Қ.Аллаёров Иштирокчилар: Навоий вилоят перинатал марказининг барча ишчи ходимлари КУН ТАРТИБИ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги ПҚ 2752-сонли Қарори ва унинг вилоятдаги ижроси тўғрисида. Вилоят Соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупция, таъмагирлик ва иқтисодий қонунбузилишларга қарши курашиш ва унинг олдини олишга доир олиб борилаётган чора тадбирлар тўғрисида. Ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг таъсирчан чораларини кўриш тўғрисида. Коррупцияга қарши курашиш бўйича соғлиқни сақлаш бошқармаси одимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳқуқуий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида. Республикаси ихтисослаштирилган онкалогия-радиология илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали бош хамшираси Ш.Шарипова ва ҳамшира М.Пармоноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши тўғрисида. Назорат инспекцияси худудий бўлими томонидан Навоий вилоятининг даволаш профилактика муассасаларида 2018 йил 2-чораги давомида ходимлар орасида ўтказилган ижтимоий сўров бўйича аноним анкеталарнинг жавоблари тўғрисида. Навоий вилоят перинатал маркази директори Б.Қ.Аллаёров йиғилишни очиб, кун тартибидаги масалалар билан иштирокчиларга 2018 йил 19 июлдаги Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги навбатдан ташқари ўтказилган № 65-сонлини йиғилиш баёнини ўқиб эшиттирди, Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З.И.Расулов йиғилишни очиб, кун тартибидаги масалалар билан иштирокчиларни таништириб ўтди ва сўзни вилоят ИИБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи А.Ибодовга берди. Навоий вилояти ИИБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи А.Ибодов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли Қарор ижроси тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маьлумот бериб ўтди. Шундан сунг, Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Қодиров сўзга чиқиб, Коррупцияга оид жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишни, тиббиёт муассаса раҳбарлари ва ходимлари томонидан коррупция, таъмагирлик ва иқтисодий конунбузилишларга қарши курашиш ва унинг олдини олишга доир олиб борилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтди. Навоий шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари О.Мехмонов сўзга чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш сохасидаги Давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, тизимдаги ишчи ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, сохада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-дадбирларни амалга ошириш зарурлигини, тиббиёт ходимларини ва фуқароларни коррупция иллатларидан огоҳ бўлишига даъват этувчи, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Давлат органлари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берувчи кўргазмали тарқатма коррупцияга қарши курашиш ва тизим ходимларини огоҳликка чақириш мақсадида тиббиёт ходимлари учун махсус қисқа ўқув семинарларини малакали ҳуқуқшунослар томонидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини такидлаб ўтди; Ўз навбатида, Навоий шаҳар ТБ суриштирувчиси М.Ўроқов сўзга чиқиб, Республика ихтисослаштирилган онкалогик-радиология илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали бош ҳамшираси Ш.Шарипова ва ҳамшира М.Пармоноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши тўғрисида гапириб ўтди, мазкур жиноятни келиб чиқиш сабаби ва унга имкон берган шарт-шароитларни жойларда мухокама этиш бўйича таклифларни билдириб ўтди. Шундан сўнг, Навоий вилоят мусулмонлар идораси имоми ҳатиби М.Рахмонов ўз сузида Коррупция ва фирибгарлик ва терроризм каби иллатлар бўйича Қуръону Карим ва хадислардан намуналар келтириб ўтди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Расулов ўз сузида Навоий вилоятининг даволаш профилактика муассасаларида 2018 йил 2-чораги давомида ходимлари орасидаўтказилга ижтимоий сўров бўйича аноним анкеталарнинг жавоблари ўрганиб чиқилганлигини маълум қилди ва ушбу масалада тегишли ходимларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2018 йил 18 июлдаги 18/1669-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида йиғилиш ўтказилиб, барча раҳбарларнинг олдига бир қатор вазифалар қўйилди ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, даволаш профилактика муассасалари раҳбарларидан тилхатлар олинганлигини маълумот сифатида таъкидлаб ўьди. Шу билан бир қаторда, Республика ихтисослаштирилган онкалогия-радиология илмий амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали директори Б.Пирназаров кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулохазалирини билдириб ўтди. Юқоридаги масалалар атрофлича мухокома қилиниб, қўйилган мухим вазифалар ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли Қарори ижроси юзасидан вилоят ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи А.Ибодовни билдиргиси фикри ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 феварлдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли Қарори ҳар бир даволаш профилактика муассасалари ишчи ходимлари орасида атрофлича мухокама қилиниб, мазкур қарор билан янада яқинроқ таништирилсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 феварлдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ПҚ 2752-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳар бир даволаш профилактика муассасаларида тегишли чоралар кўрилсин. 4. Барча даволаш профилактика муассасалари раҳбарларига: Ҳар бир бўлим раҳбарлари коррупцияга оид турдаги жиноятларга қўл урмаслик ҳамда унинг содир этилишини олдини олиш мақсадида марказ директори номига кафолат хати ёзиб, марказ юрист маслаҳатчисига тақдим этсинлар; Ҳар бир бўлим раҳбарларига қўл остиларида фаолият олиб бораётган барча тиббиёт ходимларидан порахўрлик ва таъмагирликни олдини олиш мақсадида кафолат хатлари олиш вазифаси юклатилсин. Ҳар бир бўлим раҳбарлари ва юрист консульт жиноятни келиб чиқиш сабаби ва унга имкон яратган шарт-шароитларни жойларда ўрганиб чиқиб ва мухокама қилинсин. Ушбу кенгайтирилган йиғилиш якуни билан қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ва йиғилиш баёнларидан нусхалар 2018 йил 27 июль кунига қадар бошқарманинг бош юрист маслахатчисига тақдим этилсин, шунингдек ҳар ойида “Коррупцияга қарши” ўтказилган йиғилиш баённомаслари ҳар ойнинг якуни билан бошқарманинг бош юрист маслахатчисига тақдим этиб борилсин. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш марказнинг ўринбоаси А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин. Баёнлаштирди С.А.Бобоқуклов Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling