“тасдиқлайман” (отм ректори) “келишилди”
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Пенсия иши НД-2019 1-курс учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-мавзу. Пенсия таъминотининг моҳияти ва аҳамияти
IV. Асосий назарий қисм (Маъруза машғулотлари) Пенсия таъминотининг назарий асослари (1-модул) 1-мавзу. “Пенсия иши” фанига кириш Фаннинг предмети, асосий мазмуни, таркибий тузилиши, мақсади ва вазифалари. Фанни ўрганишнинг зарурлиги. Фаннинг иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти. Фаннинг бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги. Фаннинг олдида турган муаммолар. Фан соҳасидаги илмий мактаблар, уларнинг намоёндалари, илмий қарашлари. Фаннинг ривожланишидаги асосий тенденциялар. 2-мавзу. Пенсия таъминотининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи Жаҳон мамлакатларида пенсия таъминотининг келиб чиқиш ва шаклланиш тарихи. Пенсия таъминоти тизими – барча давлатларда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш сиёсатининг марказий бўғини. Жаҳондаги пенсия тизимларининг моделлари. “Авлодлар бирдамлиги”га асосланган тақсимланувчи модел. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти модели. Аралаш пенсия таъминоти модели. Миллий пенсия тизимларининг мазмуни ва ташкил этишнинг асосий тамойиллари. Жаҳон мамлакатларидаги демографик ўзгаришлар ва молиявий инқирозлар шароитида пенсия 6 таъминотида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари. Ўзбекистон Республикасида пенсия таъминотининг ривожланиш босқичлари. Мустақилликкача бўлган даврда Ўзбекистонда пенсия таъминотининг ҳолати ва бошқаруви. Мустақиллик йилларида пенсия таъминотидаги ўзгаришлар. Мамлакатдаги демографик вазият ва унинг пенсия таъминотига таъсири. Замонавий шароитда Ўзбекистон пенсия таъминотидаги ислоҳотлар, уларнинг асосий йўналишлари. 3-мавзу. Пенсия таъминотининг моҳияти ва аҳамияти Пенсия таъминотининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, зарурлиги ва вазифалари. Давлат ижтимоий сиёсатини амалга оширишда пенсия таъминотининг ўрни. Пенсия таъминоти борасида давлат ижтимоий сиёсатини амалга ошириш механизмларининг дастак ва воситалари. Пенсия таъминотининг турлари ва ташкилий шакллари. Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминотининг ўзига ҳос хусусиятлари. Пенсия тўловларини тақдим этиш шартлари ва меъёрларининг, мамлакатдаги демографик ва иқтисодий ҳолатнинг пенсия тизимларининг молиявий ҳолатига таъсирини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичлар: қамров коэффициенти, босим коэффициенти, пенсиянинг абсолют миқдори, қоплаш коэффициенти. Мамлакатдаги демографик вазият ва унинг пенсия таъминотига таъсири. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling