Тасдиқлайман” Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар
Download 145.66 Kb.
|
Етакчи ташкилот Хулоса А.Қодиров
- Bu sahifa navigatsiya:
- ___” декабрь 2022 йил
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор ________________________ “___” декабрь 2022 йил Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Қодиров Азизжон Анваровичнинг 08.00.17 – «Туризм ва меҳмонхона фаолияти» ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари» мавзусида тайёрлаган диссертация ишига етакчи ташкилот томонидан берилган ХУЛОСА Жаҳонда экотуризм индустриясининг янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш имкониятларини тадқиқ қилиш, айниқса, табиий-экологик салоҳияти юқори бўлган ҳудудлар иқтисодиётини барқарор ривожлантириш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳудудларда экотуризмни ривожлантиришнинг услубий ёндашув-ларини ишлаб чиқиш, экотуристик маҳсулотни диверсификациялаш, тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, экотуризм кластерларини шакллантириш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш, янги экотуристик маршрутларни ишлаб чиқиш ҳамда эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда экотуризм соҳасини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини прогнозлаш каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда. Янги Ўзбекистонда туризм соҳаси иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи драйверларидан бири сифатида белгиланиб, уни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. «...сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, хавфсиз ерларда туристик зоналар ташкил этиш мумкин. Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоийнинг чўл ҳудудларида «сафари» туризмини ривожлантириш ҳам мумкин». Бу, ўз навбатида, экотуризмга устуворлик берган ҳолда ҳудудларнинг туризм инфратузилмасини диверсификация қилиш ва модернизациялашнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда туризм соҳасида эришилган натижалар билан бир қаторда экотуризмни комплекс ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашга имкон берувчи «сафари» турлари, маданий ва спорт тадбирлари учун инфратузилмани яратиш, янги «туризм қишлоқ»лар барпо этиш, экотуризм салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш каби истиқболли йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш долзарб аҳамият касб этади. Диссертация ишида мавзусининг долзарблиги етарли даражада асослаб берилган. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги юзасидан ишнинг мақсади шакллантирилган, мақсади эса унинг вазифаларини белгилаб олишга асос қилиб олинган. Булар тадқиқот ишининг таркибий қисмида ҳам яққол кўзга ташланиб турибди. Диссертация иши кириш, уч боб, хулоса ва адабиётлар рўйхати таркиб топган. Download 145.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling