Диссертация бўйича билдирилган камчилик ва мулоҳазалар қуйидагилардан иборат:
Диссертацияда тадқиқот доирасида ўтказилган ижтимомий сўровнома натижалари кенгроқ ёритилса ишнинг амалий аҳамияти янада ошган бўлар эди.
авторефератда экотуризмни ривожлантириш тизими фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёзлар бир тизимга солиниб-туркумланиб расм кўринишида келтирилса илмий ишнинг савияси янада ошган бўлар эди.
Диссертация ишида бир нечта имловий хатоликларга йўл қўйилган.
Лекин, ушбу мулоҳаза ва камчиликлар диссертация ишининг умумий савиясига таъсир кўрсатмайди, унинг илмий ва амалий аҳамиятини пасайтирмайди. Уларни инобатга олиш ишни илмий савияси ошишига хизмат қилади.
Кафедралараро илмий семинар Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Қодиров Азизжон Анваровичнинг «Экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари» мавзусида тайёрлаган иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши бўйича
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Қодиров Азизжон Анваровичнинг «Экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари» мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси моҳияти ва мазмунига кўра 08.00.17 – «Туризм ва меҳмонхона фаолияти»ихтисослигига мос келади ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом ва «Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари» талабларига тўлиқ жавоб бериши таъкидлансин.
Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, жумладан илмий журналларда жами 6 та, шундан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган республика илмий журналларида 6 та, жумладан, 4 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилганлиги қайд этилсин.
Мустақил изланувчи Қодиров Азизжон Анваровичнинг мазкур диссертацияси “Ипак йўли” Туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузуридаги DSc.33/01.02.2022.I.145.01 рақамли Илмий кенгашга ҳимоя қилиш учун тавсия этилсин ва муаллиф иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)илмий даражасини олишга муносиб деб ҳисоблансин.
Шароф Рашидов номидаги
Самарқанд давлат университети
“Инсон ресурсларини бошқариш”
факултетининг кафедралараро
Илмий семинар раиси, и.ф.д.,
профессор Н.У. Арабов
Илмий семинар котиби, PhD, доцент Н.Б.Улуғмуродова
Do'stlaringiz bilan baham: |