Тасдиқлайман” Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар


Download 145.66 Kb.
bet3/4
Sana30.01.2024
Hajmi145.66 Kb.
#1809774
1   2   3   4
Bog'liq
Етакчи ташкилот Хулоса А.Қодиров

Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида илмий абстракциялаш, тизимли ёндашув, гравитация усули, кўп омилли регрессия, ARIMA эконометрик усули, эмпирик таҳлил, индукция ва дедукция, тадқиқот объектлари ва олинган натижаларни баён қилиш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. тадқиқотда қўлланилган методологик ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, ахборотлар базаси расмий манбаларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси расмий маълумотлари манбаларидан олингани, тегишли хулоса ва таклифлар амалда синовдан ўтказилганлиги, натижалар ваколатли давлат органлари томонидан маъқулланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси.Тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертацияларни асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та илмий мақола, жумладан, 2 таси хорижий журналда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг ҳажми 108 саҳифани ташкил этади.

Тадқиқотнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва унинг зарурияти асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, мавзунинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда эришилган натижаларнинг илмий янгилиги, амалий аҳамияти баён қилинган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этилиши, нашр қилинган ишлар ва диссертация тузилиши борасидаги маълумотлар келтирилган. Ишнинг бу қисми Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг талабларига биноан шакллантирилган.

Диссертация ишининг “Ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида экологик туризмни ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида экологик туризм захираларидан рационал фойдаланишнинг назарий асослари ва тамойиллари, экологик туризм захираларидан оқилона фойдаланиш муаммолари ҳамда экологик туризмни ривожлантириш мақсадида муҳофаза қилинадиган ҳудудларни бошқариш усулларини такомиллаштириш бўйича масалалар илмий-назарий ва услубий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Тадқиқот ишининг “Республикада экологик туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудлар фаолият самарадорлигининг ҳозирги ҳолати” деб номланган иккинчи бобида туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда экологик туризмни ривожлантириш имкониятлар таҳлили, экотуризм дестинациялар самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш, экологик туризмни ривожлантиришнинг устуворлиги бўйича республика ҳудудларининг фаолият самарадорлини баҳолаш, Бухоро ва Навоий вилоятларида экологик туризмни ривожлантириш имкониятлари таҳлили ва ундан фойдаланиш имкониятлари каби масалалар ёритилган.

Диссертация ишининг учинчи боби “Мамлакатимизда экологик туризмни ривожлантириш истиқболлари” деб номланган учинчи бобида инновацион усуллардан фойдаланиш орқали экологик туризмни самарали ривожлантириш йўллари, ҳудудларда экотуризмни ривожлантиришнинг ижтимоий самарадорлигини баҳолашга услубий ёндашувни такомиллаштириш усуллари ҳамда экологик туризмни ҳудудий ривожлантиришнинг истиқбол параметрлари каби илмий тадқиқот натижалари келтирилган.


Ҳар бир бобнинг охирида ушбу боб бўйича тегишли хулоса қилинган ва илмий-назарий ва амалий тавсиялар ҳам қайд этилган. Ушбу хулосалар умумлаштирилиб, якуний хулоса қилинган. Мазкур хулосалар ишнинг мақсади, вазифалари ва олинган илмий натижалар асосида таклиф қилинган илмий янгиликлари билан ҳамоҳанг. Улар мантиқан кетма-кетликда жойлаштирилган бўлиб, бир-бирини тўлдириб борган.
Ўзбекистонда таълим туризми хизматларини ривожлантириш истиқболлари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида эришилган илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат. Жумладан:
Бухоро ихтисослашган Жайрон питомнигини 2022-2026 йилар давомида замонавий туристик объектга айлантириш асосида Жайрон экомарказини чўл флораси ва фаунаси музейи, чўл ландшафтини кузатиш минораси билан жиҳозлаш, автомобилда ва пиёда сайёҳат қилишга мўлжалланган чўл ҳудудларига ихтисослашган сафари экотуризм маршрутларини ташкил қилиш таклифлари илмий асосланган;
номавсумий ойларда чегирмалар тақдим этган ҳолда «Ички туризм ойлиги»ни ташкил қилиш ҳамда «Ички туризм ҳафталиги», «Ички туризм кунлари» дастурларини “Нуротани кашф қил” шиори остидаги маданий, кўнгилочар, миллий ҳамда диний байрамлар, катта спорт тадбирлари доирасида амалга ошириш таклифининг афзаликлари далилланган;
Нурота ҳудудининг этник ҳолати ва экотуризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда туристик имкониятларини тарғибот қилиш асосида «Сентоб» туризм қишлоғини ташкил қилиши бўйича таклифлар илмий асосланган;
муҳофаза қилинадиган экотуристик дестинацияга ташрифни амалга оширадиган экотуристлар динамикаси бўйича 2026 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
Шу билан бир қаторда тадқиқот давомида бир қанча амалий натижаларга ҳам эришилган. Жумладан:
Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида туризмнинг ҳозирги ҳолатига баҳо берилган ва соҳани ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий омиллари, ички заҳира ва имкониятлари, шарт-шароитларини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган эконометрик моделлар орқали минтақада экотуризмни ривожлантириш тенденциялари аниқланган;
“Жайрон” экомаркази муҳофаза қилинадиган ҳудудида кластер усули орқали такомиллаштирилган “Бошқариш тармоқ модели” ишлаб чиқилган ва амалиётда қўлланиши далилланган;
Нурота тоғлари ҳудудида экологик туризмнинг ҳудудий ва маҳаллий захираларидан оқилона фойдаланишга иқтисодий ёндашуви ишлаб чиқилган ва экотуризм дестинациясини ривожлантириш мақсадида “Нуротани кашф қил” шиори остидаги лойиҳаси амалга оширган;
ҳудудларда экологик туризмни ривожлантиришда математик моделлар орқали ижтимоий-иқтисодий таъсирни баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
экотуристик инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш учун худудларнинг экотуризмни устувор ривожлантириш рейтингини тавсифловчи индекси таклиф этилган;
туризм соҳасида хўжалик юрутувчи субъектлари фаолияти бошқарувини такомиллаштириш мақсадида экотуристик ҳудудда хавф-хатар билан боғлиқ ҳодисаларнинг рўй бериш эҳтимолини баҳолаш асосида Нурота тоғларида экотуристлар хавфсизлигини таъминловчи информацион-огохлантирувчи тизимини шакллантиришнинг мақбул модели таклиф этилган;
маҳаллий аҳоли, ташриф буюрувчи экотуристлар ва транспорт харажатларини баҳолаш асосида ҳудудларда экотуристик хизматларга бўлган потенциал талаб ҳамда таклифни аниқловчи туристик хизматлар бозори конъюнктураси модели илмий асосланган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Экотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштириш бўйичa ишлaб чиқилгaн илмий-aмaлий тaвсиялaр ҳaмдa тaклифлaр мамлакатимиз, хусусaн, Бухоро ва бошқа вилоятларгa ташриф буюрувчи хорижий вa мaҳaллий сaйёҳлaр oқимининг, туристик хизматлaр экспoрти ҳaжмини вa вилoят ялпи ҳудудий мaҳсулoти тaркибидa туризм соҳасининг улушининг oшишидa, минтaқaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш дaстурлaрини вa экотуризмни ривoжлaнтириш стратегиясини ишлaб чиқишдa фoйдaлaниш мумкинлиги билaн бeлгилaнaди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялардан мамлакатимизда экотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатларининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга, тармоқни ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни, ҳудудлардаги туристик фаолият билан шуғулланувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқишда, шунингдeк, 2022-2026 йиллaрдa Янги Ўзбекистонни ривoжлaнтиришнинг устувор йўналишлари бўйичa тараққиёт стратегиясидa бeлгилaнгaн вaзифaлaрни бaжaриш юзaсидaн чoрa-тaдбирлaрни ишлaб чиқишгa муaйян дaрaжaдa хизмат қилиши билaн изoҳлaнaди.
Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш истиқболлари бўйича oлингaн илмий нaтижaлaр aсoсидa ишлаб чиқилган таклифлар Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан қабул қилинган. Далолатномада тегишли тавсияларнинг бевосита жорий қилинганлиги қайд этилган.
Хулоса қилиб айтганда, Бухоро давлат университети мустақил изланувчиси Қодиров Азизжон Анваровичнинг « Экологик туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари» мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси моҳияти ва мазмунига кўра, ушбу ихтисосликка мос келади ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва “Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари” талабларига тўлиқ жавоб беради ва унинг муаллифи эса даъво қилаётган ихтисослиги бўйича иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори (PhD)илмий даражасини олишга лойиқ, деб ҳисоблаймиз. Буларни инобатга олиб ушбу ишни ҳимояга тавсия қиламиз.

Download 145.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling