«тасдиқлайман» Шуманай тумани ҳокими Б. Янгибаев
Иккинчи ташаббус — ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шаронтлар яратиш бўйича
Download 80 Kb.
|
5 принсип
Иккинчи ташаббус — ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шаронтлар яратиш бўйича
11.Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алланиязов), туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Б.Атаниязов): - бир ҳафта муддатда спорт билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар рўйхатини шакллантириш, уларни спорт турлари бўйича мавжуд ва барпо этилиши режалаштирилган объектларга бириктириш ҳамда мазкур объектларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб туман ҳокимлигига киритиш; - тумандаги Касб-ҳунар колледжлари (А.Қайыпназаров, А.Нурыллаев, У.Аутмуратов) билан биргаликда бир ой муддатда тумандаги мавжуд спорт объектларида машғулотлар ўтиш учун зарур бўладиган тренерлар ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда бу масалани ҳал этишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни белгилаб, ижросини таъминлаш топширилсин. 12. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Алланиязов, Р.Клышев), Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Б.Атаниязов), туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда тумандаги умумтаълим мактабларидаги мавжуд спорт заллари ва майдонларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, спорт инвентарлари билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб туман ҳокимлигига киритиш; - Бунда тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган спорт тўгаракларини ташкил этиш учун оммавий спорт турлари бўйича қўшимча тренер кадрлар билан таъминлаш топширилсин. 13. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Ходжаметов), туман ҳокимининг ўринбосарлари (И.Алланиязов, Р.Клышев), туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Б.Атаниязов), Ўзбекистон ёшлар нттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев) билан биргаликда туманда енгил конструкцияли сэндвич панелдан спорт заллари, сунъий қопламали футбол, волейбол ва баскетбол майдонларини барпо этиш истагини билдирган тадбиркорларни аниқлаш ва уларга имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш топширилсин. Download 80 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling