«тасдиқлайман» Шуманай тумани ҳокими Б. Янгибаев


Тўртинчи ташаббус — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасда китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича


Download 80 Kb.
bet5/5
Sana17.02.2023
Hajmi80 Kb.
#1207917
1   2   3   4   5
Bog'liq
5 принсип

Тўртинчи ташаббус — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасда китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича
18. Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алланиязов) бир ой муддатда 5 та ташаббус доирасида тумандаги умумтаълим мактаблари ва туман марказидаги кутубхона фондини бойитиш мақсадида Республика маънавнят ва маърифат маркази туман бўлими (Лавозими бўйича), туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов) билан биргаликда китобларни бегараз топширилишини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактаблари кутубхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш;
- ун кун муддатда тумандаги умумтаълим мактабларини ўқишга тавсия этилган бадиий адабиётлар билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чикиб туман ҳокимлигига киритиш топширилсин.
19. Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алланиязов), туман Маданият бўлими (А.Бегжанова), Республика маънавнят ва маърифат маркази туман бўлими (Лавозими бўйича) бир ҳафта муддатда тумандаги барча таълим муассасаларида, маҳалла ва меҳнат жамоаларида таниқли санъаткорлар, ижодкорлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокида адабиёт ва санъат кунларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва ижросини назоратга олиш топширилсин.
20. Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Алланиязов), туман Халқ таълими бўлими (О.Султамуратов), Ўзбекистон ёшлар нттифоқи туман Кенгаши (М.Нарбаев) аҳоли ва ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини уйғотиш мақсадида ҳар чоракда китоб ярмаркаларини ўтказиш юзасидан манзилли дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чораларини кўриш топширилсин.
Бешинчи ташаббус - Хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратиш бўйича
21. Туман Хотин-қизлар қўмитаси (Д.Ибадуллаева), туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Р.Галиакберов) билан биргаликда бир ой муддатда туман ҳудудларда ташкил этилаётган тикув-трикотаж мажмуаларига ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш юзасидан зарур чораларни кўриш ва ижросини назоратга олиш топширилсин.
22. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Р.Галиакберов) туман Савдо-саноат палатаси (лавозими бўйича) билан биргаликда ун кун муддатда тумандаги ҳунарманд аёлларга ишсиз, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни “Устоз-шогирд” анъаналари асосида бириктириш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўргатиш орқали меҳнат дафтарчалари очиш топширилсин.
23. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (К.Ходжаметов), туман Хотин-қизлар қўмитаси (Д.Ибадуллаева), Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Р.Галиакберов) билан ҳамкорликда ҳар чоракда бир маротаба туманнинг 4 та секторида ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар бандлиги - ижтимоий фаоллик пойдевори” шиори остида иш билан таъминлаш кунларини юқори савияда ўтказиш ҳамда ишсиз аҳоли вакиллари бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш топширилсин
24. Мазкур мажлис баёни қарорининг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Алланиязов зиммасига юклатилсин.
Баёнлаштирган:- Ю.Сейтжанов
Download 80 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling