Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-шининг устувор йўналишларига мослиги
Download 59.03 Kb.
|
Баённома кафедра
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-шининг устувор йўналишларига мослиги. Тaдқиқoт республикa фaн вa технoлoгиялaри ривoжлaнишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Хожагон-нақшбандия таълимоти, тариқатлари тўғрисида кўпгина хориж ва маҳаллий олимлар илмий тадқиқотлар олиб борганлар. Тадқиқотларни илмий ва фалсафий характер кўра биз уларни қуйидаги уч гурухга бўлиб оламиз: -хориж олимлари ва файласуфлари асосан хожагон-нақшбандия ҳайти ва тариқати, Баҳовуддин Нақшбанд маънавий мероси тўғрисида XIХ аср иккинчи ярми XX аср бошларидаги рус олимлари: В.Бартольд7, А.Кримский, А.Семёнов асарлари ва монографияси. - шўро олимлари: И.Брагинский, И.Петрушевский, Е.Бертельс, И.Мўминов, В.Зоҳидов8 тадқиқотлари; Шу мавзуда Тожикистонлик М.Ҳазратқулов, А.Муҳаммадҳўжаев9 тадқиқотлари аҳамиятини алоҳида қайд этиш мумкин. Хожагон-нақшбандия тариқати мероси, дунёқараши ва амалиёти Ғарб тадқиқотчилари Дж.Тримингем, Ю.Пауль, Де Вин Де Виз, А. Фон Кюгельген10лар томонидан ўрганилган. Айниқса, Маҳмуд Асъад Жўшон тадқиқотларида тариқат қоидалари кенг ёритилиши билан бирга бағрикенглик тушунчалари чуқур ўрганилган. - Юртимиз олимлари М.Хайруллаев, А.Қаюмов, М.Н.Болтаев, И.Мўминов11, О. Файзуллаев, З.Рашидова, С.Бухорий, Р.Носиров, О.Усмон, И.Султон, Г.Наврўзова, Ҳ.Алиқулов, А.Зоҳидий, Қ.Назаров, Ҳ.Саломова, С.Каримов, С.Исмоилов, Н.Сафарова, Г.Юнусова, М.Т.Вохидова, Б.Намозов, Э.Зоиров, Х.Рахматова, Х.Самадов, С.Олим12ларнинг ушбу мавзу доирасида илмий-тадқиқотлар олиб боришган. Истиқлол давридаги Р.Шодиев, Э.Каримов, Р.Тиллабоев, Б.Бобожонов13 тадқиқотларида Баҳоуддин Нақшбанд мероси, дунёқараши ва амалиёти атрофлича тадқиқ этилган. Бу борада Г.Наврўзованинг тадқиқотларини алоҳида қайд этиш мумкин. Г. Наврўзова14 биринчи марта Ўзбекистонда Баҳоуддин Нақшбанднинг «Аврод» асарини кенг жамоатчиликка эълон қилди, шу билан бирга, «Нақшбандия тасаввуфий таълимоти ва баркамол инсон тарбияси» мавзусида махсус докторлик илмий ишини ҳимоя қилди. Тадқиқот тасаввуф таълимотининг моҳияти ва нақшбандия тариқатининг комил инсон тарбиясидаги ўрнини ёритишга бағишланган. Тадқиқот жараёнида номлари кўрсатилган ва бошқа бир қатор ўзбек ҳамда жаҳон файласуф олимларининг илмий изланишлари эътиборга олинди. Фалсафанинг умумназарий масалаларига мазкур йўналишда бажарилган ишлардан фарқли равишда, Хожагон-нақшбандия тариқатида мужассам бўлган бағрикенглик, толерантлик йўналишда ўрганилган. Download 59.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling