Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича


Download 59.03 Kb.
bet2/11
Sana31.01.2023
Hajmi59.03 Kb.
#1142892
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Баённома кафедра

Йиғилиш раиси: Энди сўз диссертация иши билан таништириш мақсадида Б.Б.Деҳқоновга берилади.
Таянч докторант Б.Б.Деҳқонов (тақдимот асосида):
Ассалому алайкум ҳурматли кафедра аъзолари. Диссертациям мавзуси “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” деб номланиб, кириш, 3 боб, 6 параграф, хулоса, адабиётлар рўйхати, иловадан ташкил топган.
I-БОБ БАҒРИКЕНГЛИК ТУШУНЧАСИНИНГ ТАСАВВУФИЙ МОҲИЯТИ.
1-§. Бағрикенгликка оид замонавий концепциялар тизимида хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тамойилларини ўрганишнинг назарий-методологик асослари.
2-§. Бағрикенглик тушунчаси, унинг генезиси ва трансформацияси
II-БОБ. ХОЖАГОН - НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИДАГИ БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ ӮЗИГА ХОСЛИГИ
1-§. Етти пир таълимотида бағрикенглик масалалари
2-§. Нақшбандия тариқатида бағрикенглик
III-БОБ. ХОЖАГОН - НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИДА БАҒРИКЕНГЛИКНИ МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШДАГИ ӮРНИ ВА РОЛИ
1-§. Тасаввуф таълимотида бағрикенглик тамойилининг ёш авлодни комиллик руҳида тарбиялашдаги ўрни
2-§. Янги Ӯзбекистонда учинчи ренессанс пойдеворини қуришда бағрикенглик ғояларининг ўрни ва аҳамияти
Хулоса.
Адабиётлар рўйхати.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда Янги Ўзбекистонни парбо этишнинг асосий мақсади ривожланган эркин бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдан иборатдир. Бунинг учун юртимиздаги барча фуқаролар билимли, олийжаноб, инсонпарвар, меҳр-муруватли, ватанпарвар ва энг асосийси ҳар бир кунидан ҳаловат топадиган бахтли инсонлар бўлмоғи ва Ўзбекистондаги барча моддий ва маънавий имкониятлардан унумли фойдаланмоғи талаб этилади. Бу йўлда авваламбор инсонларда бағрикенглик (“бардошлилик”, “ўзаро ҳамжиҳатлик”, “бир-бирига ҳурмат”, “муросаи-мадора”) тушунчаларини мустаҳкамлаш орқали инсонпарварлик, собитқадамлик, мелиоризм, ижтимоий фаоллик сингари гуманистик ғояларни ёш авлод онгида сингдириш учун мутафаккирларнинг маънавий-маърифий ва илмий-фалсафий меросини чуқурроқ ўрганишни талаб қилади.
Жаҳон илм фанида сўнги йилларда маънавий-маърифий меросимизнинг фалсафий асосини тадқиқ этиш долзарб масалалардан бирига айланиб келмоқда. Жумладан дунёдан яшаб ўтган тўрт юздан ортиқ пирнинг айнан еттитасини Бухорода яшаб ўтганлиги ва бугунги кунда уларнинг маънавий меросини тадқиқ этишга ва уларни яшаб ўтган ҳамда ором топган манзилларини обод қилишга хусусан ушбу қадамжоларни зиёратгоҳларга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан юртимизда туғулиб ўсиб, инсоният маънавияти ва маданияти ривожига беҳисоб меҳнати синган хожагон-нақшбандия тариқати ташкил этади. Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасини фалсафий таҳлил этиб, инсонлар ўртасида бағрикенглик, маънавий-ахлоқий жиҳатларни манбалар асосида очиб бериш ва таҳлил этиш алоҳида аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда сўнги йилларда Хожагон-нақшбандия таълимоти ва ундаги бағрикенглик тамойилининг мазмун-моҳияти ва жамиятдаги ўрнини таъминлаш ва ушбу маънавий меросни ўрганиш долзарб масалалар қаторига қўйилмоқда. Бағрикенглик тамойиллари Декларациясида ушбу тушунчага шундай тариф берилади: “Бағрикенглик бўлмаса тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”1. Жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Ҳар йили Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланадиган 30 июль санаси Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб эълон қилинди”, - деган фикрлардан келиб чиқиб бу борадаги илмий тадқиқотларни амалга оширишнинг асосий замирида илмий, маънавий-ахлоқий ва бағрикенглик ғоялари учун жиддий эътибор берилаётганлигини англаймиз2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ШавкатМирзиёевнинг 2017 йил3 март ойида Бухоро вилоятига ташрифлари доирасида билдирган фикрлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июньдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонда Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-3080-сонли Қарори4 ва 2017 йил 11 июльдаги “Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида” ги Ф-4988-сонли Фармойишлари, ПФ-6108-сон, 2021 йил 1 июлдаги “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сон фармонлари, 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”5 фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”6 қарорлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий қонунларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу тадқиқот иши муайян даражада фундамент вазифасини бажаради.

Download 59.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling