Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича
Download 59.03 Kb.
|
Баённома кафедра
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- Қатнашдилар: 16 киши КУН ТАРТИБИ
- Тақризчилар
- Йиғилиш котиби
“Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича проректор, доц. Жумаев “____” ____________2022 йил БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ “ИСЛОМ ТАРИХИ ВА МАНБАШУНОСЛИГИ,ФАЛСАФА” КАФЕДРАСИНИНГ 2-СОН ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА Бухоро шаҳри 21сентябр 2022 йил Йиғилиш раиси: ф.ф.д (DSc), доц Б.Б.Намозов Йиғилиш котиби: ф.ф.д.(PhD) Р.С.Раупова Қатнашдилар: Ф.ф.д. проф. Г.Н. Наврўзова, ф.ф.д. проф. Ҳ.Ю.Саломова, ф.ф.д. (DSc) Б.Б.Намозов, ф.ф.н., доц. Э.Х.Зоиров, ф.ф.н., доц. О.Т.Шарипова, с.ф.н., доц. А. А.Болтаев, ф.ф.д. (DSc) А.З.Шарипов, ф.ф.д.,доц.(PhD) Ф.Д.Музаффаров, ф.ф.д.(PhD)Р.С.Раупова, т.ф.н., доц.Джураев, с.ф.д.(PhD) А.Т.Қаюмова, катта ўқит.А.А.Алламов, катта ўқит. Ҳ.Б.Ҳайдарова, ўқит.Ш.Ф.Жўраев, ф.ф.д.(PhD) Л.А.Хаитов, ўқит.А.Тожиддиновлвр иштирок этдилар. Қатнашдилар: 16 киши КУН ТАРТИБИ: 1. Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусида 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг муҳокамаси. Тақризчилар: ф.ф.д (DSc), доц Б.Б.Намозов ф.ф.д. доц. Ж.Ж.Шодиев Йиғилиш раиси: Ассалому алайкум, кафедра аъзолари. Бугун биз “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Б.Деҳқонов “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусида 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган докторлик диссертациясини муҳокама қилиш учун йиғилдик. Диссертация Бухоро давлат университетида тайёрланган бўлиб, мавзуни муҳокама қилиш учун талаб қилинадиган барча ҳужжатлар ОАК низомига мувофиқ. Тадқиқотчини таништириш мақсадида сўз йиғилиш котиби Р.С.Рауповага берилади. Йиғилиш котиби: Б.Б.Деҳқонов 1987 йил 16-октябрда Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 2005-2009 йилларда Бухоро давлат университетини “Фалсафа” йўналиши бўйича, 2013-2015 йил Ўзбекистон Миллий университетининг “Фалсафа тарихи” ихтисослиги бўйича таълим олган. 2015 йилдан буён Бухоро давлат университетида ишлаб келмоқда. Б.Б.Деҳқонов Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик таълимоти, маънавий мероси, илмий меросини тадқиқ этиб, 2 та хорижий журнал, 3 та республика журналларида, 4 та халқаро тўпламларда, 10 дан ортиқ республика илмий-назарий анжуманларида мақолалари мавжуд. 2020 йилда 2 та малакавий имтиҳонни муваффақиятли топширди. Download 59.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling