Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий - тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 59.03 Kb.
bet4/11
Sana31.01.2023
Hajmi59.03 Kb.
#1142892
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Баённома кафедра

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий - тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Бухоро давлат университетининг илмий - тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Демократик жамиятни барпо этиш ва баркамол инсонни шакллантириш” номли тадқиқот йўналиши доирасида бажарилган
Тадқиқотнинг мақсади Хожагон-нақшбандия тариқатида бағрикенглик тушунчасининг жамият тараққиётида ва ёш авлод табиясидаги ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: Хожагон-нақшбандия маънавий меросининг XIV аср диний-фалсафий фикрлар ривожидаги етакчилик ўрнини илмий манбалари асосида аниқлаштириш ва асослаш;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Рисолаи қудсия” асарида Баҳоуддин Нақшбанднинг инсон фалсафасининг генезиси хусусидаги илмий мероси “комил инсон” тушунчасининг дастлабки илмий асоси эканлиги ишончли аргументлар асосида очиб бериш;
Хожагон-нақшбандия таълимотининг XII–XV асрларда шаклланиши ва ривожланиши мазкур тариқат вакиллари ва асосчилари томонидан ёзилган асарлар асосида таҳлил этилиб, бу манбаларининг мазкур таълимотнинг шаклланиши ва такомиллашишидаги ўрни ва ролини ўрганишнинг назарий-методологик асосларини тадқиқ этиш;
Хожагон-нақшбандия таълимотида илгари сурилган инсонпарварлик, собитқадамлик, бағрикенглик, ижтимоий фаоллик сингари гуманистик ғоялар ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантириш ва кучайтиришга қаратилганлиги мантиқий масалаларини очиб бериш,
Хожагон-нақшбандия таълимотининг диний-фалсафий компонентлари (инсофлилик, адолатлилик, матонат, меҳр-оқибатлилик) таълим муҳитига бағрикенглик элементларини (миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, маданиятлараро ҳамкорлик) қўллаш асосида тадқиқ этиш;
Хожагон-нақшбандия тариқатидаги бағрикенглик тушунчасининг замонавий концепциялар билан муштарак жиҳатларини чуқур фалсафий таҳлил қилиш ҳамда Янги Ўзбекистонда жамият барқарорлашувидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг объектини Хожагон-нақшбандия таълимоти тўғрисидаги асарларидаги бағрикенглик, маънавий-ахлоқий ғоялар ташкил этади.

Download 59.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling