Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича
Download 59.03 Kb.
|
Баённома кафедра
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш раиси
Йиғилиш раиси: Тақризчига саволлар борми: Саволлар бўлмаса, сўз тадқиқотчи Б.Б.Деҳқоновга берилади.
Тадқиқотчи Б.Б.Деҳқонов: Диссертациямни чуқур таҳлил қилиб берганиз учун рахмат. Албатта, кўрсатилган камчиликларни бартараф этаман. Йиғилиш раиси: Сўз иккинчи тақризси Ж.Ж.Шодиевга берилади. ф.ф.д.(PhD) Ж.Ж.Шодиев: Аслида, фалсафанинг асосий вазифаси — инсон онгида соғлом ақлга мос дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Шундай дунёқарашни шакллантиришда буюк аждодларимизнинг ижтимоий фалсафий ғояларини ўрганиш муҳим ўрин эгаллайди Тадқиқот иши кириш, учта боб, олтита параграфдан иборат. Диссертациянинг ҳажми 141 бетни ташкил этади. Диссертациянинг “Бағрикенглик тушунчасининг тасаввуфий моҳияти” деб номланган биринчи бобида Бағрикенглик тушунчаси, унинг генезиси ва трансформацияси ва бағрикенгликнинг мазмун - моҳиятини унинг ўзига хос хусусиятларини каби мавзуга оид фикрлар ташкил этади. Диссертацияда Хўжагон-нақшбандия таълимоти, тариқатлари тўғрисида кўпгина хорижий шарқшуносларнинг ҳиссаси жуда ҳам сезиларли эканлиги ҳақида юқорида ҳам фикр билдирган эдик. Масалан, XIХ аср иккинчи ярми XX аср бошларидаги рус олимлари: В.Бартольд19, ва бошқа бир қатор олимлар тасаввуфнинг хожагон тариқатига янгиликлар киритиб, кейинчалик, Нақшбандия тариқати амалиётининг асосига айланган саккиз қоидани ишлаб чиққан. Баҳовуддин Нақшбанд рaсмий жиҳатдан Хожагон тариқатининг иноят этувчиси бўлсада, унинг тариқатининг асл моҳиятини ишлаб чиққан ориф Ғиждувоний ҳисобланади.” 20 Диссертациянинг иккинчи боби “Хожагон-нақшбандия таълимотидаги бағрикенгликнинг ӯзига хослиги” деб номланиб, унда Хожагон-нақшбандия таълимотидаги бағрикенглик ғоясига илмий-фалсафий жиҳатдан ёндашилиб унда бағрикенгликнинг моҳияти ва унинг ўзига хослиги масалалари таҳлил этилган. Бутун умрини инсоннинг маънавий-руҳий камолоти йўлига бағишлаган буюк ватандошларимиз Қадим Бухорода яшаб ўтган Хўжагон-нақшбандия тариқатини етти пиру-устозлар – Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирриҳу – Хожаи Жаҳон, Хожа Муҳаммад Ориф ар-Ревгарий қуддису сирриҳу Хожа Ориф Моҳитобон, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитоний қуддису сирриҳу Хожаи Азизон, Хожа Мухаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол21 қуддису сирриҳунинг асли исми Саййид Амир Калон, Ҳазрати Саййид Муҳаммад Баҳоул-ҳақ вал-миллат вад-дунё уд-дин Нақшбанд ибн Саййид Жалолиддинлар бўлиб, бу кишилар соҳиби каромат, олими раббоний, Қуръони карим ва пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларини халққа етказиб, ислом дини ривожига муҳим ҳисса қўшган валиюллоҳдир. Диссертациянинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенгликни маънавий юксалишдаги ӯрни ва роли” деб номланган учинчи бобида Хожагон-Нақшбандия таълимотининг “ваҳдати вужуд” га асосланганлиги, уни ботиний фалсафа деб аташимиз мумкинлиги тасаввуфий талқини ҳамда Хожагон-Нақшбандия таълимотидаги бағрикенглик масаласида диалектик ёндашув, руҳий муҳаббат билан бир қаторда, бағрикенглик муҳаббати ҳам мавжудлиги ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинади. Шунингдек, ёмон, шаръий сифат, хусусиятлардан холи бўлиш, жисмоний ва ахлоқий нуқсонлар, гуноҳлардан тозаланиш, маънавий юксалиш инсонни азоб-уқубатлардан халос этиши, инсон маънавий маданиятини, руҳини соғломлаштириш, юксалтириш ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинади. Муаллифнинг нашр қилинган ишлари бевосита мавзуга алоқадор. Диссертациянинг режаси мантиқан изчил тузилган, равон илмий тилда ёзилган. Диссертациянинг шаклий тузилишига оид талабларга риоя қилинган, ҳар бир параграф ва боб бўйича хулосалар берилган. Мазкур тадқиқот долзарб мавзуда ёзилган бўлиб, Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик, ирфоний, фалсафий қарашларини ўрганиш миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашда, Шарқ фалсафа тарихида билиш, борлиқ, инсон тўғрисидаги муаммоларни ҳал этиш, уни тўғри англашда муҳим аҳамиятга эгадир. Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенгликни англаш машаққатли жараён. Унинг мутолаасига киришиш ё шунга интилиш киши қалбида тозаришга, покликка майл қўйишнинг ибтидосидир. Уни ўқиш, ўрганиш, ўзгаларга тарғиб қилиш учун киши қалбида бағрикенглик ғояси, соф муҳаббат ҳисси бўлиши керак. Буларнинг ҳаммаси тадқиқотчида мужассам. Тадқиқотнинг олдида қўйилган вазифалар бажарилган. Жумладан, Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенгликни, гносеологик ва инсон камолоти ҳақидаги ғояларини тадқиқ этиш, шу билан бирга унинг жамият ривожланишига таъсир этувчи омиллар бирдамлик, муҳаббат, ижтимоий адолат, ватанпарварлик ҳақидаги ғояларини тизимлаштириш ва бугунги кундаги ахамиятини очиб беришдан иборат. Тадқиқот иши юзасидан таклиф ва мулоҳазалар қуйидагилардан иборат: Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ОАК талаблари асосида ёзиш керак. Диссертация матнида келтирилган иқтибослардаги айрим адабиётлар ишнинг охирида қайд этилган фойдаланилган адабиётлар рўйхатида кўрсатилмаган. Диссертация матнида айрим орфографик ва пунктацион хатолар бор, уларни тузатиш мақсадга мувофиқ. Ҳар бир янги бобнинг биринчи бетида бобнинг қисқача мазмуни берилиши лозим. Айрим фикрлар умумий берилган, улар асосланса, фикрларда узлуклиликка риоя қилинса бўларди (масалан 21 бет) Кўрсатиб ўтилган фикр-мулоҳазалар диссертациянинг илмий аҳамиятига таъсир этмайди. Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг томонидан тайёрланган “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияни тугалланган тадқиқот иши сифатида Илмий кенгаш қошидаги семинар муҳокамасига тавсия этиш мумкин деб ҳисоблайман. Download 59.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling