Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича


Download 59.03 Kb.
bet7/11
Sana31.01.2023
Hajmi59.03 Kb.
#1142892
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Баённома кафедра

Йиғилиш раиси: Яна саволлар борми?
Йиғилиш қатнашчилари: Йўқ. Етарли.
Йиғилиш раиси: Эндиги сўзни тақризчиларга берамиз.
ф.ф.д.(DSc), доц Б.Б.Намозов: Тадқиқотчи Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг “Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили” мавзусидаги диссертация иши ҳозирги даврда муҳим аҳамият касб этади.
Фалсафа тарихида ўз ўрнига эга бўлган тасаввуф таълимоти вакилларининг ижтимоий-фалсафий масалалари катта аҳамиятга эга мавзу ҳисобланади.
Мамлакатимизда буюк мутафаккирлар, давлат арбоблари ва алломаларнинг ҳаёти улар қолдирган маънавий мерос, нодир қўлёзмаларни тадқиқ қилиш, асраб-авайлаб келгуси авлодларга етказиш бўйича давлатимизнинг кенг кўламли сиёсати амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий таҳлили ҳамда тасаввуф, ижтимоий-сиёсий, бағрикенглик, фалсафий ғояларига оид рисолалари муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ШавкатМирзиёевнинг 2017 йил15 март ойида Бухоро вилоятига ташрифлари доирасида билдирган фикрлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июньдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонда Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-3080-сонли Қарори16 ва 2017 йил 11 июльдаги “Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигини ва Бахоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида” ги Ф-4988-сонли Фармойишлари, ПФ-6108-сон, 2021 йил 1 июлдаги “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сон фармонлари, 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”17 фармонлари, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”18 қарорлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий қонунларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу тадқиқот иши муайян даражада фундамент вазифасини бажаради.
Диссертациянинг стуктураси 3 боб 6 парагарафдан иборат бўлиб, мантиқан тўғри шакллантирилган. Энг муҳими диссертация ва автореферат мазмун-моҳияти жиҳатидан бир-бирини ифодалайди.
Мавзунинги долзарблиги ОАК талабларига тўлиқ жавоб беради. Чунки мамлакатимиз тарихида муаммоли мавзулардан бўлиб, тасаввуф таълимотининг ғоявий-фалсафий қарашлари ҳозирги давр билан ҳамоҳанг эканлигини илмий ўрганилиши, таҳлил қилиниши ва объектив баҳоланиши катта илмий жасоратни талаб қилади.
Менинг назаримда диссертант тадқиқот жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, объективлик усулларидан самарали фойдаланиб мавзунинг моҳиятини очишга эришган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси ҳамда унинг методологик асослари тизимли ёритиб берилган. Энг муҳими мазкур масалага ҳорижлик шарқшунос олимларнинг ўзбекистонлик тарихчи олимларнинг, файласуф олимларнинг асарларида тизимли асосда келтирилган.
Деҳқонов Беҳзод Бахтиёровичнинг диссертация ва авторефератига умумий баҳо бериб шуни таькидлаш лозимки, у ўз олдига қўйган масалаларини ечимини топа олган ва улар бўйича ўз қарашларини етарли даражада ифодалаб берган.
Шу билан бирга ушбу тадқиқот ишида айрим камчиликлар ҳам йўлга қўйилган:
- Бобларни кириш қисмида билдирилган фикр ва таҳлилларга нисбатан жуда қисқа, уни кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.
- Тадқиқотчи жуда кўп манбаларни таҳлил этган, агарда уларни туркумлаштирилса янада яхши бўлар эди.
- Ишнинг хулоса қисмида таклиф ва тавсияларни янада кучайтириш мумкин эди.
- диссертация матнида орфографик, стилистик, камчиликлар мавжуд;
- адабиётлар рўйхати алифбо кетма-кетлигида шакллантирилмаган.
Бу жузъий камчиликлар диссертациянинг умумий-илмий қийматига таъсир қилмайди.
Диссертация иши мустақил ишланган ва ниҳоясига етказилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациялари олдига қўйиладиган талабларига жавоб беради.
Диссертация тугалланган илмий иш бўлиб, уни ҳимояга тавсия этаман.

Download 59.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling