Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 59.03 Kb.
|
Баённома кафедра
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот жараёнида қўлланилган назарий қарашлар, тадқиқот усуллари ва ёндашувлар қўлёзма манбалардан олинганлиги, нашр этилган илмий мақолалар, республика ва халқаро конференциялардаги маъруза ва тезислари, тадқиқот иши юзасидан берилган фикрлар, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда тадбиқ этилганлиги ва эришилган натижаларнинг республикамизнинг ваколатли органлари томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Илмий-тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мамлакатимизда маънавий етук ва ватанпарвар фуқаролар тарбияси учун буюк мутафаккирлар ва олимларнинг маънавий мероси, жумладан хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғояларининг ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий фикрлар тараққиётидаги ўрни, таъсири ва аҳамиятини тўғри тасаввур қилиш; хожагон-нақшбандия тариқатида бағрикенглик ғояларининг фалсафий таҳлили ҳақида яхлит илмий-назарий қарашларни шакллантириш; хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик тушунчасининг фалсафий моҳиятини очиб бериш; бағрикенглик, шукроналик, сабрлилик фазилатларини баркамол инсонларда амалий ва назарий асосларини мустаҳкамлашда хожагон-нақшбандия таълимоти маънавий-ахлоқий жиҳатдан назарий асос бўлиб хизмат қилади. Эътибор учун рахмат. Йиғилиш раиси Б.Намозов: Тадқиқотчига қандай саволларингиз бор? Савол:ф.ф.д.(PhD) доц. З. Нарзуллоев. Илмий диссертация хулосалари бўйича қандай тавсиялар ишлаб чиққансиз? Жавоб: Савол учун рахмат, устоз. Диссертация хулоса ва натижалари асосида кенг китобхонлар оммаси учун - Хожагон-нақшбандия таълимоти ва Марказий Осиё тасаввуфи, хусусан, унинг ислом дунёси тасаввуфидаги ўрни ва инсонларда бағрикенглик туйғусини шакллантиришда ва Марказий Осиё тасаввуфининг ислом дунёси тасаввуфи тараққиётидаги ўрнини кўрсатиб бериш., кенг китобхонлар оммаси учун Етти пир вакиллари асарларининг электрон каталогини ишлаб чиқиш, Хожагон-нақишбандия таълимоти намоёндалари таълимотида бағрикенглик ғояларининг инсон камолотида тутган ўрни мавзуда рисола тайёрлаш ва нашр эттириш; “Етти пир” мавзуда рисола тайёрлаш ва нашр эттириш; хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенгликнинг Марказий ва Жанубий Осиё халқлари маънавий-ахлоқий тафаккурига таъсирини ўрганиш ва тарғиб этишни давом эттириш, тасаввуф мактаби талабалари ва мударрислари учун хожагон-нақшбандияга оид манбаларни ўрганиш бўйича махсус курс ташкил этиш, хожагон-нақшбандия таълимотида бағрикенглик, аксиология, этика, эстетика, маънавият, маданиятга оид диний, тасаввуфий-фалсафий қарашларини истиқболда яратиладиган янги фан мажмуалари, ўқув адабиётлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларга киритиш ва уларни доимий равишда бойитиб бориш, Вилоятлардаги маданият марказлари, кутубхоналар ва маҳалла фуқаролар йиғинларида “Хожагон-Нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғояларининг фалсафий таҳлили” мавзусида ўқув семинарлар ташкил этиш, “Хожагон-Нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғояларининг фалсафий таҳлили” мавзусида ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашр эттириш каби тавсиялар берилган. Савол: катта ўқит. Ш.Муртазоев: Диссертация хулоса ва натижалари жорий қилиниши тўғрисида маълумот берсангиз. Жавоб: Савол учун рахмат. Республика маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази, Республика Ёшлар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси Бухоро вилоят телерадикомпанияси илмий иш хулоса ва натижаларидан фойдаланганлиги ҳақида далолатнома тақдим этилган. Савол: ф.ф.д.(PhD) Р.Раупова. Йиғинларда Хожагон-Нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғояларининг фалсафий таҳлил этишда учун қандай илмий диссертация ишлари ҳимоя қилинган Жавоб: Савол учун рахмат. Хожагон-Нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғояларининг фалсафий меросига тааллуқли АҚШ, Россия, Эрон, Тожикистон каби мамлакат олимлари томонидан 10 дан ортиқ яқин илмий диссертация ишлар ҳимоя қилинган. Савол: Б.Ўразов: Хожагон-Нақшбандия таълимотида бағрикенглик ғояларининг фалсафий таҳлил этишда асосан бағрикенглик ғояларини қандай ўзига хос хусусияти тасвирланган. Жавоб: Савол учун рахмат. Диссертацияда Тасаввуф таълимотида бағрикенглик ғояларининг намоён бўлиш шакллари деб номланган ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш, Ўзбекистонда мафкуравий тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш учун дунёвий таълим ютуқларини жорий этиш билан бирга диний қадриятларимизнинг муқаддас китоблари, тасаввуф илмининг улкан намоёндалари асарларидан кенг фойдаланиш ҳам катта ғоявий-тарбиявий аҳамият касб этади. Бағрикенглик тасаввуфда инсоннинг маънавий камолот сари юксалишида ва жамиятнинг тинчлигини таъминлашда ҳамда инсонлараро биродарлик руҳини ёйилишида энг асосий тамойиллардан бири бўлганлигини ҳозирги замондаги кўпгина тасаввуфнинг нуфузли тадқиқотчилари ҳам таъкидлаб ўтганлар. Download 59.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling